[ Янги изохлар · Фойдаланувчилар · Қоида · Изламоқ · RSS ]
Модератор форума: Giyos, SarVario, komol_76, Anv@rbek  
Форумистон » ФанФорум » Фан-Форумчилар » BBS (DBS) 10. BOBO bilan! (Komiks tarzidda)
BBS (DBS) 10. BOBO bilan!
NOZIСана: Пайшанба, 20-Июн-2013, 19:07 | Изох # 251
Сайтимиз қадрли мухлиси
Гурух: ИЗОХЛАР МОДЕРАТОРИ!
Изохлар: 2808
Тақдирланишлар: 3
Хурмат даражаси: 1157
Холати: Хозир йўқ
Леонид ким? wacko

 
БОБОСана: Шанба, 22-Июн-2013, 04:10 | Изох # 252
ФанФорум рахбари
Гурух: ФОРУМ МОДЕРАТОРИ!
Изохлар: 630
Тақдирланишлар: 4
Хурмат даражаси: 1607
Холати: Хозир йўқ
ХУЛОСА
Нихоят мана азизлар хаётий хикоямни ёзиб тугатдим.Купчилик диккат билан кузатди,узларини кизиктирган саволларни суради.Бошдан утган вокеани тасвирлаш кийин булмадию,лекин эслаш огир булди.Яна бир бор шу вазиятни бошдан утказгандек булдим.Уша пайтда мен шу сафарга бормаслигим мумкин эди.Лекин ишхонамизни ва ишчиларимизни иш билан таъминлаш максадида,узокдан булса хам материал олиб келиб иш уринларимизни саклаб колмокчи эдик.Бу ишга куп одам ва техникалар жалб килинди.Кимдир узига юклатилган вазифага чин дилдан ёндошди,кимдир эса юзаки.Мен узим учун катта синов булди деб кабул килдим.Уша пайт 32 ёшда эдим.Хужаш билан тенгдош эдик.Кобил ака 3-4 ёш каттарок эди.Хуш кайерида хато килдик деган саволга жавоб изласам,булинганни бури ер маколига амал килмадик.Кейин эса хатолар кетидан хатолар,азобу укубатлар.Устюрт чули куп одамларни бошини ютган.Биз буни билардик,сал эхтиётсизлик булдими,тамом.Укувчиларда савол тугилган булиши мумкин нега узингизни кахрамонлардек курсатгансиз? деган.Бошкаларда маъсулият сезмаганим учундир,купчилик узини пассажирдек тутди.Мен эса техникани кандай олиб кетиш тугрисида купрок куйиб пишдим,чунки материал жавобгар эдим.Давлат мулкини талон тарож килиш тугрисида жавобгарлик кучли эди.Уша икки одам колган пайтимиз ичимдан куркмадим деганда кандайдир илохий куч менга ёрдам берганини сездим.Балким ота онамнинг дуосидир (хар намоз укиганларида дуо килишган) ёки Оллаберган бувамларни рухлари куллаб кувватлагандир.Куп нарсани уйлаб босиб утган йулимга назар солиб курдим.Оркага назар солсам,хеч нима килмаган эканман.На ибодат килибмиз,на хайр садака килибмиз.Корин туйса курбон хайит деб юрган одам эканмиз.Ота онамни дилини огритадиган иш килмаган булсамда,бирон бир огирини енгил килмабман.Болларим 10, 7,4 ёшда эдилар,бирон марта паркга обориб уйнатиб хам келмабман.Аяси билан боришарди хар доим.Шу нарсалар бирма бир утди куз олдимдан.Лекин хакикий реалити синов булди.Экспедициямизда иштирок этган йигитларнинг кейинги хаёти хакида гапирсам,орадан мана сал кам 20 йил утди.Рус йигитларимиз почти хаммаси Россияга кучиб кетишди.Шулардан Андрей деган йигит хозирда Ленинград областида яшайди.2011 да турмуш уртоги Наталья Борисовнани интернетда топиб,бизда омбор мудираси булиб ишлардилар,уйларида мехмон булиб кайтдим.Кобил акани 10 йилча олдин кургандим.Бошлигимиз уша пайтларда касалмман деб юрарди.96 йилларда юрак операциясини бошдан утказдилар.Кейин Тош вилоятига кучиб кетдилар.Телефонларини топиб угилларимнинг туйларига таклиф килдим 3 марта,келмадилар.Хужашни охирги марта 2002 йилда кургандим.Козогистонга бориб ишлаб келади.10 йилдан бери учрашолмай юрибмиз.Купчилик хикояни укиб,энди кайтиб Устюртга бормагандир деб уйласа янглишади.Шундан кейин шу йуллардан яна 7 йил йил бориб келиб юрдим.Кейингиси уже шахсий камазлар эди.Буровой экспедицияда ишладимБузилиб,ботиб колишлар куп булган лекин тажрибамиз бор эди.Хеч тушкунликка тушмасдан,штатный холат деб бахолаб яна йулимизда давом этиб кетавердик.Компасдан фойдаланишни мактабни битириб кетганимдан кейин 20 йил утиб тарих география укитувчимдан кайта дарс олиб ,уйига бориб урганганман.Кейин осонрок булди.Айтганча бизни жонимизга оро кирган чупоннинг углини Актау шахри бозорида учратиб колдим.Прадо машинасида бозор килиб юрган экан.Орадан 6 йил вакт утганди.Мени дарров таниди,чолга салом айтишни илтимос килдим.Эртаси куни Жонпулат келиб мени олиб кетиб кунок килди.Нурлибой ота билан учрашиб бир ёнларида колиб мехмон булиб кайтдим.Куйларини хаммасини сотиб,болларига катта участкалар,машиналар олиб берибди.Уша пайтда тугилган чакалок 6 ёшда уже суннат булиб югуриб юрибди исмини Жаслан куйишган экан.Тог тог билан учрашмасада одам одам билан учрашар экан.Хикояни укиб кимдир узига бирон нима олса,тукин сочинликнинг кадрига етса,сувдан тежаб тергаб фойдаланса демак уз максадимга етган буламан.Кийинчиликдан куркиш керакмас,уни акл билан бартараф этиш керак.Кимматли вактларини аямасдан укиб чикканларга ва уз фикрларини изхор килганларга ташаккурларим!

Добавлено (22-Июн-2013, 03:10)
---------------------------------------------
Цитата (NOZI)
Леонид ким?

Саволларга жавоб беришни унутибман.
Леонид бу узимизни Фазлиддин яъни Лёха
янги куч кувват билан янги ижодлари билан яна сафимизга кайтади
деган умиддаман.Шундай атаганим учун хафа булмас деб уйлиман.

Мадинанинг таклифига мен розиман.

Нурбекнинг саволига келсак Озод - азоб дегани ростми? Мен уз бошимдан
утказиб амин булдим,бошка адашларимни хаётида хам кийинчиликлар булганидан
хабарим бор.Назарбековнинг хаётига назар солиб куринглар.
Балким факат менга айтилган гапдир.


Изохни тахрирлади (ўзгартирди) БОБО - Шанба, 22-Июн-2013, 04:11
 
Kamola_95Сана: Якшанба, 23-Июн-2013, 18:02 | Изох # 253
Иштирокчи
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 270
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 398
Холати: Хозир йўқ
Raxmat Bobojon shu hikoyadan man sabr, chidam, boriga shukur qilish kereligini tushundim. biza uchun vaqtizi ayami yozganiz uchun kotta raxmat!

Don't worry, be happy. Inshallah all will be ok!!!
 
GiyosСана: Якшанба, 23-Июн-2013, 23:08 | Изох # 254
Сайт ашаддий мухлиси
Гурух: ФОРУМ МОДЕРАТОРИ!
Изохлар: 1130
Тақдирланишлар: 6
Хурмат даражаси: 59
Холати: Хозир йўқ
Ha. Mana hulosani ham o'qidim. Hulosada man bermoqchi bo'lgan savolga javob berib ketibsiz. Kompas. Nega kompas ishlatishmaganikan degandim. To'g'ri u paytda GPS tugul mobil tel ham bo'lmagan.
Manam buni qayta yozgim kelgandi. Chooooo'ziiiibroq. Lekin yozadigan narsalarim rejasi ko'proq bo'lgani uchun. Chiqaradigan kitobim harakati ham ancha qiyinakan. Qattanam hikoyalarni chiqaraman diganimga pushaymon bo'ldim)))
Bobo, yozganlariz taxsinga loyiq. Juda ta'sirlandim. Suv... Suvni asrash kerak. Suv bu obihayot. Suv bu bitmas, tugalanmas hayot manbayi. Suv bu H2O.


Sog' salomatlik...
 
БОБОСана: Душанба, 24-Июн-2013, 02:37 | Изох # 255
ФанФорум рахбари
Гурух: ФОРУМ МОДЕРАТОРИ!
Изохлар: 630
Тақдирланишлар: 4
Хурмат даражаси: 1607
Холати: Хозир йўқ
Гиёс сувни кашф килганиздан хурсандман.Н2О )))
 
FC_PAXTAKORСана: Душанба, 24-Июн-2013, 03:23 | Изох # 256
Sayyod.com мухлиси
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 528
Тақдирланишлар: 2
Хурмат даражаси: 1233
Холати: Хозир йўқ
Mavzudagi 3 - post meni profilimdan yozilganmi. Va 1- beti nega chalkashib ketgan?

Omad
 
GiyosСана: Чоршанба, 26-Июн-2013, 01:28 | Изох # 257
Сайт ашаддий мухлиси
Гурух: ФОРУМ МОДЕРАТОРИ!
Изохлар: 1130
Тақдирланишлар: 6
Хурмат даражаси: 59
Холати: Хозир йўқ
Цитата (FC_PAXTAKOR)
Mavzudagi 3 - post meni profilimdan yozilganmi. Va 1- beti nega chalkashib ketgan?

Sizni profilizdagi postga, o'zgartirib yozilgan. Matn bitta izohga sig'magani uchun, tagidagi izoh yozganlarni postlariga yozganman. bu holni boshqa DBS mavzularida ko'rishingiz mumkin. Shunchaki texnik imkoniyatlar kamligi uchun shunday foydalanilgan. Buni hech kimga ziyoni yoki foydasi yo'q deb o'ylayman.


Sog' salomatlik...
 
scorpionСана: Чоршанба, 26-Июн-2013, 15:18 | Изох # 258
Иштирокчи
Гурух: Янги аъзо
Изохлар: 196
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 170
Холати: Хозир йўқ
ёки Оллоберган бувамларни рухлари куллаб кувватлагандир.
...
Ассалому алайкум. Узр одобсизлик учун.
Лекин, хеч кимни рухи, хеч кимни келиб кулламайди. Дуони натижаси десангиз бу бошка. Шунчаки бу хато фикр.
 
БОБОСана: Чоршанба, 26-Июн-2013, 16:02 | Изох # 259
ФанФорум рахбари
Гурух: ФОРУМ МОДЕРАТОРИ!
Изохлар: 630
Тақдирланишлар: 4
Хурмат даражаси: 1607
Холати: Хозир йўқ
Цитата (scorpion)
Лекин, хеч кимни рухи, хеч кимни келиб кулламайди. Дуони натижаси десангиз бу бошка. Шунчаки бу хато фикр.

Балки хакдирсиз.Дуонинг кучидир,лекин нимадир кунглимни хотиржам килиб куркувни
енгишга ёрдам берди.Нимадир йул курсатгандек булди.Фикримни етказиб беролмагандурман.
 
Dinora_Golden_GirlСана: Чоршанба, 26-Июн-2013, 22:14 | Изох # 260
Sayyod.comда пропискада!
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 4486
Тақдирланишлар: 2
Хурмат даражаси: 908
Холати: Хозир йўқ
Assalomu aleykum scorpion...

O'zbek honadonlarida ishlatiladigan ibratli jumlalarni, duolarni eshitmaganmisiz...?! Masalan, ota-ona farzandini armiyaga (chet elga-uzoqroq o'lkalarga) yuborayotganida "AJDODLARIMIZ RUHI MADADKOR BO'LSIN... (Oy borib omon qayt)" deyishadiku...!!!

"Hech kimni Ruhi hech kimni qo'llamaydi" degan gapni qayerda eshitgansiz yoki o'qigansiz...?!! Biz ham bilib qo'ysak zarar qilmasdi diymandee...(!)

Bobojooonim yozgan fikr xato emaaas, shunchaki insonning qanday tushunishiga bog'liq...!!!

Gaplarim xato bo'lsa Allohni O'zi kechirsin...!!!


Fikrim satrimda oshkor!)
 
scorpionСана: Чоршанба, 26-Июн-2013, 23:20 | Изох # 261
Иштирокчи
Гурух: Янги аъзо
Изохлар: 196
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 170
Холати: Хозир йўқ
Ва алайкум ассалом.
Сиз айтган гапларни эшитганман. Бу дегани узбек хонадонидаги хар кандай гапниям тугри дейиш мумкинлигини англатмайди. Хар кандай тугри берилган диний маълумотларда, факат Аллох куллаши, Аллохдангина панох суралишини укиб олса ёки эшитса булади. Шундан хам билса булади бировнинг рухи кулламаслигини, агар у авлиё булсаям...
Кечириб куясиз, инсоннинг кандай тушуниши эса
уша ёзилган матнга боглик эмасми?
 
Olamgir(Alemgir)Сана: Чоршанба, 26-Июн-2013, 23:44 | Изох # 262
Иштирокчи
Гурух: VIP
Изохлар: 444
Тақдирланишлар: 1
Хурмат даражаси: 571
Холати: Хозир йўқ
Цитата (scorpion)
Ва алайкум ассалом. Сиз айтган гапларни эшитганман. Бу дегани узбек хонадонидаги хар кандай гапниям тугри дейиш мумкинлигини англатмайди. Хар кандай тугри берилган диний маълумотларда, факат Аллох куллаши, Аллохдангина панох суралишини укиб олса ёки эшитса булади. Шундан хам билса булади бировнинг рухи кулламаслигини, агар у авлиё булсаям... Кечириб куясиз, инсоннинг кандай тушуниши эса уша ёзилган матнга боглик эмасми?
Salom dostim, fikringizni hurmat qilgan holda bir narsani etib otmoqchi edim. Albbatta faqatgina yaratan bizning najotkorimiz, inson qiyin ahvolga tushgan taqdirda nimagadur Ollohni eslab qoladi, ozini yaxshi kunlarida esa gururlanib ha man erishdim deb qoya qoladi, man umuman gapirvoman. Lekin nimagadur qol ursangiz avvalambor Olloh yordamchi bolsin deb boshlaymiz, lekin bilasizmi hayotingizda orin tutgan siz uchun aziz bolgan va rizqu nasibangiz kesulguncha qalbingizda saqlab yurgan insonlar gar ular boqiy dunyoga ketgan bolsalar ham qilayotgan har bir ishingizni kuzatib turganlarini sezsangiz yoki ular yoningizda turib sizga dalda berayotganlarini goyo his qilsangiz shu ishni toliq bajarilishiga amin bolasiz, ozbeklar shuning uchun ham yuqorida ishlatilgan iborani aytishsa kerak. Ozbek honadonida har qanday gapni togri deyish mumkin emasligi togrisida gapiribsiz, bilasiz balkida otmishda qancha ulomolarimiz otib ketishgan. Buni butun islom olami yahshi biladi, bizlar ishlatilib kelayotgan iboralarimiz ham ana shu ota bobolarimizdan qolgan sozlardir. Ularni hurmat qilishimiz har bir ozbekni burchidur


Oltin qafas ichra gar qizil gul butsa,
bulbulga tikondek oshiyon bolmas emish!


Изохни тахрирлади (ўзгартирди) Olamgir(Alemgir) - Чоршанба, 26-Июн-2013, 23:58
 
GiyosСана: Пайшанба, 27-Июн-2013, 00:17 | Изох # 263
Сайт ашаддий мухлиси
Гурух: ФОРУМ МОДЕРАТОРИ!
Изохлар: 1130
Тақдирланишлар: 6
Хурмат даражаси: 59
Холати: Хозир йўқ
scarpion, odam juda ilojsiz qolganda, ayniqsa shunday sharoitda, har kimdan yordam kutadi. Hayoliga har narsa keladi. Bu ko'pchilik inson uchun oddiy hol...

Sog' salomatlik...
 
scorpionСана: Пайшанба, 27-Июн-2013, 00:36 | Изох # 264
Иштирокчи
Гурух: Янги аъзо
Изохлар: 196
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 170
Холати: Хозир йўқ
qilayotgan har bir ishingizni kuzatib turganlarini sezsangiz... каби фикрларни тугриси хозир сиздан билдим. Аллох хохлаган булса сиз хис килмасангиз хам тулик бажарилади. Шу гапларни айнан уламоларимиз айтганига ишонасизми? Шуларни масалан Имом Бухорий ёки Термизий айтганми? Албатта йук. Узбек хонадони хакида умумийлаштириб кетибсиз. Бу билан, масалан, уйини куз тегишидан саклайди деб калампир осиб куядиган баъзи хонадонларни хам айтяпсизми? Шу ишини тугри дейишлик керакми унда сизнингча? Хаммасиям тугри эмас деб ман шу ва шунга ухшаганларни назарда тутдим. Ислом оламига таниш уламоларни албатта барча мусулмонлар хурмат килади.

Добавлено (26-Июн-2013, 23:36)
---------------------------------------------
Ха айнан купчилик учун, хамма учун эмас. Бу сиз учун оддий хол булса, демак бошкаларга хам шундай дегани эмас

 
Olamgir(Alemgir)Сана: Пайшанба, 27-Июн-2013, 00:51 | Изох # 265
Иштирокчи
Гурух: VIP
Изохлар: 444
Тақдирланишлар: 1
Хурмат даражаси: 571
Холати: Хозир йўқ
Цитата (scorpion)
qilayotgan har bir ishingizni kuzatib turganlarini sezsangiz... каби фикрларни тугриси хозир сиздан билдим. Аллох хохлаган булса сиз хис килмасангиз хам тулик бажарилади. Шу гапларни айнан уламоларимиз айтганига ишонасизми? Шуларни масалан Имом Бухорий ёки Термизий айтганми? Албатта йук. Узбек хонадони хакида умумийлаштириб кетибсиз. Бу билан, масалан, уйини куз тегишидан саклайди деб калампир осиб куядиган баъзи хонадонларни хам айтяпсизми? Шу ишини тугри дейишлик керакми унда сизнингча? Хаммасиям тугри эмас деб ман шу ва шунга ухшаганларни назарда тутдим. Ислом оламига таниш уламоларни албатта барча мусулмонлар хурмат килади
Дустим бу ерда хар холда бидъатлар тугрисида гап кетгани йук , кейин бир иш килсангиз хар холда мани момом еки улиб кетган аммам кулласин деб килмасангиз керак. Бу ерда гап, масалан, тогангиз оламдан уттилар, шулардан колган фарзандлари турмуш кураяпти, ушани туйи буляпти. Сиз хам шу туйни булишига узингизни молиявий томондан хиссангизни кушдингиз, шунда калбингизда шу инсонни рухи самодан сизни куриб хурсанд буляптилар  деб хам хурсанд булмайсизми, ёки булмаса сизга утиб кетганлардан кимдур ибрат буладиган вокеаларини этиб берди, ана шу холатга тушиб колсез, бир пайтлар манга шунга ухшаш вокеани этиб берган одам балким мани куриб тургандур мана шундай килишим керак деб уйламайсизми? Ман шундай нарсани назарда туттим.Оллох хохламаса минг харакат килсангиз хам килаолмайсиз, бу дунёда ризкингиз кесилган булса  граммдек сувни хам ичаолмайсиз. Оллох буюклигини нималарга кодирлигини хаммамиз биламиз. Шарт эмас  билган нарсаларимизга узгача сайкал бериб,  тарифлаб узимизни янада аклли килиб курсатиш. Хар холда олий маълумотли,дунёвий хам диний билимга кайсидур маънода эга булган инсонлармиз, бир биримиздан янада аклли эканлигимизни курсатиш, дустим бу ман манликка киради. Имом Ал Бухороий Термизий айтганлар деб тагига чизиб цитата тарзида келтирганим йук. Бизгача етиб келган ибора-ю сузлар ота боболаримиздан колганлардур. Шуни назарда тутгандим.


Oltin qafas ichra gar qizil gul butsa,
bulbulga tikondek oshiyon bolmas emish!


Изохни тахрирлади (ўзгартирди) Olamgir(Alemgir) - Пайшанба, 27-Июн-2013, 01:09
 
scorpionСана: Пайшанба, 27-Июн-2013, 09:50 | Изох # 266
Иштирокчи
Гурух: Янги аъзо
Изохлар: 196
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 170
Холати: Хозир йўқ
Биродар, ман, сизнинг имтихон топшираётган талабангиз эмасман, узимни аклли курсатишга уринадиган. Буни менга фойдасиям, кизигиям йук. Уша сиз этган хамма биладиган гаплар билан бу хатони тугриламокчи эдим. Сиз мани тушунмабсиз.
 
AbbosbekСана: Пайшанба, 27-Июн-2013, 19:20 | Изох # 267
Sayyod.com посбони!
Гурух: Янги аъзо
Изохлар: 3823
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 655
Холати: Хозир йўқ
Scarpion foydasi xam qizig'i xam bo'lmasa nimaga , Sizdan ko'p Bilimi borlarga , xayot tajribasi ko'plarga e'tiroz bildiryabsiz. Sizni o'zizi bizga aqlli ko'rsatishizi xam ko'rsatmasligizi xam bizga umuman qizig'i yo'q. . . . scorpion

1000 marta yordam ber baribir
unutishadi. Bir marta pand ber, bir
umr eslab yurishadi. .


Изохни тахрирлади (ўзгартирди) Abbosbek - Жума-муборак кун!, 28-Июн-2013, 00:17
 
БОБОСана: Чоршанба, 17-Июл-2013, 02:47 | Изох # 268
ФанФорум рахбари
Гурух: ФОРУМ МОДЕРАТОРИ!
Изохлар: 630
Тақдирланишлар: 4
Хурмат даражаси: 1607
Холати: Хозир йўқ
Иштимоий тармокда Фазлиддин уз фикрларини билдирибди:

Tadjiyev Fazliddin
00:26
Shu o'rinda Hikoyangiz xaqida ijodkor inson O'tkir Hoshimov so'zlari bilan tarif keltirsam. (Alloh bu zotni oz rohmatiga olsin)

Yozuvchi hikoya, romanlarida milliylik ruhiyatini berolmas ekan unda qancha buyuk so'zlar ishlatilmasin o'z mohiyatini yoqotadi. Qayg'uli asar yig'lab yoziladi, ammo kulguli asarlarning xammasixam kulib yozilavermaydi.

Endi nima demoqchiman? Yozganlarizda manzillar ruhiyati, tuzulishi, odamlari, qaxramonlaringizni ichki olami, religiyasi(etiqodixam) bilinib turgandi. O'ziz etkandek gaplar, jumlalar tuzulishida balki no'noqlik bordur? Ammo yuqorida sanaganlarim sababli biz butun voqiyalar qaxramonlari bilan yashadik.
 
Dinora_Golden_GirlСана: Чоршанба, 17-Июл-2013, 11:53 | Изох # 269
Sayyod.comда пропискада!
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 4486
Тақдирланишлар: 2
Хурмат даражаси: 908
Холати: Хозир йўқ
Leonid Bravooo... Tak derjat... hands Mi s Vami... smile

Fikrim satrimda oshkor!)
 
GiyosСана: Шанба, 19-Апр-2014, 18:24 | Изох # 270
Сайт ашаддий мухлиси
Гурух: ФОРУМ МОДЕРАТОРИ!
Изохлар: 1130
Тақдирланишлар: 6
Хурмат даражаси: 59
Холати: Хозир йўқ
Bugungi DBS ni yana BOBO bilan o’tkazmoqdaman.Ular hozirda MAKRO gipermarketida o’tiribdilar. DBSni ular bilan 3 chi soni. O’tgan
yili o’tkazgandik. Mana yana bu yil. Bir yilda qanday o’zgarishlar bo’libdi? Bu
gal, dictafonsiz, to’g’ridan to’g’ri, kompyuterda yozib, tugashi bilan qo’ymoqdaman.
Online desa ham bo’ladi. Birinchi marotaba, hech qanday kutishlarsiz...

 
Giyos: Assalomu Alekum. Bugungi BBS 3 ga hush kebsiz… Yaxshikevoldizmi?
 
Bobo:
Shukur.
 
G: Nima ta’surotlar?
 
B: Shahar
ancha o’zgarganga, ancha yangilangan, chiroy qo’shilgan. O’zimizga oid mana
Sayyod mediani kecha ko’rgandim. Rasmda ko’rgandanda a’lo. Hamma sharoit bor.
 
G: Sayyod mediaga yana qanaqa fikrlariz bor?
 
B: endi
media sentr bu sayyodni ijod markazi. Uni o;zi hal qiladi.
 
G: Agar shu Ozod media bo’lganda nimalar qo’shardiz?
 
B: Man
ijodkor emasman.
 
G: Sizda qo’lizda ijodkorlar bor. Nimalar yaratibberardiz?
 
B: man o’zim
ijodkor bo’lmasam, o’zim ijod qilmasam, boshqadan nima talab qilaman? Shuni
eting o’ziz?
 
G: Mayli savol boshqachroq qilib beraman. Siz qaysidirijodkorga, shunday homiylik qilarmidiz?
 
B: Qilardim,
qo’limdan kelsa, sharoitim bo’lsa qilardim.
 
G: Mana Sayyod mediada bo’ldiz, tasuratlariz va undankeyingi fikrlariz...
 
B:
ta’surotlar shu, rasmda ko’rganimdan ichida kirib ko’rib, shuni bildim, hamma
shart sharoiti bor. Endi ijodkorlardan ijod namunasi kutib qolamiz. Keyingi
fikrim, mana kechagi klip olingan, va forumchilar qatnashgani, katta yutiq deb
hisoblayman, sabrsizlik bilan kutamiz, baho beramiz. Va kelajakda boshqa
forumdagilarni ham olib chiqishlariga umid qilamiz.
 
G: Shu o’rinda bir savol... siz hirgoiyila qib turas.Mediada ovoz yozmadizmi?
 
B: Ey yo’.
Man o’zim uchun, birov uchunmas, birov eshitsin dib emas.
 
G: Agar sizga keling yozamiz, o’ziz uchun diyishsa...kecha rozi bo’larmidiz?
 
B: Yo’q.
 
(bu o’rinda
BOBO o’z ovozlarini ayadilar. Chunki har qayoda bekorga ashula etmidilar.
Mualiflik huquqini sotvorishi hohlamaydilar))))
 
G: Nega biza anchadan beri hirgoyilarizni eshitmayqo’ydik?
 
B: Hop,
Repartuar yo’q...
 
G: Man yuborganlarchi?
 
B: Uni
yodlash kerakmi?
 
G: O’qib berasiz
 
B: (Kulib
qo’ydilar)
 
G:  mayli, qo’shiqo’z yo’liga, yodlab qolarsiz)))
Forumdoshlar bir yil davomida sizning nigohingizdao’zgarishi qanday?
 
B: Mana
masalan siz o’zgargansiz, oldingidek o’yinqaroq emassiz, bo’ynizga ola hurjin
ilinganini alaqachon sezib turibsiz. Keyin kimni ko’rdim, Dilshod o’zgarmagan,
uylansa o’zgarib qolar)))) Anvarbek ozib ketgan. Komoliddin oldingiga qaraganda
salobatli. Jahongir cho’ta ozg’in. Sog’lig’iga qarashi kerak. Qizlardan
Muhabbatni birinchi ko’rishim... Dilyani ham birinchi ko’rishim, birinchi
emas.... Faxriddin o’zgarmagan, qoganlarni hali ko’rmadim, nasib qilsa ertaga
Varrak shouda ko’raman.
 
G: Forumdagi o’zgarishlari...
 
B: Qani man
forumda ko’rayapamanmi? Hech kim yo’q, keganimdayam hech kim yo’q.
 
G; Ihim.. Mana siz o’tgan yili VIPda ediz. HozirModerator va qolaversa, FORUM RAHBARI... (qachon bo’lgandiz?)
 
B: Man
esimda yo’q.
 
G: (Hozir eslashamiz dib, telni oldim))) Lekin qidiribtopa oladim))) )
Ancha vaqt bo’lib qoldi. Oldingi BBS larda moderatorlarnitanqid qilardiz?
Ho’sh, endi o’ziz ham usha tanqid qilganlarizqatoridasiz? O’zizni tanqid qilingchi?
 
B: Man
o’zimni nima dib tanqid qilaman. Man birinchidan o’zim moderator bi’laman deb
o’rtaga chiqqanim yo’q. Haligidek, ovozga qoyilib yutganim ham yo’q. Keyin
manga moder sababini yaxshi bilas, manga rahbarlik topshirilgandan keyin
moderatorlik qo’shib berildi.
 
G: Bu bilan manda moderlik ma’sulyati yo’q demoqchimisiz?
 
B:
Ma’sulyatim yo’q deganim yo’q. Lekin moderlik faoliyatini to’liq boshlaganim
yo’q, hali ham to’liq funksiyalari berilmagan. Postlarni o’chiehish, boshqa
qilish funksiyalari yo’q. Ban berish bor, lekin hali uni hich kimga bermadim.
Manga o’rgatish siz bilan Anvarbekka topshirilgandi. Qani litsenziyam?
 
G: Unda bu bizani aybimizamasakan. Chunki sizda halifunksiyalar to’liq emas. Berilsa, o’rgatamiz.))) (Bobo qo’l siltab qo’ydilar)
Mana mayli, funksiya o’z yo’ligade, ubu yangilikqilmadiz. Va o’ziz har doim yangilik kutardiz?
 
B: Nima
qilib beray sizlarga? BOBOKALONIZ nima qilib bersin sizlarga?
 
G: Biza uni qibering buni qibering diyishimiz kerakmasku.O’zizdan bilib...
 
B: mana
G’iyosjon, mani hich ayblay olmaysiz, forumga qaramayapsiz, unaqa qilayapsiz.
Kim bilmasayam, o’ziz bilasiz. Mana usha BOBO kubokni qildim, nomi o’ziz
shunaqa nomladiz. Man endi kimdir yangilik kiritsin didim. O’zimni qo’limdan
kelmaydi. Man endi sizlarga texnikadan dars berishim kerakmi? Kalenval
alamshtirishni o’rgatishim kerakmi? Ushaga, ushani yo’lga qo’ydim va
rag’batlantiraman dedim. Qo’limdan kelgani shu. Mana o’tgan yili yutuqni ikki
kishi oldi. Birinchi yilam olgandi. Ikkinchi yilam...
 
G: Bu yilchi?
 
B: Hich kim
forumga kirmasa... Hich qanday yangilik yo’q. Yangi qiziqarli mavzular ochiladi
va tezda to’xtab qoladi. Kimni taqdirlashim kerak?
 
G: Masalan... Zakovat tashkil qilgan Bek 8111. To’xtamaysavol tayyorlaydilar...
 
B: Bu
yaqinda tashkil bo’ldiku. Bir yillikni gapirmoqdaman. Qani garantya bersin...
Hozircha... janjallar bilan davom etmoqda... Endi shu oxirigacha yetadimi,
yo’qmi kutamiz. Bu yil hich kimga yo’q.
Forumga
kirsa hich kim yo’q, oyda hich kim yozmaydiyam, oldin chatni haftasiga
almashtirardik...
 
G: Balki bunga WhatsApp ga ko’pchilik o’tib, guruhlardagaplashishayotganigadir.
 
B: Sababi
bilas, wpga kirish oson. Forumga qiyin. Sababi shu... boshqa bilmadim.
 
G: endi ayb, forumchilarni o’zida, hohish bo’lsa,ushatdayam gaplashaverishadi. Shu qatorda Zakovatni ham forumni o’zida 100 %
o’tkazamiz. Agar wpda o’tkazilganda, o’yin tezligi va sifati yuqori bo’lardi.
Lekin bu forum loyihasi, forum rivoji uchun. Bek akaga man garantiya bera
olmayman. O’zimga garantiya berishim mumkin. Avval berardim. Oxirgi paytdagi
asab buzarliklar, ularni ham to’ydirib yubordi. Nafaqat ularni, maniyam(((((
(ho’ngrab yig’lab qo’ydim) )))

 
G: Hammani qaytarish uchun nima qilamiz?
 
B: (bilmadim
degandek, qo’llarini ko’tarib qo’ydilar, ozgina o’ylanib turib)... Qiziqarliroq
narsa bo’lishi kerak. Ushani ko’raman, o’qiyman dib kirishi kerak. Balki
yoshlar kelar...
 
G: Da. Yoshlar kerak. Yangi odamlar kerak. Yangi g’oyalarkerak. Dangasalarni urib urib turish kerak))
Ha, shu o’rinda yoshlar haqida. Yangi kelganlar haqidanima diya olasiz?
 
B:
Yoshlardan kim kelgan? Qani? Hammasi qarilarku (G: Yangilardan). Ish
ko’rsatayotgani qani? Ko’rsatayotgani bo’lganda, man uni olib chiqib, qo’lini
ko’tarib, bayrog’ini berib qo’yardim.
 
G: Manam bilaman. Shunchaki so’rab qo’ygandim, kimdirkelganmikan dib)))
 
B: Baxt
forumulasimi, yaqinda boshladi. Ushami hozir yurib turgan. Uniyam rezultatini
ko’rishimiz kerak. EzoDIlni ochgan “Biz erkaklar haqida, erkaklar biz
haqimizda” loyihasi. Uyam ikki – uch soni bo’ldi, keyin man forumdan ketdim
deb, forumdan hayrlashib ketdi. Sababi bizga noma’lum. Boshqa nima qoldi,
To’g’risini etganda to’xtab qoldi vobshe. Charosni 6 oydan beri o’tkazaman
diydi, uni vaqti bo’lsa bunisi yo’q, bunisi bo’lsa, unisida. (Bitta nosvoydan
otvoldilar). Muntazam bo’lib turganda, forumga kirib turivchilar ko’payarmidi
(qo’llarini shimlariga urib, urib qoqdilar). Ana foydali maslahat digan
narsalar bor. Kerak narsalar bor, hich kim kirmagandan keyin ular ham yozmay
qo’ydi. Ijodiy yozmalar umuman yo’q, ijodkorlar otpuskada. Yurakdan oq
qog’ozga, Qalb satirlari...
 
G: Yuqorida sanab o’tilgan loyihalarda, birinchi bo’lib,sizni chaqirishadi. Bunga sabab nimada? Yoki ularga mani chaqirlaring
birinchisiga diysizmi?)))

 
B: Samiy
tupoy savol))) Yozing shuni.)) Javob beraman. Ko’pchiligi mani hayot tajribamga
tayanib, shu odam, bizdan ko’ra ko’proq narsa bilsa kerak deb chaqirishsa kerak
deb o’ylayman. Lekin shunaqa loyiha qilaman desa, o’zimni fikrlarimni aytaman.
Eng asosiysi, yangi loyiha davomiy bo’lishi kerak. Yoki oxirigacha yetkaza
olaman desa, qatnashib, ochib berayapman.  Shu o’rinda sizga ham bitta savol. Nima uchun
Baxt forumulasi loyihasida ishtirok etishdan bosh tortgansiz?
 
G: Endi nima disamikan. Mandan oldin mana siz chiqdiz, vamandan kottalar chiqishdi. Ularni javoblarini o’qidim. Man unaqa javob bera
olmasdim, chunki hali hayot tajribam bu loyiha uchun yetarli emas deb o’yladim.
Mana endi, yoshimizga mos qilib, Sevgi formulasi diyildi, endi qatnasha olsam
kerak. Bu urovenda javob bera olaman.

 
G: Nima sababdan bek88 ni sal xato qilsayam, “chaqibolasiz”.
 
B: U sal
xato qilmaydida. Katta xatolar qiladi.
 
G: mana qarangda, anunda zakovatda, yordam kerakmasdiganiga, so’roqqa tutib tashadiz. U o’z fikrini aytgandi qolaversa...
 
B: usha
savolni javobi bizda aniq bor edi. Agar so’rashganda, komanda yutiqqa ega
bo’lardi. A endi u sardorni o’rniga javob yozganiga, mani jahlim chiqdi. O’zi
bilsa ekan shu savolni javobini, mani jahlim chiqmasdi.
 
G: Balki u sardorni o’rnigamas, o’zini nomidan javobbergandir. Shunga uni hammani oldida so’roqqa tutib, uyaltirish kerakmidi?
Qolaversa forum rahbarisiz. Hammaga birdek qarashiz kerakmasmi? Yo’ldan chiqsa,
chekkaga olib, tartibga solishiz kerakmasmidi?

 
B: uni
boshqayam xatolari more morede, hammasi yig’ilib turudi, usha payt chiqib
ketdi, aytildi. Bergan javobini, o’zim kalta fikrlayman deyishi,  boshqalari kerakmasdi.
 
G: Uni faqat shu xatolari uchun yomon ko’rasmi?
 
B: Shahsiy
adovatim yo’q. O’ylamay yozishini qoralayman. Shu hammaga kulgi bo’lmasin.
O’ylab yozsin deyman. Lyuboy mavzuda ko’rasku, indamaysiz, kulib qo’yarsiz.
Balki qo’rqarsiz. Moderatorsizku. Indamaysiz. Man oldinam etardim. Hoziram.
EzoDilga aytgan gapini o’qib ko’ring, tushundizmi?
 
G: Avvalgi Bek88 bilan hozirgisini farqi?
 
B:
O’zgarmagan. Qanday qolipda bo’lsa, ushanday bo’lib kelmoqda. Bizniki xatosini
ko’rsatib, tushuntirib berish. O’zgaradimi, yo’qmi o’zi biladi.
 
G: Mana ertaga ko’rishasiz, hayotda qanday va virtualdaqanday ekanini ko’rasiz.. Keyin fikrizni so’rayman.
 
B:
Samarqandda ko’rganman o’tgan yili... Lekin oz suhbatlashdik...
 
G: mana hozir Anvarbekdan kelgan savollar bor.
Anvarbek: Forumga kirib kelganingiz sizning real vavirtual olamingizga qanday ta’sir qildi. Va u 
nimalarda namoyonlanmoqda?

 
B: Hozir
forumdan ajralmay qoldim. Bir minut kirmay qolsa forumga, yurak boshqacha
uradi. Forumsiz hayotni tasavvur qilib bo’lmay qoldi. O’zimdan o’zgarishlar, 3
yilga qartaydim, lekin ko’ngil yosh). Bilmiman ishqilib, hayotimni bir bo’lagi
bo’lib qoldi. Shu oilamde. Birovni dardi, hursandchligi boshqasi bilanmande...
 
Anvarbek: Moderatorlik va userlik, qay biri afzal? Va harikki holatga ta’rif bering, zero boshqalarga nisbatan siz har ikki holatni
boshingizdan o’tkazmoqdasiz.

 
B: Hich
qanday o’zgarish sezganim yo’q o’zimda, moderator bu Hudo deganimas, faqat
ma’sulyat. Ma’sulyatli user, moderatordan ham a’lo.
 
G: 2 maydagi Faxrli inson aksiyasiga qatnashasizmi? VaAksiya haqida fikrlariz.
 
B: aksiyaga
qatnashish istagim bor. Agar shu hech qanday to’siqlik bo’lmasa, vaqt topib
borishga harakat qilaman. Umumiy fikrlarim, forumdagilarni aksiyaga nisbatan,
forumdagilarni fikri o’zgardimi, yoki qiziqishimi, qanday ta’riflashni
bilmayman. Ishtirokchilar kam qatnashmoqda. Qayerga ketdi, oldin bor edi. Oyda
bir marta o’tkaziladigan aksiyaga vaqt yo’qmi? Shuni planlashtirsa bo’ladiku.
O’zi fan clubni ushlab turishdan maqsad nima, gruppa poderjka bo’lmasa. Aktiv
bo’lish kerak. Har safar chaqiriladi. Kelishmaydi. Keyin aksiyaboshi hozir
Izzat ekanmi? Ushani biror marta kirib mavzuga yozganini ko’rmadim. Whatsappga
yozib o’tiradi. U yerda 3 odam bor, yoki 4 ta odam bor. Ushani forumga kirib
yozsa bo’lmaydimi?
 
G: Mana 4 chi yili bo’layotgan varrak shouda qatnashisharafasidasiz. Bu yil nasib qilmoqda. Fikriz?
 
B: Endi
Varrak shouga yoshim to’g’ri kelmasa ham, mani varragim davno uchib ketgan
bo’lsa ham ko’proq forumdoshlar bilan ushatda uchrasharman degan maqsadda
borayapman.
 
G: Varrak shouga kimni kelishini ko’proq istaysiz? Faqathamma demang)
 
B: Biz
mezbon bo’lganimiz uchun, kim kelishidan qat’iy nazar kutib olamiz. Bizga farqi
yo’q.
 
G: Rahmat. Umuman qaysi forumdosh bilan ko’rishishniistaysiz.
 
B: Hammasi
bilan. Hammasini ko’rgim kelayapti, Mana ikki kundan beri, hammasi bilan
ko’risha olmadim.
 
G: Mayli bugunga yetadi. O’zi uncha manda savollar ko’pmasdi.Qiziqtirgan savollarni berdim. Avvalgi sonlarda siz haqingizda ma’lumotlar bor.
Yana savollar bo’lsa qo’shamiz. Bugungi BBS haqida fikriz. Mana hozir online
tarzda pechat qilib yozayapman. Dictafonsiz, boshqasiz. Qanday bo’ldi. Birinchi
marta sizda qo’llamoqdaman. Va hozirni o’zida forumga qo’yaman.

 
B: Endi DBS
ni qayday olish, o’zizni ixtiyoriz. Birinchisi dictafonda va yozma, ikkinchisi
faqat audio. Mana uchinchisi yozma deyapsiz va online dimoqdasiz. Buyam endi
zamon talabide. Oldingilarida rosa kuttirgansiz. Tez soatlarda, tez kunkarda
deb oylab kuttirgansiz. Endi hozir qilayotganiz, ya’ni hozirni o’zida qo’yishiz,
sizni yutug’ingizde. Endi video versiya bo’lsa, bir umrga muhrlanib qolar edi.
BU tilakmi, istakmi... (G: Video versiya... manimcha qila olmaymiz yaqin
kelajakda. Chunki audioni ko’chirishga eringan, videoni ko’chirmidi?) ko’chira
olmasa, diskda so’rardi boshqada so’rardi. Mana Sayyodlar qo’yayaptiku, yarim
soatlik, bir soatlik... Hohish bo’lishi kerak... Internet sekin bo’lsa, tez
joyga borish kerak. Boshqa qilish kerak.
 
G: Kelasi yil kelishizga, forum va forumdoshlarda qandayo’zgarishlarni ko’rishiz mumkin, qanaqa ta’savur qilasiz.
 
B: Keling,
fol ochmaylik, qilinganni ko’rib, baho beraylik.
 
G: Forumdoshlarga tilaklariz.
 
B: Hammaga
sog’liq salomatlik tilayman. Forum qaynasin, qaynar buloq bo’lishi kerakku. Yangilik
bo’lishi kerak. Ko’p kuzatishlarimga qaraganda, mehmon bo’lib kiruvchilar ko’pchilikni
tashkil qilarkan. Ushalar mezbon bo’lib kirishini tilayman.
 
 
(Xatolar ustida keyinroq ishlaymiz. Uzr.)
 
 

Добавлено (19-Апр-2014, 17:21)
---------------------------------------------
Hozirdan sur'atlar...

Добавлено (19-Апр-2014, 17:22)
---------------------------------------------

Добавлено (19-Апр-2014, 17:23)
---------------------------------------------

Добавлено (19-Апр-2014, 17:24)
---------------------------------------------
Tezkor tur qiyinroq bo'lsa ham, lekin oson bitarkan)))


Sog' salomatlik...
 
SmartDentСана: Шанба, 19-Апр-2014, 18:42 | Изох # 271
Энг қадрли форумдош!
Гурух: VIP
Изохлар: 211
Тақдирланишлар: 4
Хурмат даражаси: 1093
Холати: Хозир йўқ
Койииил)форум тарихида хали онлайн ДБС бумаганиди)Молодец Гиёс)Озод ака сизга хам рахмат.Бу фикрлардан сунг форумимиз аввалги холига кайтади деб умид килиб коламиз факат..

Добавлено (19-Апр-2014, 17:42)
---------------------------------------------
P.s.(Гиёс ,узизам онлайн ДБС ни Озод акадан бошлабсизу))


Если хочешь, чтобы жизнь тебе улыбнулась,сначала сам улыбнись жизни:)
 
GiyosСана: Шанба, 19-Апр-2014, 18:48 | Изох # 272
Сайт ашаддий мухлиси
Гурух: ФОРУМ МОДЕРАТОРИ!
Изохлар: 1130
Тақдирланишлар: 6
Хурмат даражаси: 59
Холати: Хозир йўқ
Hozir tir otishdik.
Ozod bobo 38 va 37 oldilar.
Giyos esa 24 oldi)))
Juda sharmandalik holat)))
Mehmon, hurmatlari bor dib, kamroqqa otdim)))

Добавлено (19-Апр-2014, 17:48)
---------------------------------------------
Rahmat Hilolapa)


Sog' salomatlik...
 
Bek8111Сана: Шанба, 19-Апр-2014, 19:10 | Изох # 273
Sayyod.comда пропискада!
Гурух: Ma'mur
Изохлар: 3615
Тақдирланишлар: 2
Хурмат даражаси: 688
Холати: Хозир йўқ
Яхши чикибди онлайн репортаж. Гиёс энди бу мавзу тухтаб колмаса яхши буларди. Иложи борича форумни жонлантириш керак.

Хаётда шунчаки яшаш мухим эмас, кимгадир керакли булиб яшаш мухимрокдир!
 
GiyosСана: Шанба, 19-Апр-2014, 19:20 | Изох # 274
Сайт ашаддий мухлиси
Гурух: ФОРУМ МОДЕРАТОРИ!
Изохлар: 1130
Тақдирланишлар: 6
Хурмат даражаси: 59
Холати: Хозир йўқ

Maximal ball 50 edi. Rosa kotta olibmanmi)))

Добавлено (19-Апр-2014, 18:20)
---------------------------------------------
Bek aka, dasturxon yozib, chaqirishsa, yo'q dimasdan borvuramiz))


Sog' salomatlik...
 
FC_PAXTAKORСана: Шанба, 19-Апр-2014, 19:31 | Изох # 275
Sayyod.com мухлиси
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 528
Тақдирланишлар: 2
Хурмат даражаси: 1233
Холати: Хозир йўқ
ooxxo gap yoq

Omad
 
Форумистон » ФанФорум » Фан-Форумчилар » BBS (DBS) 10. BOBO bilan! (Komiks tarzidda)
Поиск: