Бош сахифа » 2013 » Май » 21 » Аббос-шоу. 1-қисм Шапат шоу!
10:16
Аббос-шоу. 1-қисм Шапат шоу!
 19-май куни Консерватория одамлар билан лиқ тўлиб, тик оёқда турганлар хам сероб бўлди. 

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, машхур "АББОС" гурухи сардори Аббос Қосимовнинг шу куни концерт дастури тақдим қилинди. 

Нима учун "Истиқлол" санъат саройида бундай концерт қилинмади?- дедим дастур сўнггида. Сабаби, оддий  урма созлар билан шу қадар зўр шоу қилса бўларканку. 

Хуллас, бир бошдан: Дастур бошида эшик олдида Аббос Қосимовнинг дисклари сотувда бўлди. 



Концерт бошида мониторда Аббос Қосимов ва у ташкил этган АББОС гурухи хақида видеоролик тақдим этилди.  Мазкур роликнинг энг хурматга сазовор жихати, унда барча доиранинг пирлари бўлган улуғ санъаткор устозлар бир бошдан, то бугунги кунгача санаб ўтилиб, улар хақида хам тўхталди.
Кейин эса карнай-сурнайлар, Дилшод Муталов бадиий рахбарлигидаги "Тўхтасин Жалилов" номидаги Ўзбекистон  давлат академик халқ чолғулари оркестри   ва албатта уларга солист сифатида сахнада Аббос Қосимов ажойиб мусиқани ижро қилишди. Уларни уйғунлашувидан хайратланганим хали холва эди. 



Ўзбек маданиятини дунё миқёсида тарғиб этаётган ва биргина урма соз билан жахон юлдузлари бўлган Стив Вондер ,  Майкл Джексон акаси Джермейн Джексон (бу хақида хабар бергандик-манба) Хинд табласи пири Закир Хусейн, Кронос квартети, Терри Боззио, Джованни Хидальго сингари хонанда ва созандалар билан ижодий хамкорликда иш олиб бормоқда.
Америка, Япония, Хиндистон, Австралия, Бразилия ва Европа давлатларида, ўзбек миллий анъанасига кўплаб шогирдлар етиштиришга хам улгургани, санъатимиз учун катта фахр бўлса керак.

 Дастур бошларида Аббос Қосимов қисқагина гапириб, фақатгина томошабинлар қаторида бўлган устозларини тилга олиб уларга таъзим қилди. Камтарона қисқа матндаги энг асосий ва хурматга молик жихат. 

Шундан кейин Аббос Қосимов ўз шогирдлари билан урма созлар жарангини намойиш этишди. Ижро қилинган мусиқа постановкаси супер. 

Улар орасида хонанда Абдумалик Тотли хам бўлиб, чилдирмада жуда махорат билан ижро қилар экан. 



Кейин эса Файзулло Хошимов рахбарлигидаги урма созлар гурухи иштирок этишди. Диққатни тортгани, улардан иккиси хам доира чалиб ва хам оёқда "чечетка" (Ирландия ва Афроамерика рақс маданияти тарихидаги рақс тури) рақсига тушиб беришгани ноанъанавий уйғунлашув бўлди. Оёқдаги темирлар шақиллаши билан биргаликда,  қўлдаги хам доирани овози чиройлик уйғунлашди. Асосийси, буни кузатиш жуда завқли эди. 



Аста секин урма созлар юзларга алишилиб, юзларни хам уриб овоз чиқаришди.



 Кейин Аббос Қосимов жияни  хонанда Умид Эшонхўжаев билан ижодий дуэти тақдим этилди. Чилдирмада Аббос Қосимов, куйлашда Умид Эшонхўжаев

 Илхом Икромов шогирдларининг Араб, Озарбайжон , Африка ва евро урма созларини  чилдирма билан уйғунлаштирган холдаги тақдим этган мусиқалари мени хайратлантирди. Яна хаммаси бир бўлиб ўзбекона охангда якунлашганига хам гап йўқ. Супер!

 Аббос Қосимовнинг Америкалик шогирди Элби Реблейжл, 2003 йил Техас шахрида бўлиб ўтган мусиқа фестивалида, хозирги устоз деб билган Аббос Қосимов билан танишганини айтиб берди. Аввал урма созларда ижро қилгани лекин, Аббос Қосимов ижро қилаётган ўзбек доирасини овозини эшитиб хайратлангани ва Аббос Қосимовни излаб 2005 йил Тошкентга келгани , аммо  уни топа олмай Элмурод ака, Маъруф ака ва Хасан акалар билан танишганини айтади. 

Элби исмларга АКА қўшиб гапирганида зал портлади)). 

2005 йил яна Америкага қайтиб, Аббос Қосимовни топгани ва  унга шогирд тушиб, хозиргача ундан доира сирларини  ўрганиб,  бирга ижод қилаётганини айтди. Шунингдек, хали хеч қайси мамлакатда Ўзбекистончалик кутиб олишмаганлигини тан олиб  рахмат айтар экан, доира  мени ички дунёимни ўзгартириб юборди деб Аббос акаси , Маъруф акаси, Хасан акаси ва Элмурод акаларига хам ташаккур изхор этди.

Шундан сўнг Элби ва Аббос Қосимов  биргаликдаги дуэт ижроларини тақдим этишди.



Аввал шиқилдоқлардан бошлаган Элбини бизни томошабинларимиз тушунишмагандек бўлишди. Суратдаги Аббос ака қўлидаги узун бамбуксифат мусиқа асбоби хам катта шиқилдоқ экан,  уни идишга тўкилаётган гуручлар овозига ўхшатдим. 



Бироз аввал Элбини тушунмаган ва томошабинлар залидан уни устидан намойишкорона овоз билан кулганларни, аста секинлик билан Элби урма созлардаги  махорати билан уялтира бошлади. 



Аббос Қосимовнинг қирралари нафақат урма созларда балки, қайроқ тошларда хам аъло эканлигини шу куни гувохи бўлдим. 





Аббос Қосимов ва Элби турли урма созларда дуэт охангини уйғунлаштиришди. 





Юқорида Элбини аввал устидан кулганларни у нафақат уялтиргани  балки, кучли олқишлар билан қийқириб унга қарсак чалишганини ва тўн кийдириб гуллар тақдим этишганини сабабини эса  репортажнинг иккинчи қисмида билиб оласиз:


Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj | Кўрилган: 4942 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Abbos Qosimov, Abbos guruhi

Нравится
Барча изохлар: 5
1 Diora   (21-Май-2013 10:49) [Материал]
Nega ko'pdan beri Retro bolmayapti? Iloji bo'sa retro ashulachilari turisidayam malumot bersez..

2 Abbosbek   (21-Май-2013 12:10) [Материал]
Adash Qoil. .

3 twitter   (21-Май-2013 17:54) [Материал]
Abbos aka, gap yo'q!!!!!  Omadizzi bersin. Siz bilan faxrlanamiz!!!

4 Kamron   (07-Авг-2015 21:32) [Материал]
Abbos Qosimov bzzi ustoz . esda qolarli kun boldi bir pasta 2yil boldi

5 Kamron   (07-Авг-2015 21:33) [Материал]
class . ota ota ota zor

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!