[ Янги изохлар · Фойдаланувчилар · Қоида · Изламоқ · RSS ]
  • Страница 1 из 37
  • 1
  • 2
  • 3
  • 36
  • 37
  • »
Модератор форума: Giyos, SarVario, komol_76, Anv@rbek  
Форумистон » Умумий » Бошқа мавзулар » Кун саволи (саволиз борми, сўранг...)
Кун саволи
komol_76Сана: Чоршанба, 12-Окт-2011, 21:13 | Изох # 1
Форум рахбариятидан
Гурух: ФОРУМ МОДЕРАТОРИ!
Изохлар: 195
Тақдирланишлар: 5
Хурмат даражаси: 782
Холати: Хозир йўқ
бу ерда исталган мавзудаги савол қолдирилади. 1 Сутка давомида истаган иштирокчи мазкур саволга жавоб ёзади. Ҳар куни соат 18-00 да форумдаги исталган мухлис савол қолдириши мумкин. агар саволлар сони 1 тадан ошиб кетса модерлар томонидан 18-00 дан кейин берилган 1-ақлли савол қолдирилади. Ўйлиманки мазкур мавзу орқали форумни ЧАТ қилиб ташлаётган ва такрорланаётган анча мавзулар ёпилади...

нима ёзсела ёзуврила, ўчирмиман.. (лекин провокаторлар жазоланади, ҳақорат, камситиш ва мазах қилишга йўл йўқ!!! шахсий муносабатлар форумдан ташқарида!!!!)
 
LoadingСана: Чоршанба, 12-Окт-2011, 22:16 | Изох # 2
Рўйхатда
Гурух: ЗАПРЕТДА!
Тақдирланишлар: 6
Хурмат даражаси: 0
Холати: Хозир йўқ
Anchadan beri bu savolni forumda qo'yishni istagandim. Biroz jiddiy mavzu.
Sillai'rahim haqida nima bilasiz? (Qarindoshlik munosobati)
Savol aktuvalni bo'lmasa redakt qilish mumkin.


Faqat 3 ta shart!
 
DilraboСана: Пайшанба, 13-Окт-2011, 10:33 | Изох # 3
Сайт ашаддий мухлиси
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 1188
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 627
Холати: Хозир йўқ
Silai-rahm qarindowlarga körsatiladigan mehr oqibat,hadya.Holidan xabar oliw,yordam beriw,...xullas Paygambarimiz Muhammad s.a.v aytganlaridek hadyani avvalo öz yaqinlaringizdan bowlang degan qisqacha ma'no beradi.

Nigohimda jamdir bu olam...
 
HushroyСана: Жума-муборак кун!, 14-Окт-2011, 03:08 | Изох # 4
Рўйхатда
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 48
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 951
Холати: Хозир йўқ
Mani ko'p o'ylantiradigan bir sovol bor.
Faqat to'g'ri twunasla digan niyatdaman.
Turmuwga chiqqan dugonalarimdan ko'p ewitganim uchun bunga befarq bo'lomadim.
Ba'zi o'zini *man erkakman* digan erlar, o'z jufti haloliga to'wakda jirkanch iwlarni qiliwga majbur qiliwarkan. Agar o'wa bechora hotin, erini nohaq wartiga ko'nmasa, anu la'nati erning *nozik ko'ngilchalari* hafa bo'lib bowqa bog'ning gulini hidlawga boriwini etib ALLOHdan qo'rqmi, uyalmi, tap tortmi po'pisa ham qib qo'yarmuw... Astag'furulloh.
Bunga nima sabab? Bu holni qanaqa twuniw mumkin? Kasallikmi yoki nowukurlik? Bu juda jiddiy va nozik masala bo'gani uchun wu sovol mani qiynab keladi.
Ma'lumki oramizda yowi kattalar, oilalilar bor. Bu sovolga jovobni ulardan kutib qolaman.
P.s Bu mavzu wartiga, qoidasiga amal qilgan holda sovol berdim.
 
komol_76Сана: Жума-муборак кун!, 14-Окт-2011, 13:39 | Изох # 5
Форум рахбариятидан
Гурух: ФОРУМ МОДЕРАТОРИ!
Изохлар: 195
Тақдирланишлар: 5
Хурмат даражаси: 782
Холати: Хозир йўқ
соволиз жудаям нозик ва жавоб бериш оғир... манимча бундай "ҳоҳиш"ларнинг юзага келишининг асосий сабаби авваламбор ушбу ҳамжинсларимизда шаҳвоний ҳисларнинг ўта ортиқча эканлиги ва "чап"га юришга мойил эканлиги деб ўйлиман. Қолаверса бундай ҳолатларга ҳозирги кунда жудаям кўпайиб кетган шаҳвоний ҳолатларни ўзида жамлаган порнографик фильмларнинг ёмон таъсиридан иборат. бундай инсонларга кўп гапиришнинг ҳожати йўқ, қуйида келтирилган мақолани ҳавола қилинса бас деб ўйлиман...

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар бирингиз ўз аҳлига яқинлик қилишни ирода қилган пайтида, «Бисмиллаҳи. Эй, бор Худоё, биздан шайтонни четда қилгин, шайтондан бизни ризқлантирган нарсангдан четда қилгин», деса, албатта, агар ўшандан уларга фарзанд бериладиган бўлса, унга шайтон абадий зарар етказа олмайди», дедилар».
Бешовлари ривоят қилдилар.
Шарҳ: Жуфти ҳалолига жинсий яқинлик қилаётган киши ушбу дуони ўқиши лозим. Ўшанда шайтоннинг шарридан покланган бўлади. Мабодо, ўша яқинликдан ораларида фарзанд пайдо бўладиган бўлса ҳам у болага ҳеч қачон шайтон зарар етказа олмайдиган бўлади.

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Яланғоч бўлишдан сақланинглар. Чунки, сиз билан қазои ҳожат ва эр киши ўз аҳлига борган пайтдан бошқа вақтда ҳеч ажралмайдиган шахслар бўлади. Бас, улардан ҳаё қилинглар ва уларни икром этинглар», дедилар». Термизий одоб бобида ривоят қилган.
Шарҳ: Бу ривоятда фақат икки ҳолатдан бошқа пайтда одамдан ажралмайдиганлар, деб айтилаётган шахслар фаришталардир. У фаришталарнинг баъзилари кишини турли бало офатлардан қўриқлаб турсалар, баъзилари қилган амалларини ёзиб турадилар. Шунинг учун ҳам мўъмин-мусулмонлар ўша фаришталарни риоясини қилиб туришлари керак. Шариат рухсат бермаган ҳолатларда ҳеч авратларини очмасликлари лозим. Фаришталарга озор бўлиб тушмасин.
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Яҳудийлар, агар эркак хотинига орқа томондан олдига яқинлик қилса бола ғилай бўлади, дер эдилар. Шунда «Аёлларингиз экинзорларингиздир. Бас, эканзорингизга хоҳлаган томонингиздан келинг», ояти нозил бўлди». Тўртовлари ривоят қилдилар.
Шарҳ: Жинсий тарбия муҳим масалалардан бўлгани учун Аллоҳ таоло Қуръонда уни зикр қилган. Доим бўладиганидек, ўша пайтларда ҳам бу нозик ва ўта ҳассос масалада одамлар ичида бўлар-бўлмас гаплар чиқиб турар эди. Жумладан, аҳли китоб, маданият соҳиби саналган яҳудийлар ҳам турли дийдиёларни тарқатиб турар эдилар. Улар, агар эр хотинининг олдига орқа тарафидан туриб яқинлик қилса боласи ғилай туғилади, деган гапни тарқатган эдилар. Аллоҳ таоло юқорида зикр этилган оятни нозил қилиб уларнинг гаплари ботил эканини баён этди. Қайси томонидан бўлса ҳам экин - бола бўладиган жойга бўлса бўлди. Боланинг қандоқ бўлишига яқинлик қилиш ҳолати сабаб бўлмайди.
Сунан эгалари ривоятида: «Ким аёл кишининг орқасига яқинлик қилса малъундир», дейилган.
Шарҳ: Ўз хотининг олдини қўйиб орқасига яқинлик қилиш катта гуноҳдир. Ундоқ одам Аллоҳ таолонинг лаънатига учрайди. Чунки бу шаръан ҳаром қилинган ишдир. Шариатда ҳаром қилинган ишни қилган одам эса, лаънатга учрайди, Аллоҳнинг раҳматидан қувилади.
Али ибн Толқ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Бир аъробий Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: «Эй, Аллоҳнинг Расули, биздан бир киши очиқ жойда бўлади. Ундан ҳид чиқади. Сув оз бўлади», деди.
«Қачон бирингиз ҳид чиқарса, таҳорат қилсин, аёлларнинг орқаларига яқинлик қилманглар! Албатта, Аллоҳ ҳақдин ҳаё қилмас», дедилар».
Шарҳ: Аъробийлар, саҳро табиатли бўлганлари учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан нима тўғри келса тортинмасдан сўрайверар эдилар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам билан доимо бирга бўладиган саҳобийлар ҳам, аъробийлар келиб, бирор нарса сўрашса эди, биз ҳам фойдаланиб қолар эдик, дейишиб туришар эдилар.
Мана бир аъробий келиб, аъробийчасига савол сўради. Унинг саволи ҳид чиқарган одам таҳорат қилмай қўяверса бўлавермайдими? деган маънода эди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳид чиқарган одам таҳорат қилиши шарт эканлигини таъкидлаш билан бирга, бошқа бир муҳим масалани ҳам айтиб ўтдилар. У ҳам бўлса аёл кишининг орқасига яқинлик қилмаслик. Бу муҳим масала, буни эркагу аёл, ҳар бир шахс билмоғи керак. Чунки, бу ҳалол-ҳаромга, гуноҳга тегишли масала. Буни уят гап, деб айтмай кетадиган масала эмас. Шунинг учун ҳам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам мазкур гапни айтганларидан кейин, албатта, Аллоҳ ҳақдин ҳаё қилмас, деб илова қилиб қўйдилар.
Худди шу маъно бизнинг тилимизга, шариатда шарм, йўқ, деб таржима қилинган. Ҳалол-ҳаром, гуноҳ-савобга боғлиқ бўлгани учун баъзи оддий ҳолатларда уятли ҳисобланган гапларни ҳам гапиришга тўғри келиши шундоҳ изоҳланади.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эркак ёки аёл кишининг орқасига яқинлик қилган кишига Аллоҳ назар қилмас», дедилар». Икковини Термизий ва Аҳмад ривоят қилишган.
Шарҳ: Ушбу ривоятда зикр қилинган иш энг мункар ишлардан эканлиги, уни инсонлик табиатидан чиқиб кетган малъунлар қилиши мумкинлиги ҳаммага маълум ва машҳур.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мусулмон кишининг беҳуда кўнгилхуши қилиши ботилдир. Магар камонидан ўқ отса, отини ўргатса ва аҳли билан ўйнашса, бу нарсалар ҳақдандир», дедилар». Термизий ва Абу Довуд ривоят қилишган.
Шарҳ: Камондан ўқ отиш, жиҳодга тайёрланиш, ватан, дину диёнат мудофааси учун ҳарбий тайёргарлик кўришдир. Демак, бу борадаги урунишларнинг замонавий кўринишларини ҳам беҳуда уриниш, деб бўлмайди.
Отини ўргатиши ҳам, чавандозликни машқ қилиш, жиҳодга тайёргарлик кўришидан иборат. Бу маънодаги уринишлар ҳам беҳуда ҳисобланмайди.
Хотини билан кўнгилхуши қилиш ҳам шу тоифага киради. Бу ҳалол, пок нарса. Оиланинг иноқлиги, орадаги муҳаббатнинг бардавомлиги шунга боғлиқ.
Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан Мусталиқда ғазот қилдик. Шунда арабларнинг карималарини асирга олдик. Бўйдоқлигимиз чўзилиб кетган эди. Шу билан бирга тўлов пули олишга рағбат қилар эдик. Бас, ҳузур қилароқ «азл» қилмоқчи бўлдик. Сўнгра, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ичимизда туриб бу ишни сўрамасдан қиламизми, деб у зотдан бу ҳақда сўрадик. Шунда у зот: «Йўқ! Ундоқ қилмаслигингиз лозим. Аллоҳ қиёмат кунигача яратилишини ёзиб қўйган аҳоли, албатта, бўлғувсидир», дедилар». Бешовлари ривоят қилдилар.
Шарҳ: Бани Мусталиқ ғазоти Ислом тарихидаги энг машҳур ғазотлардан биридир. Уни, иншоаллоҳ, кези келганда ўрганилади. Бани Мусталиқ арабларнинг Ҳузоъа қабиласига мансуб уруғлардан эди. Ўша ғазотда аслзода араб аёллари ҳам асир тушдилар. Ўша вақтнинг одатига кўра уларни чўри сифатида тақсимланди.
Саҳобалар ғазотда юриб, аёлларидан узоқ бўлганларига анча бўлган эди. Ўша чўри бўлган аёллар билан, ҳар ким ўз чўриси билан, бирга бўлгиси келди. Шу билан чўриларни ҳомиладор бўлиб қолишини хоҳламас эдилар. Уларни озод қилиш учун тўлов пули олиш мақсадлари бор эди. Бунинг учун эса аёллар ҳомиладор бўлиб қолмасликлари шарт эди. Агар ҳомиладор бўлиб қолсалар тўлов пули олиб бўлмас эди.
Шунинг учун ҳам саҳобалар чўриларга яқинлик қилганларида бола бўлиб қолмаслиги учун «азл» қилиш, уруғликни ташқарига тўкишни ўйладилар. Шу билан бирга хаёлларига, ичимизда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам туриб ўзимизча бу ишни қилавермайлик, олдин у зотдан рухсат сўрайлик, изн берсалар қилайлик, бўлмаса йўқ, дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўрашган эди, у зот: «Йўқ! Ундоқ қилмаслигингиз лозим. Аллоҳ қиёмат кунигача яратилишини ёзиб қўйган аҳволи, албатта, бўлғувсидир», дедилар».
Бу гап билан ақийда масаласи муолажа қилинган. Агар азл қилсак, бола бўлмайди, деган фикрни йўқотиш учун, Аллоҳнинг иродаси кетган бўлса, азл қилсангиз ҳам бола бўлиб қолиши мумкин, дейилган.
Яна ўша кишидан ривоят қилинади: «Бир киши: «Эй, Аллоҳнинг Расули, менинг чўрим бор. Мен ундан азл қиламан. Мен уни ҳомиладор бўлиб қолишини ёқтирмайман ва шу билан бирга ундан эркаклар ирода қиладиган нарсани ирода қиламан. Яҳудийлар эса, азл боланинг тирик кўмишнинг кичиги, дейишмоқда», деди.
Шунда у зот: «Яҳудийлар ёлғон айтибди. Агар Аллоҳ уни яратишни ирода қилса, буриб юборишга қодир бўлмассан», дедилар». Сунан эгалари ривоят қилдилар.
Шарҳ: Кўриниб турибдики, яҳудийлар «азл» - уруғликни бачадондан ташқарига тўкишни, шубҳасиз қазои қадарга ўзгартириш киритадиган нарса, деб қоралаганлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларнинг шу гапларини, ёлғон, деб тарърифламоқдалар. Шунинг учун ҳам жавобнинг давомида, агар Аллоҳ уни яратишни ирода қилса, буриб юборишга қодир бўлмассан, деганлар. Бундан азл бир савоб бўлиши мумкин, лекин Аллоҳнинг изни-иродасига боғлиқдир, деган маъно чиқади. Бу ерда асосий эътибор эътиқод масаласига қаратилгандир.
Муслим ва Абу Довуд ривоятида: «Бир одам Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан менинг чўрим бор, ундан азл қиламан», деб сўради.
У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, ўша, Аллоҳ ирода қилган нарсани ман қилмас», дедилар.
Ўша одам кейинроқ келиб: «Эй, Аллоҳнинг Расули, чўри ҳомиладор бўлди», деди.
«Мен Аллоҳнинг бандаси ва Расулидирман», дедилар».
Шарҳ: Бу ривоятда аввалги ривоятларда айтилган гапларга қўшилган ва амалдаги тасдиқ келмоқда. Ҳомиладор бўлиб қолмасин, деб чўрисидан азл қилиб юрган кишининг ҳаракати беҳуда кетиб, чўри ҳомиладор бўлиб қолгани ҳикоя қилинмоқда.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Мен Аллоҳнинг бандаси ва Расулидирман», деганлари, шунинг учун айтганим бўлади. Сенга айтган гапим ҳам тўғри чиқибди-ку! деганларидир.
Жобир розияллоҳу анҳу: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида азл қилар эдик, бу нарса у зотга етганда бизни қайтармаганлар», деди». Икки шайх ва Термизий ривоят қилдилар.
Шарҳ: Азл - уруғликни бачадондан ташқарига тўкиш ҳақидаги барча далилларни ўрганган уламоларимиз бу ишни фақат хотиннинг розилиги билан қилиш мумкин. Чунки, бу аёл кишининг ҳаққидир, деганлар.
Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қиёмат куни Аллоҳнинг наздида мартабаси энг ёмон одам, аёлига яқинлик қилиб, аёли унга яқин бўлганидан кейин сирини одамларга ёйиб юрадиган кишидир», дедилар».
Муслим ва Аҳмад ривоят қилишган.
Шарҳ: Эру хотиннинг орасидаги шариат иши фақат иккисининг сири бўлиб қолиши керак. Эр ҳам, хотин ҳам жинсий алоқа пайтида бўладиган нарсаларни бошқаларга айтмаслиги лозим. Мазкур сирни бошқаларга айтиб юриш беодоблик, шарму хаёсизлик ва гуноҳ иш ҳисобланади. Жамиятда фоҳиша гап-сўз ва ишларнинг кўпайишига сабаб бўлади. Шунинг учун ҳам қуйида ўрганиладиган ривоятимизда бу ишни қиладиган шахсни шайтонга ўхшатилмоқда.
Сунан эгаларининг ривоятида: «Албатта, ўшанинг мисоли худди кўчада шайтонга дуч келган урғочи шайтондан ҳожатини чиқариб олганда одамлар унга қараб турганга ўхшайди», дейилган.
Шарҳ: Эру хотин ўз ораларидаги жинсий ҳаёт ҳақида бошқаларга сўзлаб юришлари ана шундоқ шармандали иш ҳисобланади. шунинг учун мўъмин-мусулмон эркагу аёл ўзаро жинсий сирларини ҳеч кимга айтмасликлари керак.

ҲОМИЛАДОР ВА ЭМИЗУКЛИЛАРГА ЖИНСИЙ ЯҚИНЛИК ЖОИЗ

Жудомата бити Ваҳб ал-Асадияя розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам «Батаҳқиқ, эмизукли аёлга жинсий яқинлик қилишдан наҳий қилмоқчи бўлган эдим, лекин, Рум ва Форслар буни қилишларини ва болаларига зарар етказмаслигини эслаб қолдим», дедилар».
Шарҳ: Эмизукли аёл боласи туфайли заифлашиб, унинг кўпгина куч-қуввати боласига кетадиган бўлиб қолади. Шунинг учун ундоқ аёлга жинсий яқинлик қилиш болага зарар қилмасмикан, деган мулоҳазага олиб боради. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламда шу мулоҳаза бўлган экан. Лекин, У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам бошқа халқларнинг Рум ва Форсликларнинг тажрибасидан фойдаланиб, эмизукли аёлга жинсий яқинлик қилиш болага зарар етказмайди, деган хулосага келганлар ва уларга жинсий яқинлик қилишдан ман қилмаганлар. Уламоларимиз, шу билан бирга бари бир ўшандоқ аёлнинг ҳолини эътиборга олиб, оддий ҳолатдаги аёлга қилган муомаладан бошқача муомала қилиш керак бўлади, яъни, оддий ҳолатдагидан кўра оз яқинлик қилиш керак, дейдилар.
Бир одам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: «Эй, Аллоҳнинг Расули, мен хотинимдан азл қиламан», деди.
«Нима учун?» дедилар.
«Боласига шафқат қилганимдан», деди.
«Агар бу нарса зарар бўлса Форс ва Румга зарар қилар эди», дедилар». Икковини Муслим ривоят қилган.
Шарҳ: Бу ривоятда эмизукли аёлдан азл қилиш - уруғликни бачадонидан ташқарига тўкиш ҳақида гап кетмоқда. Эмизукли бўла туриб яна ҳомиладор бўлиб қолса боласига зарар қилади, деб ўйлаган одам шундоқ қилганда, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бошқаларнинг тажрибасига эътиборан зарар қилмайди, деган эканлар.

МАМЛУКАГА БАЧАДОНИ ПОКЛИГИНИ БИЛМАЙ ТУРИБ ЖИНСИЙ ЯҚИНЛИК ҚИЛИНМАЙДИ

Қулчилик ҳақидаги бобда айтиб ўтилганидек, Ислом қулчиликка қарши ҳаммадн кўп кўрашган ва фақат бошқаларнинг муомаласига яраша муомала қилиш юзасидан уруш асриларини қул қилишга ижозат берган. Буни ўша вақтда ҳамма қилгани учун шундоқ қилган. Бу нарса ҳозирги вақтда ҳам бор. Аммо бошқа номлар билан аталиб келмоқда. Айниқса уруш вақтида аёлларга бўладиган муносабатни яшириб ўтирадиган жойи йўқ. Бошқа халқларда бундоқ пайтларда кўринган аёлни зўрлаш, оммавий равишда шарманда қилиш, ваҳший ҳайвондек ҳамла қилиш ишлари ҳаммага маълум ва машҳур.
Бизнинг вақтимизда Исломга душман бўлганларнинг ўзлари эътироф қилиб, ҳужжат далил билан тасдиқлашларича кофирлар Овропанинг қоқ марказида мусулмонлар билан бўлган урушда, муслима аёлларни зўрлашни ашаддий турларини қилишди. Махсус жойларга қамаб қўйилган аёлларни ҳомиладор бўлгунча оммавий равишда зўрлашди. Ўша ваҳший ҳайвонларча қилган ишларини сувратга ва филмларга олишиб бозорда сотишди ва ҳоказолар.
Исломда эса, бошқаларга ўхшаб мунофиқлик қилиш йўқ. Ҳамма нарса ўз номи билан аталади ва ҳамма нарса тартиб билан, ҳалол-пок йўл билан қилинади. Ҳозир ўрганадиган ҳадисларимизда бундан ўн тўрт аср илгари мусулмончиликда мазкур масала қандоқ ҳал қилинганлиги баён этилади.
Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳунайн куни Автосга аскар юбордилар Бас, улардан устун келиб, асирлар қўлга туширдилар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг баъзи саҳобалари асира аёлларнинг мушрик эрларини риоя қилиб, уларга яқинлик қилишдан тортиндилар. Шунда Аллоҳ: «Ва эрлик аёллар ҳам, магар қўлингизда мулк бўлса» оятини нозил қилди. Яъни, улар, иддалари чиққандан кейин сизга ҳалолдир, дегани». Абу Довуд, Муслим ва Термизий ривоят қилишган.
Шарҳ: Ушбу ривоятда зикр қилинаётган ҳодисалар Макка фатҳидан кейин содир бўлган. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бошлиқ саҳобалар Маккадан Тоифга қараб юрилгандан ўн милдан кўпроқ масофада жойлашган Ҳунайн номли жойда ҳам ғазот қилишган.
Ўша жойда туриб Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Маккадан уч кунлик йўл ҳисобланаган Автос номли жойга ҳам лашкар юборганлар. Автосдаги урушда мусулмонлар ғолиб келиб, кофирлардан асирларни қўлга олганлар. Асирларнинг ичида аёл кишилар ҳам бўлган.
Саҳобалар у асира аёлларнинг мушрик эрларини риоя қилиб, уларга яқинлик қилишдан тортинганлар. Ўз-ўзидан бундоқ ҳолатларда нима қилиш керак? деган савол пайдо бўлган. Ана шунда, ушбу ривоятда зикри келаётган ояти каримани нозил қилиб, Аллоҳ таоло бу саволга жавоб берган. Оят никоҳи ҳаром бўлган аёлларни санаш сиёқида келган. Маъноси, эри бор аёллар ҳам сизга ҳаром қилинди. Магар қўлингизга мулк бўлиб тушганларнинг эри бўлса ҳам сизга ҳалол қилинди. Уларга иддаси чиққанидан кейин яқинлик қилсангиз бўлаверади, деганидир.
Бу масала кенг ва тармоқли бўлиб, фиқҳ китобларимизда батафсил баён қилингандир. Энг аввало аёллардан кимни асира бўлганда чўри қилиб олиш мумкин саволига жавоб бериш керак бўлади.
Ушбу ривоятга қараганда мусулмонларга қарши уруш очган ғайридин қавмларнинг аёлларини чўри қилиб олиш жоизлиги. Улар асирга тушишлари билан эрларидаги никоҳлари ўз-ўзидан бузилиши. Уларга молик бўлган мусулмон киши иддасини чиқариб туриб, яқинлик қилиши мумкинлиги чиқади. Иддаси чиқишлиги эса, ҳомиладор бўлса туғиши билан, бўлмаса бир марта ҳайз кўриши билан бўлади.
Энди ўйлаб кўрайлик, бошқалар асира аёлларни кўринганини тўғри келган жойда зўрлаш, ўзига ҳеч қандай масъулиятни олмай хоҳлаганича шаҳватини қондириб ташлаб кетавериши афзалми? Ёки шариатда кўрсатилганидек, бир киши олиб, сўраб суриштириб, иддасини чиқариб ўзи билан ҳалол-пок равишда олиб юриши афзалми? Агар бола бўлиб қолса, озод бўлишига сабаб бўлиши афзалми? Модомики, урушлар бор экан, эркак аёллик бор экан бу ҳолатга дуч келиб турилади. Ундан кейин, аёл кишида ҳам нафс бўлади. Асирда узоқ қолиб кетиш эҳтимоли бўлади. Аслида Исломда асирларни тезроқ озод қилиш, уларга зулм ва ёмонлик қилмаслик сиёсати бўлади. Аммо, мободо бўлиб қолса, қандоқ равишда бўлиши кераклиги кўрсатиб ҳам қўйилган.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ғазотлардан бирида чодир эшиги олдида турган, туғиши яқинлашган бир аёлнинг олдидан ўтаётиб: «Эҳтимол бунинг соҳиби унга яқинлашгандир?» дедилар.
«Ҳа», дейишди.
«Батаҳқиқ, уни ўзи билан бирга қабрга кирадиган лаънат ила лаънатламоқчи бўлдим. Қандоқ қилиб ўзига ҳалол бўлмаганни ўзига меросхўр қилади?! Қандоқ қилиб ўзига ҳалол бўлмаганни ўзига ходим қилади?!» дедилар». Муслим ва Абу Довуд ривоят қилишган.
Шарҳ: Бу ҳадиси шарифда чўри аёлга иддаси чиқмай туриб яқинлик қилиш ҳақида гап кетмоқда. Иддаси чиқмаган чўри аёл ўзининг аввалги соҳиби ёки эридан ҳомиладор бўлиши мумкин, кейинги соҳиби ўша ҳолни иддаси чиқишини кутиб, аниқлаб олмай туриб чўрига яқинлик қилса, бировдан бўлган бола унга нисбат берилиб қолиши мумкин. Шунда чўридан туғилган бировнинг боласи ҳалиги одамдан мерос олиш ҳақига эга бўлади. Чунки нотўғри бўлса ҳам унинг боласи, деб ҳукм қилинмоқда. Идда чиқишини пойламагани учун ўзи ҳам мендан бўлган бола, деб гумон қилмоқда. Гумон оқибатида бировнинг боласини ўзига меросхўр қилмоқда.
Чўрига унинг иддаси чиқмай туриб яқинлик қилиш оқибатида аксинча хатога йўл қўйилиши ҳам мумкин. Чўрига яқинлик қилиши билан ундан бола бўлиб қолса-ю, эҳтимол бу бола мендан олдинги одамдан бўлган бўлиши мумкин, деб ҳукмни ўша томонга буриб юборса, ўзининг боласини ўзи ходим - қул қилиб олган бўлади. Бу эса катта гуноҳдир. Кўриб турибмизки, шариатда ушбу ҳолатда ҳам насл поклигига катта эътибор берилмоқда.
Яна ўша кишидан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳомиладорга то туғмагунча, ҳомиладормасга то бир ҳайз кўрмагунча яқинлик қилинмайди», дедилар».
Шарҳ: Яъни, қўлга мулк бўлиб янги келган чўрига ҳомиладор бўлса ҳомиласини туғмагунича, нифосдан пок бўлмагунча яқинлик қилиб бўлмайди. Ким бу ишни қилса ҳаром ишни қилган бўлади.
Агар янги чўри ҳомиладор бўлмаса бир марта ҳайз кўриб поклангунича яқинлик қилиш мумкин эмас. Ким бу ишни қилса ҳаром ишни қилган бўлади.
Рувойфиъ ибн Собит ал-Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳга ва охират кунига имон келтирган киши учун бошқанинг зироатига ўз сувини қуймоғи ҳалол бўлмайди. Аллоҳга ва охират кунига имон келтирган кишига, асира аёлга бир ҳайз ила бачадони пок эканлигини билмай туриб яқинлик қилиш ҳалол бўлмайди», дедилар».
Икковини Абу Довуд ва Термизий ривоят қилиган.
Шарҳ: Бошқанинг зироатига ўз сувини қуйиш, деган бировдан ҳомиладор бўлган аёлга жинсий яқинлик қилиш дегани. Бу ҳолат одатда чўри ва асира аёлларга тегишли бўлган. Ундоқ аёлларга жинсий алоқа қилиш ҳаром бўлган.
Шунингдек, асирга тушиб бировга мулк бўлган аёлга бир ҳайз кўрмагунча яқинлик қилиш ҳам ҳаром бўлган. Чунки, бу аёлнинг аввалги соҳибидан ҳомиласи бўлиши эҳтимоли бор. Ҳайз кўрса ҳомиласи йўқлиги аниқ бўлади. Ундан сўнг унга яқинлик қилса мумкин. Аммо шариат ҳукмларининг ҳикматлари вақт ўтиб илм ривожланиши билан яна ҳам ошиб бораверади. Англиялик олимлар бир аёлга икки ҳайзнинг орасида бирдан ортиқ эркак яқинлик қилса аёлнинг бачадонида беморлик пайдо бўлишини исботладилар. Ана шу сабабларга кўра шариатда идда ўтириш жорий қилингандир.


нима ёзсела ёзуврила, ўчирмиман.. (лекин провокаторлар жазоланади, ҳақорат, камситиш ва мазах қилишга йўл йўқ!!! шахсий муносабатлар форумдан ташқарида!!!!)
 
ledyСана: Душанба, 17-Окт-2011, 22:52 | Изох # 6
Сайтимиз қадрли мухлиси
Гурух: VIP
Изохлар: 2050
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 1169
Холати: Хозир йўқ
Савол: Баъзан якинларимизни бизга нисбатан агрессив муносабатда булаётганини кузатамиз. Инсон рухий холатида бундай кризис булишига сабаб булган омилларни биласизми? Хуш, шу махали нима килмок керак, хаёт мамот жангиними ёки унинг рухиятига узгартириш киритмокми? Рухий тушкинликка тушган одамдан хафа булиш керакми?

 
Mr_ARMANIСана: Сешанба, 18-Окт-2011, 01:37 | Изох # 7
Рўйхатда
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 8
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 233
Холати: Хозир йўқ
manim4a inson har qanday holatda özidan aybni biliwi va 1 navbatda buni bartaraf etiwi lozim. Siz etgan holatga kese odam öz tanasiga egalik qiladi. Tanamiz biznin mawinamiz deb faraz qilaylik. Ohiri halokatga olib keladigan yöl va töri yöl muyuliwida turgan bösez rulni buriw öz qölimizda. Psixalogil sog va aqlan yetuk irodali barkamol inson har qanday inson har qanday holatdan 4iqa oliwni biliwi kerak deb xisobliman.

Добавлено (18-Окт-2011, 00:37)
---------------------------------------------
tuwkunlikka tuwgan odamdan xafa böliw noörin. Vot tuwkun inson özidan xafa böliwi örinli. Özga inson tuwkun insonga dalda böliwga harakat qilmogi joiz va maqul. Bunin un tuwkun inson qarwiliksiz bunga yöl bermogi kerak. Siqiliwda naf yöq u nega? Degan söroqqa olib keladi. Bu söroqni xotimasi Bilmadim böladi.bu esa xe4 qanday yöl körsatmiydi. Undan köra qanday qilib? Sörogiga javob izlagan maqul. (VIGODNO!)

 
komol_76Сана: Жума-муборак кун!, 16-Дек-2011, 20:16 | Изох # 8
Форум рахбариятидан
Гурух: ФОРУМ МОДЕРАТОРИ!
Изохлар: 195
Тақдирланишлар: 5
Хурмат даражаси: 782
Холати: Хозир йўқ
ман ўзимни психолог ҳисобламиман, лекин орттирган тажрибам, ҳаётимда кўздан кечирганларим, бошимдан ўтганлардан ҳулоса қилиб айтишими мумкинки, одамлар бошига ташвиш, мусибат тушган, яъни бир сўз билан айтганда тушкунликка тушган пайтда ундан чиқишнинг турли йўлларини излай бошлайди. Бунда асосий ролни унинг иродаси, қолаверса атрофдагиларнинг унга бўлган муносабати, қўллаб-қувватлаши жудаям муҳим аҳамият касб этади. Айрим инсонлар бошларига тушган мусибатда бировларни айбдор қилишни бошлайди, тирноқ тагидан кир қидиради, ҳаммани ўзига душман деб ўйлайди - бу инсоннинг руҳан кучли эмаслигидан, эмоционаллигидан далолат беради. Унинг фикрича, ушбу ҳолатга тушаётганлигини бошқалар кўра била туриб атайлаб айтмаган деган фикрда туриб олади. бу тоифадагилар вазиятдан чиқиш бошқаларнинг ҳисобига бўлиши керак, чунки бунга улар сабабчи деб ҳисоблашади
2-тоифа инсонлар бор, улар ушбу вазиятга тушишимга сабаб ўзим ва ундан чиқишни ҳеч қандай йўли йўқ, деб тушкунликка тушишади


нима ёзсела ёзуврила, ўчирмиман.. (лекин провокаторлар жазоланади, ҳақорат, камситиш ва мазах қилишга йўл йўқ!!! шахсий муносабатлар форумдан ташқарида!!!!)
 
ledyСана: Чоршанба, 21-Дек-2011, 15:49 | Изох # 9
Сайтимиз қадрли мухлиси
Гурух: VIP
Изохлар: 2050
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 1169
Холати: Хозир йўқ
Кун саволи: Одамлардаги касоскорлик ва кура олмаслик туйгуси кай холатда пайдо булади? Уларни психологик томондан окласа буладими?

 
AsadulloСана: Жума-муборак кун!, 23-Дек-2011, 00:56 | Изох # 10
Рўйхатда
Гурух: Янги аъзо
Изохлар: 2
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 17
Холати: Хозир йўқ
интернетда пул топиш харомми ???
салом... менга маслахатила керак, мен россия сайтларининг бирига процентга пул куйгандим, кунига яхшигина фоиз тушади, лекин ешитишимча бу бизнинг шариятимизга тугри келмас екан, фоизга пул куйиш ёки кредит олиш харом булса, банкларда доим фоизга пул куйиш ва кредит бериш булиб туради, ишчиларнинг маошини хам шу пуллардан беришса керак, уша пуллар хам харомми ? менга маслахат беринг илтимос!
 
GiyosСана: Жума-муборак кун!, 23-Дек-2011, 01:45 | Изох # 11
Сайт ашаддий мухлиси
Гурух: ФОРУМ МОДЕРАТОРИ!
Изохлар: 1130
Тақдирланишлар: 6
Хурмат даражаси: 59
Холати: Хозир йўқ
Nu zo'r savol. Qarz berib foiz olish harom edi. Nu bank ili saytlaga pul qo'yiw. Hm trikchilikni aybi yo' disa ham bo'ladiyu. Nu ular ham shuni orqasidan foyda ko'rvotiyu. Qarz ogan odammm. Ko'pchiligi muhtojlikdan oladi. A bank ili saytlar . . . ular muhtojlikdan emasS foyda uchun oladi. Bundo olib qarasa u qarz olish emas, pulni vaqtincha ishlatib turish.)

Добавлено (23-Дек-2011, 00:45)
---------------------------------------------
Shahsiy fikr. Nu man domla emasman. I keyin diniy bilimimni juda chuqur dib bilmiman. Bu shahsiy fikr.


Sog' salomatlik...
 
DilnozaСана: Жума-муборак кун!, 23-Дек-2011, 02:53 | Изох # 12
Sayyod.com мухлиси
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 643
Тақдирланишлар: 3
Хурмат даражаси: 496
Холати: Хозир йўқ
Kòraolmaslik buni oqlamiman lekin odam nimayam diysan shunaqa. Ikkiyuzlamachi kòrolmaydigan odamlarga befarq bòlishni òrganish kerak ekan. Saytga Sayyod yozgan juma ovozi chiqadi. U yerda "insondan farishtani izlama" degan gap xam bor.

Добавлено (23-Дек-2011, 01:53)
---------------------------------------------
Foizga pul berish gunox, olgan xam deb eshtgandim. Kom.ga bilmadim.


Sayyod.com OLLOH mehribon u meni do'stim.
 
LoadingСана: Жума-муборак кун!, 23-Дек-2011, 04:32 | Изох # 13
Рўйхатда
Гурух: ЗАПРЕТДА!
Тақдирланишлар: 6
Хурмат даражаси: 0
Холати: Хозир йўқ
Qasoskorlik va ko'ra olmaslik.
Bularxam boshqa illatlar kabi kichik narsalardan boshlanadi. Avval etibor bermayman didi, qarasa u istagandk bo'lmayabti("raqibi yuksalib borvotti."). Ko'ra olmaslik boshlanadi. Oradan malum vaqt o'tib "raqibi" etiborni o'zini ishini rivojlantirishga qaratatadi. Bu esa shu kunga qadar vaqtini kimnidur yiqitishga sarf qilib yurdi. Oqibatda qasoskorga qanday aylanib qolganini bo'zixam bilmay qoladi. Xa psixolagik tomondan ularni oqlayman. Chunki u o'ziga maqqul bo'lgan ishni qilmoqda. Davoni xam shu tarafdan qilgan maqqulroq. Miyyaga urib ketgani yomonde?
- - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - -

1.Asadullo siz agar kelishilgan shartnomadek ish qivotgan bo'lsez bu sudxorlik emas. 2. Agarda xozir ular sizdan olgan pul foizini qaytarish imkinida bo'lmasalar talab qilmang. 3. Bankning ishi qoidasi boyicha xalol. Bazi ucharlar ishi sudxo'rlik bo'lishi mumkin. 4.Bunisi to'liq diniy maslaxat. Shubxali 1 so'm topgandan, xalol 1000 so'm exson qilganim yaxshi. Shubxadamisiz? Shu pullardan voz keching. Siz dexqonlarga pul berdiz ular ishini yurgazvotti shu pulni(foizni) olish uchun siz xam dexqolarning biror yumushga qarashib qo'yin. Sheriklikda ayniqsa? Saytizda agar buzuqliklar o'rin olgan bo'lsa ular bilan teng javobgarsiz.

Bankirlarning oyligi xarom emas. Qonunga xilof ish qilib topgani xarom. (BU xarbir soxada mavjud)


Faqat 3 ta shart!
 
ledyСана: Жума-муборак кун!, 23-Дек-2011, 13:44 | Изох # 14
Сайтимиз қадрли мухлиси
Гурух: VIP
Изохлар: 2050
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 1169
Холати: Хозир йўқ
1.Asadullo . Кайси замонда яшаяпсиз. Ахир ривожланган барча давлатларнинг иктисодий негизида пулнинг айланма харакати ётадику. Бунинг сира динга алокадорлик жойи йук. Сиз менимча электрон банкка пул куйгансиз. Хуш, нима килибди. Ахир сиз куйган пул хам канча айланиб, кимларнингдир хожатини чикариши мумкин. Хаттоки, ломбардлар иши хам гунох эмас деб уйлайман. сиз шартномага шартларига рози булиб пул тиккансиз тугрими?

 
komol_76Сана: Жума-муборак кун!, 23-Дек-2011, 15:53 | Изох # 15
Форум рахбариятидан
Гурух: ФОРУМ МОДЕРАТОРИ!
Изохлар: 195
Тақдирланишлар: 5
Хурмат даражаси: 782
Холати: Хозир йўқ
Ажойиб савол бўлибди. Ўзимча ақллилик қилмаслик учун Islom.uz сайтидан олинган ва расмий ҳисобланган маълумотлар билан ўртоқлашишни маъқул кўрдим. Зора шу йўл орқали қолган форумдошларимизга ҳам ўрнак бўла олсак ва савобининг бир четидан баҳраманд бўлсак...

Қарз ҳақида:

«Қарз» луғатда «қирқиш» маъносини билдиради. Чунки қарз берувчи ўз молидан маълум бўлакни қирқиб, қарзга беради.
Шариатда эса, бошқа кишига бир нарсани унинг бадалини қайтариб бериш шарти билан мулк қилиб беришдир.
Демак, қарзга олинган нарса қарзга олувчининг мулкига айланади. Уни хоҳлаганича ишлатади. Қарз берувчига эса, бадалини берса бўлади.

Аллоҳ таоло: «Эй иймон келтирганлар! Маълум муддатга қарз олди-берди қилган вақтингизда уни ёзиб қўйинг. Орангизда бир ёзувчи адолат билан ёзсин. Ҳеч бир ёзувчи Аллоҳ билдирганидек қилиб ёзишдан бош тортмасин. Бас, ёзсин ва ҳақ зиммасига тушган киши айтиб турсин, Роббига тақво қилсин ва ундан ҳеч нарсани камайтирмасин», (Бақара, 282) деган.
Шарҳ: Бу ерда бошланиш қисми келтирилаётган «Ояти мудояна» — қарз олди-бердиси ояти, номини олган ушбу ояти кариманинг тўлиқ матни ва тафсирини китобимизнинг аввалида батафсил ўрганиб ўтганмиз.
Бу ерда қарз олди-берди иши ўта масъулиятли бўлганидан Аллоҳ таоло бу ишни шунчалар аҳамият билан баён қилганини ва бу илоҳий таълимотларга оғишмай амал қилсак, ўзимиз учун фойда эканини эслатиб қўймоқчимиз.

Абу Рофеъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир кишидан ёш туяни қарзга олдилар. Кейин у зотга садақа туяларидан туя келди ва менга ҳалиги одамнинг ёш туясининг қарзини ўташни амр қилдилар. Мен:
«У(туя)лар ичида яхшиси – рубоъийсидан бошқасини топмадим», дедим. У зот:
«Уни анга бер. Одамларнинг яхшиси қарзини гўзал ўтовчисидир», дедилар».
Бешовлари ривоят қилишган.
Шарҳ: «Рубоъий» олти ёшли туянинг номидир.
Ушбу ҳадисдан ҳайвонни қарзга олиш ва уни ўзидан яхши қилиб қайтариб бериш мумкинлиги билинади.
Ҳанафий мазҳабида эса, бу рибога айланиб қолади, шунинг учун мумкин эмас, дейилган. Яъни, ҳайвонни қарзга олиш мумкин эмас, деганлар.
Аммо қарзни ўзидан кўра яхшироқ қилиб адо этишни, агар бу қарздорнинг ўзидан чиққан бўлса, жоиз, деганлар.

Абдуллоҳ ибн Абу Робийа розияллоҳу ан¬ҳу¬дан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам мендан қирқ минг қарз олдилар. Кейин у зотга мол келганида уни менга қайтариб бердилар. Ва:
«Аллоҳ молингга ва аҳлингга барака берсин. Албатта, қарзнинг мукофоти мақтов ва адо этишдир», дедилар».
Насаий ривоят қилган.
Шарҳ: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам муҳтож бўлиб қолганларида Абдуллоҳ ибн Абу Робийадан қирқ минг дирҳам қарз олган эканлар.
Аммо қўлларига пул тушиши билан қайтариб берганлар ва қарз бериб тургани учун Абдуллоҳ ибн Абу Робийанинг ҳақларига дуо қилганлар.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг:
«Албатта, қарзнинг мукофоти мақтов ва адо этишдир» дейишларида ажиб фалсафий маъно бор.
Фойдани кўзлаган қарз Исломда жоиз эмас, рибо бўлади. Демак, мусулмон одам шариат ҳукми асосида қарз берганда ўзига зарарни билиб туриб яна молини хавф-хатар остига қўяди. Қарз олувчи эса жуда ҳам қулай имкониятга эга бўлади. Аввало, мушкули осон бўлади. Қолаверса, ўзидан бир нарса чиқмайди. Агар чиқаришга рози бўлса ҳам шариат йўл бермайди.
Бундай ҳолда қарз берувчига бирдан бир мукофот унинг молини ўз вақтида қайтариб беришу қарздор томонидан унинг шаънига айтиладиган мақтов гаплари бўлади, холос. Бировдан қарз оладиган кишилар бу ҳақиқатни яхши англаб етмоқлари лозим.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Ким одамларнинг молларини (қарзга) олиб, уни адо этишни ирода қилса, Аллоҳ ундан (ёрдами ила) адо этади. Ким йўқ қилишни ният қилиб олса, Аллоҳ уни йўқ қилади», дедилар».
Имом Бухорий ривоят қилган.
Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифда қарз олувчи қарз олаётган пайтида ниятни яхши қилиши лозимлиги уқдирилмоқда.
Агар у ниятини яхши қилиб, албатта, олган қарзимни қайтариб бераман, деб уринса, Аллоҳ таоло унга бу ишда ўзи ёрдамчи бўлади. Аммо қарз олувчининг нияти бузуқ бўлса, бировни алдаб молини еб кетиш ниятида бўлса, Аллоҳ таоло унинг ўзини йўқ қилар экан.
Бу улкан ҳақиқатни ҳар бир қарз олувчи яхши англаб етиши керак. Тажриба ҳам шуни кўрсатади. Мусулмонларни алдаб қарзини бермай юрганлар турли-туман бало-офатларга гирифтор бўлдилар ва бўлмоқдалар.

Муғийра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Албатта, Аллоҳ сизларга оналарга оқ бўлишни, қизларни тирик кўмишни, (ҳуқуқларни) ман қилишни, бер-бер, дейишни ҳаром қилди. Ва яна сизларга қийлу қолни, кўп саволни ва молни зое қилишни ёмон кўрди», дедилар».
Икки Шайх ривоят қилишган.
Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифда мусулмон киши қилиши мумкин бўлмаган қуйидаги ишлар ҳақида сўз бормоқда:
1. «Онага оқ бўлиш».
Бу иш гуноҳи кабира экани ҳаммага маълум.
2. «Қизларни тириклайин кўмиш».
Жоҳилият вақтида очлик ва ордан қўрқиб ёш қизларни тириклайин кўмиб юбориш одати бор эди. Бу иш қанчалик оғир гуноҳ экани ҳақида гапириб ўтирмаса ҳам бўлади.
3. «(Ҳуқуқларни) ман қилишни».
Бунга қарзни бермай кетиш ҳам киради. Қарз олиб бермай кетган, бировнинг ҳақини бошқа ботил йўллар билан ейишдан ҳам оғирдир. Чунки бу ишда бировнинг молини ноҳақдан ейиш билан бирга, ўзига яхшилик қилган инсонга ёмонлик қилиш, нонкўрлик, инсофсизлик ҳам бордир.
4. «Бер-бер», дейишни».
Яъни, ҳаром йўллар билан бер-бер, деб мол тўплаш ҳам Аллоҳ таоло мусулмонларга ҳаром қилган ишлардандир.
5. «Қийлу қол».
Яъни, деди-деди, деб беҳуда гапни кўпайтириш.
6. «Кўп савол».
Олимлардан бўлган-бўлмаган нарсаларни кўп сўраш ҳам ёмон нарса.
7. «Молни зое қилиш».
Ҳар қандай йўл билан бўлса ҳам молни зое қилиш мусулмончиликка тўғри келмайди. Жумладан, қарзга олиб туриб, бировнинг молини зое қилиш ҳам шунга киради.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бойнинг (зиммасидаги ҳақни) бермай юриши зулмдир», дедилар».
Бешовлари ривоят қилишган.
Шарҳ: Моддий имкони бор одам ўз зиммасидаги молиявий бурчни адо этмай юриши золимликдир. У бу билан ҳақдорларга ҳам, ўзига ҳам зулм қилади. Ҳақдорлар ундан ўз вақтида ҳақларини ола билмай зулмга учрайдилар. Ўзи эса бу иши билан гуноҳга ботиб, ўзига зулм қилган бўлади.
Имом Шофеъийнинг ҳукмлари бўйича, агар бой кишидан мазкур иш иккинчи марта такрор бўлса, унинг гувоҳлиги қабул қилинмайди. Яъни, жамиятдаги ишончсиз кишилар қаторига қўшилиб қолади.
Ушбу тушунча унутилганидан жамиятларимизда бойлар, имкони бор одамлар бировнинг ҳақини бермай юриши кенг тарқалган. Агар бирор марта фалончи ўз зиммасидаги ҳақни вақтида адо этмагани учун уни ишончсиз киши, деб эълон қилинсин, деган ҳукм чиққанида эди, дарҳол ҳамма ўзини ўнглаб олган бўлар эди.

Бухорий, Аҳмад ва Насаий қилган ривоятда:
«Топганнинг бўйин товлаши унинг обрўсини (тўкишни) ва уқубатини ҳалол қилади», дейилган».
Шарҳ: Аслида, шариат бўйича бировнинг обрўсини тўкиш, азоблаш ҳаром. Аммо имкони бўлиб туриб бировдан олган қарзини бермай юрган одамнинг обрўсини тўкиш ҳам, азоблаш ҳам ҳалол бўлиб қолар экан.
Шунинг учун ҳукумат унинг гувоҳлигини қабул қилмаслик ҳақида қарор чиқаради. Мусулмонликда бу иш энг катта обрўсизлик бўлиб, ундоқ одамни қамашга ҳам буюрилади. Бу ҳол ўзи учун ҳам, бошқалар учун ҳам эслатма, танбеҳ бўлади.

Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қи-линади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳнинг наздида Аллоҳ наҳйи қилган кабийра гуноҳлардан кейинги энг оғир гуноҳ бир кишининг зиммасидаги қарзини узишга нарса қолдирмай ўлиб, у Зотга рўбарў бўлишидир», дедилар».
Абу Довуд ривоят қилган.
Шарҳ: Бировдан олган қарзини узмасдан ёки уни узишга имкон қолдирмасдан ўлиб кетишидан оғир нарса йўқлигини баён қилиш учун бу сўзлардан ортиқ ифода топилмаса керак.

Насаий қилган ривоятда:
«Менинг жоним қўлида бўлган зот ила қасамки, агар бир киши Аллоҳнинг йўлида қатл қилинса, сўнг тирилтирилса, яна қатл қилинса ва тирилтирилса, сўнг яна қатл қилинса-ю, унинг зиммасида қарзи бўлса, қарзи адо этилмагунча жаннатга кирмас», дейилган.
Шарҳ: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қасам ичиб туриб айтишлари ҳам бу иш қанчалик аҳамиятли эканини кўрсатади.
Аллоҳ таолонинг йўлида шаҳид бўлиш қанчалик улуғ мақом. Шаҳид учун жаннат эшиклари доимо катта очиқ. Лекин қарз иши оғир. Агар инсон Аллоҳнинг йўлида бир эмас, уч марта шаҳид бўлса ҳам қарзини адо қилмаган бўлса, жаннатга кира олмайди. Ундоқ одамнинг жаннатга кириши олган қарзининг узилишига боғлиқ бўлиб қолади. Қарзи узилса, жаннатга киради, бўлмаса йўқ.
Чунки қарз банданинг ҳақи, бу ҳақни фақат ўз эгаси кечади, холос. Аллоҳ таоло кечмайди. Қарз олиб, уни узмай юрганлар бу ҳақиқатни яхшилаб англаб олмоқлари лозим.

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам зиммасида қарзи бўла туриб ўлган одамга жаноза намози ўқимас эдилар. Бир маййитни олиб келинди. Бас, у Зот:
«Унинг зиммасида қарз борми?» дедилар.
«Ҳа, икки динор», дейишди.
«Соҳибингизга ўзингиз жаноза ўқинг», дедилар.
«Ўша иккови менинг зиммамга, эй Аллоҳнинг Расули», деди Абу Қатода. Шунда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам у(маййит)га жаноза ўқидилар. Аллоҳ ўз Расулига Фатҳ ато қилганидан кейин:
«Мен ҳар бир мўмин учун унинг ўзидан ҳам яқинман. Ким қарз қолдирса, уни адо этиш менинг зиммамда. Ким мол тарк қилса, меросхўрларига», дедилар».
Бешовлари ривоят қилишган.
Шарҳ: Бу ҳадиси шариф ҳам зиммасида қарзи бўла туриб ўлиш ўзига яраша муомала талаб қилишини кўрсатади.
Ушбу ҳадисга амал қилароқ, ҳозирда ҳам ҳар бир маййитга жаноза намози ўқишдан олдин унинг қарзи бор-йўқлиги сўралади. Унинг қарзларини яқин кишилардан бири ўз зиммасига олганидан кейингина жаноза намози ўқилади. Шариат ҳукми бўйича бирор маййитнинг қарзини ўз зиммасига оладиган киши топилмаса, унинг қарзи хазинадан узилади. Хазина бўлмаган жойларда мазкур қарз шу ерлик мусулмонларнинг закотидан адо этилиши мумкин. Бу ҳадиси шариф ва унга тегишли ҳукмлар жаноза намози бобида батафсил ўрганилган.

Яна ўша кишидан ривоят қилинади:
«Отам Уҳуд куни шаҳид бўлди. Зиммасида қарзи бор эди. Ҳақдорлар ўз ҳақларини шиддат-ла талаб қилдилар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бориб, бу ҳақда гаплашдим. Бас, у зот улардан боғимнинг хурмосини олиб, отамдаги ҳақларини ҳалол қилишларини сўрадилар. Улар бош тортдилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эрта билан олдингга борамиз, дедилар. Кейин тонг отганда бизнинг олдимизга келдилар, хурмо дарахтларини айланиб кўрдилар ва уларнинг мевасига барака тилаб дуо қилдилар. Мен уларни тердим. Қарзларимни адо этдим. Уларнинг мевасидан ўзимизга ҳам қолди».
Бухорий ва Абу Довуд ривоят қилишди.
Шарҳ: Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:
1. Отанинг қарзини ўғил тўлаши.
2. Қийин ҳолда қолганда раҳбардан ёрдам сўраш жоизлиги.
3. Бошлиқ ўз қўли остидаги кишиларга ёрдам бериш учун ҳаракат қилиши зарурлиги.
4. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг камтарликлари ва мўъжизалари.

Добавлено (23-Дек-2011, 14:51)
---------------------------------------------
Шериклик ҳақида

Ширкат

Мубоҳ шерикчилик, мулк шерикчилиги, шартнома шерикчилиги:
Мубоҳ шерикчилик деб кишиларнинг сув, ўт-ўлан ва оловдаги умумий шерикчиликларига айтилади. Барча инсонлар фойдаланиши мумкин бўлган сувга анҳор, дарё, денгиз, булоқлар ва қудуқлар каби ҳеч кимга мулк бўлмаган сувлар киради. Ўт-ўландаги шерикликдан мурод ҳам ҳеч ким эгалик қилмайдиган умумий ерлардаги ўтин, ўт-ўлан кабилардир. Кишиларнинг оловдаги шерикчиига оммавий ўрмонлардаги дарахтлар киради. Буларга қўшимча мубоҳ шерикчиликка ер ости бойликлари, йўллар, масжидлар каби оммавий мулклар ҳам дохилдир.
Мулк ёки ижтимоий шерикчилик деб икки ёки ундан ортиқ кишининг эгалик сабабидан бири билан айнан бир нарсага ёки қарзга эгалик қилишига айтилади. Олди-сотди, ҳадя қилиш, васият қилиш ва мерос кабилар шулар жумласидандир. Ушбу шерикчилик молларнинг қанчаси кимга тегишли эканини ажратиш қийин бўлган муомаладан иборатдир.
Шартнома шерикчилиги деб икки ёки ундан ортиқ кишининг сармояда ёки фойдада шерик бўлишига айтилади. Баъзи уламолар ўтин, ўт-ўлан ва ов каби оммавий мубоҳларни ҳосил қилишликдаги шерикчиликка ижозат беришган ва бошқа уламолар эса уни ман қилишган.
Мажбурий ширкат ва ихтиёрий ширкат:
Мажбурий ширкат деб икки ёки ундан кўп шахснинг бир нарсада ёки қарзда ва ёки манфаатда ўзи хоҳламаган суратда шерик бўлиб қолишига айтилади. Мисол учун меросда шундай бўлади. Ёки Зайднинг буғдойи Амрнинг буғдойига аралашиб кетганда ҳам мажбурий шериклик бўлади.
Ихтиёрий шерикчилик икки ёки ундан кўп шахснинг нарсада ёки қарзда ва ёки манфаатда ихтиёрий шерик бўлишига айтилади. Мисол учун, молларни ўз ихтиёри билан аралаштириш ёки нарсани шерикчиликда сотиш ва ёки маркабни шериклик суратида ижара қилиш кабилар ихтиёрий шерикчилик жумласига киради.
Музокарали шерикчилик ва эркин шерикчилик:
Музокарали шерикчиликда шериклар мол, уни тасарруф қилиш, фойда ва зиённи тенг кўтарадилар.
Эркин шерикчиликда эса бу нарсалар тенг бўлмайди.
Моллар шерикчилиги, амаллар шерикчилиги, кўриниш шерикчилиги:
Моллар шерикчилигида икки ёки ундан ортиқ киши сармоя, фойда ва зиёнга шерик бўлишади. Баъзи мазҳабларда фойда мол миқдорига қараб тақсим қилинади. Бошқа мазҳаблар эса, фойдани шерикларнинг амалдаги тафовутига қараб, келишилган асосда тақсим қилишни айтади. Шериклар фойдани ярим, учдан бир ёки тўртдан бир каби фоиз ҳисобида белгилашлари вожибдир. Шериклардан бирортаси фойдани муайян миқдорда белгилаб олиши жоиз эмас. Чунки, бундай ҳолатда баъзан белгиланган муайян фойда умумий фойдани ташкил этиб ва қолган шерикларга улуш етмай қолиши мумкин. Натижада, шериклар ўртасидаги асос бўлган адолатга халал етади. Фойданинг икки мингидан бирини олишни шарт қилиш, икки кийимдан бирини олмоқни шарт қилиш, икки сафарнинг биридан тушган фойдани олишни шарт қилиш, икки маконнинг биридан ёки икки замоннинг биридан тушган фойдани олишни шарт қилиш кабилар жоиз бўлмайди. Зарар ҳам мол миқдорига қараб тақсимланади. Бошқа турли нисбатлар билан зарарни тақсим қилиш тўғри бўлмайди. Ушбу тақсимотнинг умумий хулосаси қуйидлаги қоидада ўз аксини топган:
“Фойда келишувга кўра, зиён сармояга кўра тақсим қилинади.
Амаллар, шахслар, ҳунарлар ёки ғоялар шерикчии:
Бунда амалларнинг ғояси асосига кўра ширкат тузилади. Ҳар кимнинг имкониятига қараб келишув асосида шериклар ўртасида касб (ойлик, фойда) тақсим қилинади. Табиблар, муҳандислар ва тикувчилар шерикчилиги бунга мисол бўла олади. Баъзи уламолар макон ва ҳунарнинг турли хил бўлиши билан бирга бу шерикчиликка ижозат берганлар.
Вужуҳ (амал), зимма (мол) ёки касодга учраш шерикчилиги:
Бунда икки ёки ундан ортиқ шахс сармоясиз насияга олиб, нақд ҳамда насияга сотиш асосида шерик бўлади. Фойда муштарий молининг мулки асосида тақсим қилинади. (Яъни унинг зомин бўлиши асосида). Ёки келишув асосида ҳам тақсим қилиш мумкин. Фойдага амал, мол ёки зоминлик сабабли мустаҳиқ бўлинади. Амал фойдага асосий сабаблардан бири бўлгани учун унга ҳақли бўлади. Молнинг ўсиши фойда бўлганидан мол ҳам унга ҳақлидир. Зоминлик ҳам фойдага ҳақли бўлади. Чунки мулкка эгалик қилган киши унга зоминликни ҳам зиммасига олади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Талофатда тўлашни зиммасига олган киши, фойдани ҳам олади”, деганлар. (Имом Аҳмад. Муснад. 6/80, Абу Довуд. Сунан. 3/284, Ибн Можа 2/754, Термизий 3/573, Насоий 7/254).
Зиён ҳар бир шерикнинг муштарак молдаги ҳиссаси асосида бўлинади. Бошқа ҳар қандай нисбат билан зийнни тақсим қилиш жоиз эмас. Чунки пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам зомин бўлмайдиган нарса учун фойда олишдан қайтарганлар. (Имом Аҳмад. Муснад. 3/175, Абу Довуд. Сунан. 3/283, Ибн Можа 2/738, Термизий 3/527, Насоий 7/295).

Музораба

Музораба, қороз ва муқороза битта маънода ишлатилади. Ироқ аҳли луғатида музораба дейилса, Ҳижозликлар луғатида эса қороз ёки музораба дейилади. Истилоҳда булар салам ёки салафга ўхшаш турли хил бўлади.
Музораба деб мол бир тарафдан, амал бошқа тарафдан бўлиб, фойдага шерикчилик қилишга айтилади. Фуқаҳолар музорабанинг жоизлигига Аббос ибн Абдулмутталиб розияллоҳу анҳунинг музораба қилганларини далил қилиб келтиришади.
“У киши агар молларини музорабага берсалар шерикларига денгиздан юрмасликни, водийга тушмасликни ва ҳўл нарса сотиб олмасликни шарт қилиб қўяр эдилар. Агарда буларнинг бирортасини қилса зомин бўлишини айтардилар”. (Имом Байҳақий. Сунан. 6/111).
Саҳобалар ҳам етимлар молини музорабага бериб қўйишарди. Кишилар ичида савдогарликка малакали инсонларнинг моллари бўлмаси мумкин, баъзи инсонларнинг моллари бўлиб, улар тижоратни эплай олмасликлари мумкин. Музорабанинг ҳикматларидан бири шу икки тарафнинг ҳожатини раво қилиш ва молнинг ўсишини таъминлашдан иборатдир.
Музораба икки турли бўлади:
Мутлақ ёки умумий музораба. Бунда амал, макон, замон ёки шахс таъйин қилинмайди;
Муқайяд ёки хос музораба. Бунда юқоридаги нарсалар таъйин қилинади.
Фуқаҳолар музораба учун тикиладиган сармояни маълум ва нақд бўлишини шарт қилишган. Бунда қарз ёки савдо молини сармоя қилиш жоиз эмас. Чунки, музораба ёки шерикчилик нақд маблағ билан бошланиб, шу билан ниҳоясига етади. Бунда ҳар икки тараф ўзининг фойда ёки зиёнинни ва ҳиссасини аниқ билади.
Музорабада ҳам шерикчилик бобида баён қилганимиздек фойда маълум фоиз суратида бўлиши вожибдир. Икки тарафдан бири фойда учун маълум маблағни шарт қилиб қўйиши жоиз эмас. Чунки баъзида тарафлар фойда кўрмасликлари мумкин. Бунда ушбу таъйин қилинган маълум маблағ шерикчиликни бузади. Ишчи агар музораба фойдаси тахминий фойдадан ортса, маълум маблағни таъйин қилиб олиши жоиз бўлади. Мисол учун фойда юздан ошса, юз оламан дейиши тўғри бўлади. Ишчи яна ойлик ва фойдадан ҳисса олишни ҳам жамлаши жоиздир. Бунинг баёнини биз ижара бобида зикр қилдик.
Агар фойданинг ҳаммаси ишчига дейилса, бу шартнома қарз ҳисобланади. Агар фойданинг ҳаммаси мол эгасига дейилса, бу ибзоъ (яъни хайрия учун ишлаб бериш) шартномаси бўлади. Агар фойданинг бир қисми ишчига ва бир қисми мол эгасига таъйин қилинса, ушбу шартнома музораба деб номланади.
Ишчи фойдага шериклик сабабли ёки тақсимот сабабли ва ёки келишув сабабли эгалик қиладими, бунда ихтилоф бор. Аслида сармояга зарар етмаган тақдирдагина фойда ҳақида сўз боради. Фойда сармоянинг виқояси, яъни қўриқчисидир. Фойда баъзан ишчининг ҳаракати билан ҳосил бўлади. (Замонавий иқтисод луғатида буни ийродий фойда, яъни кирим фойдаси дейилади). Баъзан эса фойда ишчининг ҳаракатисиз ҳосил бўлиши ҳам мумкин. (Буни сармоя фойдаси дейилади). Зиён ҳам ҳудди шундай. Ибн Ҳазм шундай дейди:
“Чорванинг боласи, дарахтнинг меваси, ҳовлининг ижараси сармоя эгасиникидир. Чунки булар унинг молидан ҳосил бўлмоқда. Ишчига эса фақатгина фойдадан насиба берилади. Буни фойда эмас, балки фақатгина савдодан ўсиб чиққан нарса деб номланади”. (Ал-Муҳалло. Ибни Ҳазм 8/249).
Бу ердаги фойдадан мурод ийродий яъни кирим фойдасидир.
Сармояга ишчининг зомин бўлишини шарт қилишлик жоиз эмасдир. Ишчи агар сармояни қабз қилса, яъни қўлга киритса у омонатдор ҳисобланади. Агар уни тасарруф қилса вакил бўлади. Сармояга фойда қўшилса, ушбу фойдадан шарт қилинган ҳисса миқдорида шерик бўлади.
Музораба қилувчи ва музораба қилинувчининг нафақасини аниқлаб қўйиш вожибдир. Музораба қилувчининг нафақаси шахсий нафақа бўлиб, бу нафақани унинг молидан қилинади. Музораба қилинувчининг нафақаси тижорий нафақа бўлиб, бу нафақани ушбу молдан сарфланади. Агар музораба қилинувчининг молидан баъзи шахсий нафақалар, мисол учун сафар ва тиббий харажатлар ишлатилса, буларни низо чиқмаси учун келишув асосида чегаралаб қўйиш вожиб бўлади.
Музораба қилувчи фақатгина сармоя эгасининг рухсати билан насия савдо қилиши жоиз. Агар унинг рухсати бўлмаса насияга сотиши тўғри бўлмайди. Баъзи фуқаҳолар агар насия сотиш тижорат одатларидан бири бўлса унга рухсат беришган. Шунингдек насияга сотиб олиш учун ҳам сармоя эгасининг рухсати лозим. Чунки насия савдода сармоя эгасининг зомини ортади. Агар сармоя эгаси ишчига музораба молини қарз асосида ишлатишга рухсат берса, унинг қарз олган нарсаси иккиси ўртасида вужуҳ (амал) шерикчии ҳисобланади. Баъзи фуқаҳолар музораба қилувчига сармоя эгасининг рухсати асосида бошқа кишилар билан музораба қилиши ижозатини берганлар.

Деҳқончилик шерикчилиги

Музораъа зироатдаги шерикчиликдир. (Яъни, етишган ҳосилга шерик бўлиш). Бунда бир тараф ерини беради, иккинчи тараф эса деҳқончилик ишини қилади. Бу ўерикчилик жоиздир. Чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Хайбар аҳли билан ушбу муомалани қилганлар. (Саҳиҳул Бухорий 3/137, Саҳиҳ Муслим 10/207).
Умар розияллоҳу анҳу ҳам инсонлар билан музораъа муомаласини қилардилар. Агар харажат Умардан бўлса, ҳосилнинг ярми унга, мабодо харажатни улар қилишса, ҳосилдан уларга шунча дер эдилар. (Саҳиҳул Бухорий 3/137).
Баъзида ер эгаси деҳқончиликни уддасидан чиқа олмайди, деҳқоннинг эса қўлида ери бўлмайди. Музораъанинг ҳикматларидан бири икки тарафнинг эҳтиёжларини қондириш ва шу билан бирга ердан ҳосил олишдир. Ҳанбалийлар музораъани ижарачилик жинсидан эмас, балки шерикчилик жинсидан дейишади. Бошқа фуқаҳолар ҳам бу фикрни олға суришган.
Музораъада ҳам икки тараф ўз ҳиссасини ярим, учдан бир ёки тўртдан бир каби фоиз асосида белгилаши лозимдир. Тарафлар ҳосилдан муайян аниқ миқдорни шарт қилиб қўйишлари дуруст эмас. Чунки, баъзида ердан кўзланган натижа чиқмаслиги мумкин. Бунда бир тараф ўзи шарт қўйган миқдорни олиб, иккинчи тараф ҳеч нарсасиз қолиши мумкин. Бу билан шерикчиликка футур этади.
Музораъа муомаласи шахсий ерда, ижарага олинган ерда ёки ориятга олинган ерда бўлиши жоиздир. Ер эгаси деҳқонга музораъа муддати тугагандан сўнг унинг меҳнати самараси қоладиган, бино қуриш ёки анҳор қазиш каби нарсаларни шарт қилиб қўйиши жоиз бўлмайди. Агар бу ишларни деҳқон томонидан қилинса ҳам унинг сармояси ер эгаси томонидан берилади. Маҳсулотни тақсим қилиб бўлишгач музораъа муомаласи ниҳоясига етади. Ва ҳар ким ўз ҳиссасининг нафақасини ўзи кўтаради.

Мусоқаҳ
(Дарахтни суғориб беришдаги шерикчилик)

Мусоқаҳ дарахт эгасининг бир киши билан дарахтни парвариш қилиб беришга ва бунинг эвазига мевасидан маълум қисмини беришни келишмоғидир. Бу муомала жоиздир. Чунки, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Хайбар аҳлига уларнинг боғлари мевасидан маълум қисмини олиш муомаласини қилганлар. Бунинг ҳикматларидан бири баъзан кишиларнинг боғлари бўлиб, уни парвариш қилиш, ундан самара олиш йўлларини улар билишмайди. Бошқа кишиларда эса ушбу салоҳият мавжуд бўлиб, лекин қўлларида боғлари бўлмайди. Бу муомала орқали шу каби кишиларнинг эҳтиёжлари қондирилади.
Фуқаҳолар мусоқаҳ муомаласи учун дуруст бўладиган дарахт тўғрисида ихтилоф қилишган. Хурмо ва узумзорларнинг мевалари кўриниб тургани ва уни чамалашнинг имкони бори сабабли Мусоқаҳ муомаласига дурустлиги тўғрисида иттифоқ қилишган. Буларга қўшиб гул ва истеъмол қилинадиган япроқли жасмин, чой кабиларга ҳам ижозат берган фуқаҳолар бор.
Ушбу муомалада ҳам ҳар икки тараф ўз насибасини ярим, учдан бир ёки тўртдан бир каби фоиз асосида белгилаши вожибдир. Муайян миқдордаги ҳосилни шарт қилиш ёки узумзор ва боғнинг бир тараф ҳосилини шарт қилиб қўйиш тўғри бўлмайди. Чунки баъзида дарахт кўзланган ҳосилни бермаслиги, натижада бир тараф ҳосилга эга бўлиб, иккинчи тараф ундан қуруқ қолиши мумкин.
Боғ эгаси боғбондан мусоқаҳ амалига тегишли бўлмаган, яъни қудуқ қазиш, анҳор чиқариш, меваларни сақлаш учун омборхона қуриш, янги нав кўчат ўтқазиш каби ер егасига қоладиган ишларни талаб қилиши жоиз эмас.Чунки бу каби ишларнинг манфаати мевани ҳосил бўлиши учун эмас, балки фақат дарахтга тегишлидир. Шундай бўлгач, дарахтга ҳам, мевага ҳам манфаати бўлмайдиган қаср қуриш ёки ер эгаси учун ойлик хизмат қилиш каби ишларни шарт қилишлик бақадри авло жоиз бўлмайди.
Баъзи уламолар боғбон бошқа киши билан мусоқаҳ шартномаси қилишига ижозат беришган. Хусусан, мусоқаҳ қилиш унинг айнан ўзида эмас, балки зиммасида бўлса унга рухсатдир. Баъзи фуқаҳолар эса бу учун ер эгасининг рухсати лозим деганлар.

Муғораса
(Дарахт экиб беришдаги шерикчилик)

Муғораса ерни унда дарахт кўчатлари кўкартириш учун топшириш ва бунинг эвазига ундан маълум қисмини беришга келишув шартномасидир. Бу муомала моликийлар наздида бир неча шартлар билан жоиздир. Ҳанафийлар муғораса ерда эмас, балки дарахт ва мевада бўлса жоиздир деганлар. Чунки ер муғораса шартномасини қилишдан олдин ҳам мавжуд бўлиб ишчининг унга дахли йўқдир. Шунинг учун у ердан ҳиссадор бўлиши тўғри эмас.
Моликийлар муғоросани дарахт экиб ундан ҳиссадор бўлишга кўра жуолага ташбеҳ қилишган. Улар бу муомаланинг жоиз бўлиши учун дарахт турининг бир хил ёки бир-бирига яқин тур бўлишини ва бу дарахтлар ёшининг катта бўлмасини шарт қилиб қўйишган.

Тақсимот
(Бўлишиш)

Мулклар тақсимоти:
Араб тилида нарсани тақсим қилди деганда уни навларга бўлиш тушунилади. Истелоҳда эса, ҳиссаларни белгилаш, ҳақларни ажратиш ёки ярим, учдан бир, тўртдан бир каби фоизлик мулкни муайян аниқ мулкка айлантирмоқдир. Аллоҳ таоло марҳамат қилади:
“Билингки, ўлжага олган нарсангиздан бешдан бири Аллоҳга, Росулига, яқинларига, етимларга, мискинларга ва мусофирларгадир”. (Анфол сураси 41-оят).
Бу оятда ўлжа тақсимоти зикр қилинган.
“Ота-оналар ва қариндошлар қолдирган нарсада эркакларнинг насибаси бор. Ота-оналар ва қариндошлар қолдирган нарсада аёлларнинг насибаси бор. У оз бўлсин, кўп бўлсин – фарз қилинган насибадир”. (Нисо сураси 7-оят).
Бу ерда мерос тақсимоти айтилган.
“Уларнинг молу-мулкларида маълум ҳақ бордир. Сўровчи ва бечоралар учундир”. (Маориж сураси 24,25-оят).
Бу ояти каримада молни унинг эгаси ва фақир ўртасида тақсимлаш айтилган.
“Агар тақсимлашга қариндошлар, етимлар ва мискинлар ҳозир бўлсалар, уларни у (мерос)дан ризқлантиринглар ҳамда уларга яхши гаплар айтинглар”. (Нисо сураси 8-оят).
Бу жойда ҳам мерос тақсимоти зикр қилиниб, айнан очиқ лафз билан ﮋ ﭨ ﮊ қисмат сўзи айтилган.
Тақсимотнинг ҳикматларидан бири, бунда шерикчилик зарари шерикдан кўтарилиб, унинг фойдаси комил бўлишидир. Фуқаҳолар тақсимот савдоми ёки фақат ҳақларни ажратишми деган масалада турли фикр билдиришган. Тақсимот ҳар икки тараф ўз ҳаққини тарк қилиш эвазига шеригининг ҳаққидан олишига кўра савдодир. Баъзи фуқаҳолар мислий қийматга эга нарсаларни тақсим қилишда ҳақларни ажратиш маъноси устунроқ, қиймати мавжуд нарсаларни тақсим қилишда эса савдо маъноси устунроқ дейишади.
Тақсимот уч турли бўлади:
а) Навлар тақсимоти;
б) Адолат тақсимот;
в) Қайтариб бериш тақсимоти.
Муштарак молларнинг аниқ қийматини белгилашликка имкон бўлмаганда навлар тақсимоти юзага келади. Нақд пулларни тақсимлаш, бир-бирига ўхшаш навли буғдойни тақсимлаш, бир хил жинсли газламаларни тақсимлаш, барча томони бир-бирига ўхшаш бўлган ҳовлини тақсимлаш, бинолар, қудуқлар, асбоб-ускуналар каби нарсаларни тақсимлаш навлар тақсимоти жумласидандир. Демак тақсим қилинадиган нарсанинг сурати ва қиймати бир-бирига тенг бўлганда навлар тақсимоти амалга оширилади.
Нарсаларни сурати жиҳатидан эмас, балки қиймат жиҳатидан тақсим қилишликда адолат тақсимоти воқеъ бўлади. Баъзида тақсим қилинувчи нарсанинг учдан бири учдан иккининг қийматига тенг бўлиши мумкин. Ёки битта соат битта қалам ва китоб нархига тенг бўлиши ҳам мумкин.
Қайтариб бериш тақсимоти нарсаларни мажбуран ёки ихтиёрий равишда ҳам тенглаштириб бўлмаганда амалга оширилади. Бунда ортиқча насиба эгасидан зиёда ҳақ қийматини қайтариб олинади. Бу ўринда шерикчилик молидан ташқари мол ҳам иштирок этади ва бу тақсимотнинг рўёбга чиқишида ёрдамчи бўлади. Баъзида қудуқ, бино ёки дарахт икки насибанинг бири бўлади. Яна шунингдек тақсимотда бўлиб бўлмайдиган нарсалар ҳам учраб туради. (Шундай пайтда бир тараф уни қабул қилади ва агар қиймат ошиб кетган бўлса унинг нархини иккинчи тарафга қайтариб беради).
Хулоса қилиб айтганда, агар тақсим қилинувчи насибалар сурат ва қиймат жиҳатидан баробар бўлса, бундай тақсимотни навлар тақсимоти дейилади. Агар тақси қилинадиган насибалар баробар бўлмай, шу билан бирга уларда ошиқча қийматни қайтариб бериш мажбурияти бўлмаса, бу таъдил тақсимоти бўлади. Агар шу ўринда ошган қийматни қайтариб беришў мажбурияти туғилса, буни қайтариб бериш тақсимоти дейилади.
Тақсимотни ўзаро ҳамма рози бўладиган суратда ёки қуръа билан қилинса тўғри бўлади. Чунки бунда таниш-билишлик туҳматидан озод бўлинади.
Тақсим қилувчининг ойи:
Баъзида тақсим қилувчи тарафларнинг барчасига ёки баъзисига шерик бўлади. Баъзан эса у тарафларга алоқаси бўлмай, балки бу ишни хайрия сифатида амалга оширади. Гоҳида тақсим қилувчидан ҳақ эвазига қозилик талаб этилган шахс бўлиши ҳам мумкин. Агар у муайян шерикларнинг бири бўлса унинг иш ҳақи шериклар зиммасига тушади. Агар у қози томонидан умумий тақсимловчи қилиб тайинланган бўлса, унинг ҳаққини байтул молдан берилади. Қозига жорий қилинганидек, унга ҳам ризқ жорий қилинади. Баъзан ушбу умумий тақсимловчининг иш ҳақи тарафлар зиммасига юклатилиши ҳам мумкин. Чунки тақсимотнинг манфаатини шулар кўради. Баъзида унинг иш ҳақи шу каби ишларнинг ойи мислида белгиланади. Қози тарафларга маълум тақсимловчини мажбурлаб қўймайди, балки уни танлашлик ўзларининг ихтиёрида бўлади. Хоҳласалар қози таклиф қилган кишини қабул қилишади, хоҳламасалар ўзлари бошқа тақсимотчини ижарага олишади.
Фуқаҳолар тақсимловчиларнинг ўзаро тил бириктириб иш ҳақларини оширишларидан қайтарадилар. Яна шунингдек пора эвазига тақсимотда зулм қилишлари ҳам ҳаром эканини айтадилар. Умумий тақсимловчи бошқа тақсимловчилардан улар ўртасида қилмаган иши эвазига иш ҳақи олиши ҳам тўғри бўлмайди.
Ушбу масалада тақсимот учун иш ҳақи олишликни макруҳ дейдиган фуқаҳолар ҳам бор. Улар тақсимот хайрия ишларидандир дейишади.
Тақсимот иш ҳақи тақсим қилувчилар ўртасида бош ҳисобида ёки насиба ҳисобида тарқатилиши мумкин. Агар бош ҳисобида тарқатилса тақсимлаш меҳнати ҳиссалар турига қараб ўзгармасига биноан тарқатилади. Агар насибага кўра тарқатилса, бунда мулкнинг меҳнатидан келиб чиқиб тарқатилади. Шунга қараб миқдори белгиланади.
Агар тақсимлашни шерикларнинг баъзиси талаб қилиб, бошқалари талаб қилмаса, жумҳурнинг наздида тақсимотнинг иш ҳақи барча шериклар зиммасига юкланади. Чунки уларнинг барчаси тақсимот манфаатидан фойда топади. Баъзи фуқаҳолар бунда тақсимот учун бериладиган ҳақни фақат талаб қилганлар тўлайди, талаб қилмаганлар эса тақсимотдан зарар кўриш эҳтимоли бор, шунинг учун улар бу ҳақни тўлашмайди дейишади.
Манфаатларни тақсимлаш:
Умумий мулкдан фойдаланиш замони ва маконининг келишуви:
Умумий мулкдан фойдаланиш замонининг келишуви деб шерикчиликдаги мулкдан ҳар икки тараф маълум муддат фойдаланмоғига айтилади. Бунда бир тараф мулкдан бир кун фойдаланса, иккинчи тараф ҳам бир кун ёки икки кун фойдаланади.
Умумий мулкдан фойдаланиш маконининг келишуви деб шерикчиликдаги мулкдан ҳар икки тараф муайян маконда мустақил фойдаланишига айтилади. Бунда бир тараф ернинг бошини олса, иккинчи тараф охирини олади. Ёки ҳовлининг юқорисини бири олса, иккинчиси унинг пастини олади.
Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:
“Мана бу туя. Унга бир кун сув ичиш ва сизга маълум бир кун сув ичиш”. (Шуаро 155-оят).
Бу оятда биздан олдингиларнинг шариатидаги умумий мулкдан фойдаланиш замонининг келишуви зикр қилинган.
Агар умумий мулкдан фойдаланиш замонининг келишувига шариат томонидан рухсат берилса, макон келишувига ҳам ҳудди шунингдек рухсат берилади. Балки баъзида бу авлороқ ҳам ҳисобланади. Чунки макон келишувида ҳар икки тараф ўз ҳаққидан тўлиқ равишда фойдалана олади. Ва бу бир тарафнинг иккинчи томон ҳаққидан кўра кўпроқ фойда олмоқидан адолатлироқдир. Чунки замоннинг фойдадан, қийматдан ёки нархдан ўзига яраша ҳиссаси бор. Шундай экан ким унга олдин эришса ўзидан кейингидан кўпроқ фойда олиши табиий. Кеч қолган эса одатда доим алданади.
Манфаатларни тақсим қилиш пайтида замон келишуви бўлса айнан мулкни ўзини эътиборга олиш вожибдир. Хусусан, бу келишувнинг муддати деҳқончилик ери ёки ҳовлида мавсумий ва йиллик фойдаланиш каби узоқ муддатли бўлса айнан мулкнинг эътибори вақтдан кўра муҳимроқ бўлади. бунда мулкдан шерикларнинг қайси бири аввал фойдаланишини таъйин қилмоқ учун қуръа ташлаш адолатли бўлмайди. Макондан фойдаланиш келишувида эса қуръа ташлаш орқали жой эгасини аниқлаш тўғри бўлади.
Шерик ўз навбатини нариги тарафга қарз ёки орият қилиб бериши ва бунинг эвазига иккинчи тарафдан унинг насибасини қарз ёки ориятга олиши тўғри бўлмайди. Чунки қарз эҳсон бўлиб, тақсимот эса одил туришдир.
Бу ерда зикр қилинган манфаатдан кўзланган мақсад мулк ёки молларнинг манфаати бўлиб, ушбу манфаатдан мулкларнинг бақосида фойдаланишлик имконияти мавжуд бўлиши лозим. (Моллар ёки асбоб-ускуналар каби).
Бу келишувни араб тилида ҳайъат келишуви деб номланди. Чунки ҳар бир шерик мулкдан бошқаси каби бир хил ҳайъатда (яъни кўринишда) фойдаланиш имконига эга бўлади.
Манфаатларни тақсимлаш шерикларнинг розилиги асосида бўлиши ёки уларнинг бири тақсимни талаб қилиши лозим. Хусусан, мулкни тақсим қилиш имконсиз ёки имконияти бўлсада, шерикларнинг бири талаб қилиб, бошқаси рози бўлмай турганда бунга эътибор қилиш керак.
Гоҳида замон келишувини тақсимлаш мумкин бўлиб, макон келишувини тақсимоти имконсиз бўлади. Мисол учун ижарага олинган ҳовлидан, у тор бўлгани сабабли бир вақтнинг ўзида шерикларнинг барчаси ундан фойдалана олмайди. Балки бу ҳовлига улардан фақат бири сиғиши мумкин.

Добавлено (23-Дек-2011, 14:53)
---------------------------------------------
Шайх Муҳаммад Содиқ
Шайх хазратлари

Баҳо: +441/-0
Offline

Постлар: 13943

Судхурлик
« Жавоб #1 : Iyun 26, 2011, 12:06:45 »

- Кредит ажнабийча - русча сўз. Ўзбек бўлганингиздан кейин ўз тилингизни ўрганинг. Бу сўз бизнинг тилимизда “қарз” дейилади. Қарз судхўрлик дегани эмас. Судхўрлик қарзнинг устига фойда олишдир. Буни рибо дейилади.
«Рибо» луғатда «зиёда» маъносини англатади. Шариатда эса, молни молга алмаштиришда эвазсиз ортиқча мол олишга айтилади.
Рибо — судхўрлик бечораларнинг ночорлигидан фойдаланиб, уларнинг меҳнати эвазига бойлик орттиришдан иборатдир. Бир инсон ночор бўлиб, иш юритишга, оила тебратиб бола-чақа боқишга сармояси қолмай, пулдор кишининг олдига ҳожатини айтиб борса, унга садақа ёки яхши қарз беришнинг ўрнига, судхўрлик юзасидан муомала қилади. Яъни, мен сенга маълум муддатга, маълум миқдор пул бераман, сен бу пулни бунча фоизга кўпайтириб берасан, дейди. Агар тайинланган муддатдан кеч қолса, яна устига фоиз қўшилади ва ҳоказо.
Шундай қилиб, бир тоифа одамлар бошқаларнинг ночор ҳолидан меҳнатсиз бойлик орттириш учун фойдаланадилар. Рибохўрлик бор жамиятда ноҳақлик, иқтисодий зулм авжга чиқади. Оқибатда мол-мулк бир гуруҳ судхўрларнинг қўлига ўтиб қолиб, жамият уларнинг хоҳишига биноан яшашга мажбур бўлади.


нима ёзсела ёзуврила, ўчирмиман.. (лекин провокаторлар жазоланади, ҳақорат, камситиш ва мазах қилишга йўл йўқ!!! шахсий муносабатлар форумдан ташқарида!!!!)
 
ledyСана: Жума-муборак кун!, 23-Дек-2011, 16:07 | Изох # 16
Сайтимиз қадрли мухлиси
Гурух: VIP
Изохлар: 2050
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 1169
Холати: Хозир йўқ
Рахмат, Камол ака. Биз учун хам айни муддао маълумот

 
ClimbeRСана: Якшанба, 25-Дек-2011, 05:53 | Изох # 17
Иштирокчи
Гурух: Янги аъзо
Изохлар: 142
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 652
Холати: Хозир йўқ
Komol aka bank to`g`risida ko`pro malumot bervoring iltimos

chelsea chempion...
 
AsadulloСана: Сешанба, 03-Янв-2012, 08:54 | Изох # 18
Рўйхатда
Гурух: Янги аъзо
Изохлар: 2
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 17
Холати: Хозир йўқ
Raxmat hammaga fikrlar uchun, juda xursand buldim, xa albatda bu shartnoma asosida bulib, elektron pul orqali xisob-kitob qilinadi. uzingizga qulay tarifni tanlab, qan4adir miqdorda pul quyasiz, va kunlik avtomatlashtirilgan sayt programmasida sizning elektron xisob raqamingizga pul tuwib turadi. Men bir ikkita odamga urgataman deb maslahat bergandim "bu halol ish emas osonlik bilan topilgan pulni foydasi yuq" deyishgandi. shuning uchun shu mavzuni kutargandim, hammaga raxmat maslahatlariz uchun .......
 
ledyСана: Сешанба, 22-Май-2012, 03:51 | Изох # 19
Сайтимиз қадрли мухлиси
Гурух: VIP
Изохлар: 2050
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 1169
Холати: Хозир йўқ
Кун саволи: Нега интернетдан чарчаймизу, уни тарк эта олмаймиз? (Урфга айланган ОДНОКЛАССИК мисолида)

П.С. Савол 22 май соат 24.00гача тахлил этилиши керак.


 
MARAT_89Сана: Сешанба, 22-Май-2012, 07:13 | Изох # 20
Иштирокчи
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 113
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 213
Холати: Хозир йўқ
chunki bu virus

Inson bahona emas, imkoniyat izlashi kerak.
 
komol_76Сана: Сешанба, 22-Май-2012, 20:34 | Изох # 21
Форум рахбариятидан
Гурух: ФОРУМ МОДЕРАТОРИ!
Изохлар: 195
Тақдирланишлар: 5
Хурмат даражаси: 782
Холати: Хозир йўқ
буям бир наркотиккка ўхшаркан, киргинг кемийди, лекин барибир яна кируврасан, кируврасан... однога нисбатан қизиқишим анча пасайган... форумни доимо (интернетдан фойдаланишга имконим ва вақтим бўлганида) кузатиб бораман... интернет - ҳозирги кунда инсонларнинг барча турдаги қизиқишларини бир вақтнинг ўзида қондира олиши мумкин бўлган ягона имкониятлигича қолмоқда - ҳоҳласанг телеканалларни кўр, радио эшит, китоб ўқи ва ҳоказо...

нима ёзсела ёзуврила, ўчирмиман.. (лекин провокаторлар жазоланади, ҳақорат, камситиш ва мазах қилишга йўл йўқ!!! шахсий муносабатлар форумдан ташқарида!!!!)
 
bek88Сана: Сешанба, 22-Май-2012, 22:04 | Изох # 22
Сайт ашаддий мухлиси
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 1565
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 649
Холати: Хозир йўқ
manda ko'p bo'ladi netga kirmayman, deb ertalab uchirib tashlasam avetga yana yoqvolaman. netsiz hayotni tasovur qilish qiyin.

Tursunoy Sodiqovani Qizim senga gapiraman, Kelinim sen eshit, kitoblarida uqigandim Yigitlar uchun: O'g'lonim uyinga kelib darvozadan kirganingdan birinchi bo'lib farzandlarindan, yoringdan emas, oldin Ota-Onangdan xabar ol, keyin bolangdan so'ng xotiningdan xabar ol deyilgandi? siz buni qanday tushinasiz?


Sayyod.com hayotim bir bo'lagi.
 
DadaxonСана: Сешанба, 22-Май-2012, 22:40 | Изох # 23
Sayyod.com мухлиси
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 203
Тақдирланишлар: 1
Хурмат даражаси: 244
Холати: Хозир йўқ
Chunki ota onamiz bizni ayolimizdan köra köproq intizor bölib kutadi. Xurmat e'tiborda, izzat ikromda, xullas xamma yaxshi narsalar birinchi ular uchun bölmog'i lozim. Ana ulardan keyin boshqalar. Ota onanga qanday momila qilsang bolangdan xam shu qaytadi deyishadi. Axir ona duosidan qimmatli narsa bormi dunyoda. Ular biz uchun g'animat, ularni borida qadirlash kerak. Ketgandan keyin onajon, otajon deyishdan köra. Ana undan keyin ayolimiz farzandlarimiz oldiga chopsak böladi.
 
LoadingСана: Сешанба, 22-Май-2012, 23:35 | Изох # 24
Рўйхатда
Гурух: ЗАПРЕТДА!
Тақдирланишлар: 6
Хурмат даражаси: 0
Холати: Хозир йўқ
Man bunga javob topkanman.

Bu kimgadur narkotik, kimgadur boshqa dur.
Mani olib borgan tajribamga kura bu kunlik rejamizga aylanib qoladi.
Huddi har kun qanadaydur aniq vaqtda ovqat yeganimiz, ishga borganimizdek gap. Lekin cheksizligi bor gap. Kundaligimzda qolgan vaqtni ham olishga xam urinadi.

Bu muamodan qutilishni oddiy yo'li. Netda o'tiradigan vaqtizga boshqa biror yumush topin masala xal. 1-Birdaniga kechomisiz?
2-Odam sal bo'lsada "be mexir" bo'lishi kerak.
3 - Har oyda tanafus qilish kerak.

Добавлено (22-Май-2012, 22:35)
---------------------------------------------
Man bunga javob topkanman.

Bu kimgadur narkotik, kimgadur boshqa dur.
Mani olib borgan tajribamga kura bu kunlik rejamizga aylanib qoladi.
Huddi har kun qanadaydur aniq vaqtda ovqat yeganimiz, ishga borganimizdek gap. Lekin cheksizligi bor gap. Kundaligimzda qolgan vaqtni ham olishga xam urinadi.

Bu muamodan qutilishni oddiy yo'li. Netda o'tiradigan vaqtizga boshqa biror yumush topin masala xal. 1-Birdaniga kechomisiz?
2-Odam sal bo'lsada "be mexir" bo'lishi kerak.
3 - Har oyda tanafus qilish kerak.


Faqat 3 ta shart!
 
ledyСана: Чоршанба, 23-Май-2012, 02:57 | Изох # 25
Сайтимиз қадрли мухлиси
Гурух: VIP
Изохлар: 2050
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 1169
Холати: Хозир йўқ
Кун саволи: енгилтаклик кандай куринишларда намоён булади?

 
Форумистон » Умумий » Бошқа мавзулар » Кун саволи (саволиз борми, сўранг...)
  • Страница 1 из 37
  • 1
  • 2
  • 3
  • 36
  • 37
  • »
Поиск: