17:33 Бекор ўхшатибман сени севгига... | |
Фикрларинг ўғирлаб олсам, хаёлингда хам ўзим бўлсам, бир нафасда ютинганда , исмим бўлса биргина маним Қайга боқма кўринсам агар, тинглаганинг бўлса овозим, хар нафаслар меникидек бўлиб, ўзим сенга бир ўзим бўлсам Қамраб олсам юраккинангни, муаммою шодликларингни, барчасида бир сабаб ўзим, барчасиндан сезсанг ўзимни Худбинманму шунчалар айтгин, йўқ шунчаки ошиқ баломан, алам қилар гохида билсанг, хаммасида сен бўлсанг агар Юраккинам истар тантана, у хам истар бўлмоқ ягона, тикилганинг сенга боқмаса, бўлмас бахтинг севмоқ пинхона Бир боққанинг менга бир фикр, бир гапингдан юзмингта хаёл, юз боққаним бир сенда фикр, минг гапимдан бир бўлса майли...фақат бўлсин шу бир мухаббат! Минг хаёлни қамраган севги!
Бежиз ўхшатмабман сени бир вақтлар, майин бахорда эсган шамолларга, хамон йиллар ўтиб юрагим қучар, ахён ахёнда ишқим шаббодаси... Бир энтикиб бир жилмайиб қувонсам, бир армонла кўзда ёшим ютоқсам, билмам бахтли бўлармидик биз бирга, аммо армон армон...бу ўша армон... Бежиз ўхшатмабман бир дамлар сени, атиргул очилмаган ғунчасига, бир кун келиб тиканлари ботганда, гулим очилганди ўзга қўлларда Бир оғриниб жим қолгандим ўшанда, зор зор йиғлаб кетиб кейин узоққа, санчилган тикани менинг бармоғим, ифоридан қувонганлар ким бўлди...
Нечун ўхшатмадим сени қуёшга, ботар вақтинггача бирга бўлардим, тафтингдан яйрардим тўйиб севардим, шом пайтида кетма дея йиғлардим... ботар бўлсанг биргалашиб кетардим... Нега ўхшатмадим сени лолага, фиғонлари осмон бўлган нолага, адирларда чопиб чопиб қувониб, бағрим тўлиб яйрар бўлган оламга... алишмасдим хеч қайси бир гулларга... Бахтим тўкис бўлиб бахорларда, энтикканим шодлигиму шукримдан, хаммаси бор хаммасидан розидеку... билмам афсус афсус...бу ўша афсус... армонларни ўртайдиган бу жосус...
Бекор ўхшатибман сени севгига...
(с) Sayyod | |
Бўлим: IJODiston |
Кўрилган: 14008 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 14 | |||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |