Бош сахифа » 2013 » Март » 12 » Малика мавқеи завқми ё тамға? Гулнора!
08:13
Малика мавқеи завқми ё тамға? Гулнора!
Андишанинг оти қўрқоқми?
Қанчадан бери Гулнора хақида турли сайтларда хар-хил воқеалар тафсилоти ёритилиб келинарди. Тўғриси, уларни қизиқиб ўқирдим ва гохида ўйланиб хам қолардим... Масалани бошқа тарафичи?-деган савол қолиб кетаверарди.
Нима учун Гулнора жим?- дердим.

Аввал твиттер оламида пайдо бўлган Гулнора, хаммасига аниқлик киритиш пайти етганлигини намойиш қилди. Ўша твиттердан халқ билан хамнафас бўлган Гулнорани, шу холатини хам танқид қилганлар топилди.
Қизиқ а? Йўқ бўлсанг хам бир гап, халқ орасида бўлсанг хам...
Халққа нафинг тегсаку, танқидлар кучаявераркан. Фақат танқид эмас, "танқидлар".

Андишанинг оти қўрқоқмиди, ё маълум сабаблар юзасидан Гулнора жимлик сурурини сурганлигига, энди аниқлик киритади. Бундан аввалги интервьюда, Гулнора дипломатик мавқеи юзасидан жавоб бермаганини кўрсатган бўлса, бу хозир тақдим этиладиган тафсилотларда, бошқа холатларга хам тўхталинади.
Гулноранинг диди нафақат мода ва дизайнда балки, теран фикрлашдаги дунёқарашида хам   ўз аксини топганидан, унга янада хурматим ошди. Фикрлар кетма -кетлигидаги чуқур фалсафа ва хаттоки ўрнидаги юмор хам унинг ички дунёсини очиб беради.

Гулноранинг "Кимда қуруқ гап, менинг эса самарамга бахо беринг"-қабилидаги турмуш тарзида, шундоқ хам барча гап-сўз ва айбловларга нуқта қўйиб бўлганди. 

Юқорида "Ўзим хам ўйланиб қолардим" деган фикрни бежиз келтирмадим.
Инсоният онгига иккинчи даражада мурожаат қилади, биринчи даражада барибир ўша қулоқ, ўша кўзлар... Мана шулар мухолифатга қўл келган стратегия бўлмоқда.
Оддий психология. Фалончи деган сайтми, бўлди, демак, унда чоп этилгани ростдек туюлади. 
Қани энди ўша сайтлар хамма нарсани хам факти билан исботлаб, халқ ишончини оқлаган бўлса? Қани энди хамма мавзуларга хам хаққоний ёндошилса. Ва нихоят, қани энди хамма, кўздан кейин, онгида хам бироз фикрлашга вақт топса?

Малика мавқеи афсуски аксарият холда завқ эмас, тамғадек. Нимаики қилсанг хам, ха малика-да... Вахоланки менинг шахсий фикримча, Гулнора сўнгги йилларда ўз номини малика мавқеидан юқорироқ намоёнлаб, уни бренд даражасигача исботлай олди. 

Афсуски, мухолифат тарафлари пиар компанияси, Гулноранинг тобора халқ олдидаги хурмати ўсаётганига қараб кучаяр экан, Гулнорани масаланинг бошқа тарафларини хам ошкор этишга мажбур қилмоқда.

Иқрорлик истаганмидингиз? Мархамат:

Гулнора Каримова:- МТС билан боғлиқ кўтарилаётган муаммолар  сунъий равишда оловланаётгандан ўзгаси эмас.  Коммуникация ва сиёсат оламига МТСнинг агрессив фаолияти сир эмас. Умумий танишларимиз орқали айтилган Ўзбекистонга тахдид эълонлари   хам мени хайратлантирмади.

Бехзод Ахмедовнинг таниқли бир уюшган гурухга яқинлиги, унинг сиёсат ичидаги ўйинлари  натижасидаги катта миқдордаги маблағлар  яратишига сабаб бўлди.   (Ўзбекистонда уюшган гурухларнинг алохида таъсири борлиги сир эмас). Оддийгина бир  биллинг дастури орқали мижозларни хисобидан пуллар ечилиши, халқаро сўзлашувдаги ноқонуний харакатлар, телефон карточкаларини қайта сотиш ва солиқ билан боғлиқ катта хийлалари хам улар қаторидан.

 МТС билан боғлиқ муаммоларни хал қилиш хақидаги талаблари ва шантажларини мен, қабихлик хеч қачон шаън ва ғурур тушунчаларида бўлмайди деб бахоладим.

 Менга бир неча маротаба тахдид бўлган лекин, бу алохида воқеа, вахоланки, кейинги холатлардан, мухолифларнинг шама гапларию, уйдирма айбловларидан буни кузатиш қийин бўлмади ва у тахдидлар амалга оширилди.

Машхурлик ва вакиллик фаолиятлари фақатгина санъат ва кенг оммага гўзал бўлиб кўриниш билан чекланмаслигига аллақачон ўрганиб бўлганман. Айниқса,  собиқ иттифоқ тузуми доирасида тушунчалар шундай.

Асосан бу кўриниш, сени бутун бир мамлакат билан бахолашлари, 29 миллиондан иборат ахолини хар бешинчисининг ижобий ва салбий холатлари хамда, омадсизлиги билан таққослаши кўринишида кечади. 

 Сўнгги пайтлар мухолиф буюртмаларига, асосан катта пулга,  йўқ жойдан  муаммолар пайдо бўлиб қолаверадиган  бўлган. Лекин вақт ўтиб боргач, сенга қарши туришибдими, демак сен нимагадир қодирсан деган тушунчани хис этасан ва бу ўзига хос тарзда қувонтиради.  Яхшилаб ишлаб, харакатларга қарши фарқ кўрсата бошлаганингда эса,  орқаваротдан қилинадиган майда зарарликлар, хаётингдаги оддий холатлар туркумига кира бошларкан.

  Салбий холатлар натижасида  яқинлар ва дўстларга хам таъсири юзасидан ноқулайликлар бўлади. Сўнгги воқеалар юзасидан Ўзбекистон ва Швецариядаги дўстларимни суриштирув ишлари билан боғлиқ , ортиқча асаббузарликлар билан безовта қилишди.

Европадаги таниқли фамилиялар сохиблари, химоячилари орқали Lombard Odier банки тизимидаги суриштирувда мутлақ қалбакилаштирилган холатлар юзасидан ,  ёлғон гувохлик хамда мавқега путур етказганлик борасида хам мурожаат қилиш хуқуқини сақлаган холда, даъволарни тақдим этиб бўлишди.


 TeliaSoneraнинг Гулнорага қарши хужжатлари-чи?


Гулнора Каримова:-TS (TeliaSonera)нинг мен билан боғлиқ гўёки ички хужжатларига келсак, «Mannheimer Swartling» компаниясининг муқобил равишдаги 165 вароқдан иборат суриштирув натижасига кўра , хеч қандай бу каби хужжатлар бўлмаганлиги исботланади! Исталган одамни  қоралаш эса, хар кимнинг қўлидан келади.

       Масаланинг бошқа тарафи, турли ўйинларнинг турфа иштирокчилари , сунъий равишда кўтараётган мавзуларидан жамият билан бўлишиб, савол бергинг келади: "Нималар бўляпти ўзи? Нахотки дунё ақлдан озган бўлса? Нахотки дунёни ифлос мақсадлару, пуллар бошқарса? Нахотки атрофдаги хамма нарсани, истаган рангга ўраш мумкин бўлса? Кейин эса ўзингдан жавоб топасан: "Бу хам ўтади! Зеро, менинг ўзимнинг йўлим бор! Уруш ва савдога алишилмаслик керак!” Вақт эса дархақиқат ўтиб бораверади...

 

 Yandex ва  Google  қидирув хизмати натижаларига кўра, 2012 йилинг энг машхур инсонлари рўйхати юқори поғоналаридасиз. Деярли хар куни twitterда фаолиятингиз ва кўплаб суратларингизни чоп этишингиз кузатилади. Бу нима билан боғлиқ?

 

Гулнора Каримова:-Дархақиқат бир йилдан сал кўпроқ аввал, интернет оламига чиқдим. Мен орқали хали ўрганилмаган бу кенгликда,  деярли янгиман. Твиттер биринчилардан бўлиб хабар бериладиган ва ўзга қўшимчалар  билан ўзгармаган холда тақдим эта олиш имкониятини берадиган ижтимоий тармоқ деб биламан.

Ўзбекистонда твиттер яқин орадан оммалашмоқда. Буни менга хар кунги қўшилаётган фолловерларнинг, эндигина очилган аккаунтларидан кузатиш  мумкин. Фақатгина керакли маълумотни олиш эмас балки, ўз фикрингизни ўз стилингизда ифодалаш имкониятини бериб, уни асослашга хам ўргатади.

Суратларни эса Instagram орқали чоп этаман. Жуда қизиқ янгилик бўлган тармоқ, кўп вақтни кетказмасдан ,  қулай тарзда,  энг катта ва инсоний нарсалар хақида визуал равишда "сухбатлаша”сиз.

  Машхурлик эса, жуда бир бахсли ва  бир йўсиндаги нарса эмас. Қанчалик кўз остида бўлаверганинг сайин, шунчалик шахсий худудингга киришни истайдиганлар кўпаяверади.

Гохо  шунчаки хасаддан ёки жиддийроқ тушунчалар юзасидан, сиёсий таъсирлар остидами,  зарар етказишга харакат қилишади.


МТС, Бехзод Ахмедов, уюшган гурух, собиқ элчи ва Мўтабар Тожибоева: Боғлиқликлар тафсилоти ёки занжир тузилди?


Гулнора Каримова:- Куни кеча , бахорнинг илк куни, на бир қизиқиш, на бир фаолияту ,  на бир жиддий маош олинадиган ишда ишламайдиган ва тайёр берилган пулларни оқлаш учун ёлланганлардан, Женевада бизникига,  навбатдаги "қўллаб қувватловчи”лар ташриф буюришди.

Оператор ва ўзбекистонлик Мўтабар Тожибоева бошчилигида  бир неча одам, бизларни бахорнинг илк куни билан  ўз норозиликларини билдириш учун  табриклагани келган кўринади. ;-)   Мўтабар Тожибоева ўзини камида  «Club des Coeurs Ardents» президенти номидан таништиради.  У ким деб ўйладингиз? Албатта Крейг Мюррей, МИДдан хайдалган,  Ўзбекистондаги Буюк Британия элчихонасининг собиқ элчиси.

Тошкентда бўлганида, узоқ вақт бир стрип-бар раққосаси билан мулоқотда бўлиб, унга уйланганди хам. Кўпчилик бизнесменларни, хусусан Покистонликларни хам,   сиёсатга алоқадорлик тарафлама тарғиб этиб, пахта билан ва бошқа шартномаларни қўлга киритиш пайида Ўзбекистондаги турли уюшган гурухлар билан дўст тутинган эди. Булар орасида Бехзод Ахмедов хам бўлган, Крейг Мюррейнинг сохта бизнесменлари қуршовида Бехзод Ахмедовни , уни ўзи хуш кўрган пойтахтнинг энг тубан жойларида кўп кўришган.

  Женевадаги менинг ва синглим Лоланинг уйига келган Мўтабар ва оператор бошчилигидаги гурух , мен ёки Лолани улар қаршисига чиқишини исташган.  Очиқ эшиклар орқали бефаросатларча уйга киришга интилиб,  хамма нарсани суратга олаверишган.

 Полицияга мурожаат қилишга мажбур бўлдик ва ўзларини "хуқуқ химоячилари” деб номлаётганларни, "март ойи босқинчилиги"даги хатти харакатларини видеога мухрладик.

Юқорида тилга олинган кучлар бошчилигида, блогерлар, «R&R» каби пиар компаниялари жадаллашгани бежиз эмасдир.

Сунъий равишда бошланган жанжалнинг мохияти йўқолди...

Кимдир қаердадир кенг оммага, ниманидир айтиб бериши мумкинлиги хақидаги давомий тахдидлар эса,  масалан МТСнинг Ўзбекистондаги қонунбузарликлари юзасидан суриштирув ишлари натижасида Интерпол тарафидан қидирувдаги Бехзод Ахмедов, бошиданоқ  Россиянинг МТСи қарамоғида бўлиб, жорий йилнинг 9 январидан бир неча кишилик оиласи билан ,   қочоқ  номига  топширган ва Financial Times каби газеталар Бехзоднинг нима тўқиб чиқаришидан қатъий назар, чоп этаверишади.  Россиянинг мутаххассислари ва МТСнинг сиёсий  тарғиботчилари тарафидан  у жуда илиқ кутиб олинган ва уч ойдан бери , унинг чоп этилган фикрлари билан тахдид қилиш, уларга жуда қулай.

Қаерда яна бундай расмий тарздаги алоқадорликни кузатиш мумкин? Қўпол тарзда бўлса хам, бундай узоқ бўлмаган ва юқорига интилмаган мақсадлар бўлмаслиги мумкинми?

 Хар бир даврда исталган мақсад  юзасидан даъво учун ,  хамиша ярқ этган шахслар танланиши, инкор этиб бўлмас фактлигича қолади. Зеро,  бирон киши юзи орқасидан , ёки унинг номига боғланмай  қолган талаблар,  бугунги даврда бехуда сарфланган вақтни англатади.

Бошқа тарафдан хеч бўлмаса тарихда қолиш имкониятингиз бор...


Менимча, хотима учун менга сўз қолмади. Гўзал ва чуқур фалсафага эга якуний сўзлар. Изох хам ортиқча. Буёғига онг ва фикрлашга хам мурожаат қилишни кераги йўқ бўлса керак. 

Итак все понятно.


 Гулноранинг рус тилидаги иқрорликлар тафсилоти тўлиқ матни учун манба



Бўлим: Baxs| Tanqid | Janjal | Кўрилган: 28521 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Gulnora Karimova, Guli, Googoosha

Нравится
Барча изохлар: 22
1 profi7717   (12-Мар-2013 04:12) [Материал]
Gulnora Karimovaga mani xech qanday xusumatim yoq qileturgan ishlariga qoil lekin mani bita narsa oylantiradi Gulnora Karimova Uzbekistonda qanday vazifani bajaradi biror bir lavozimi bormi yoki korxona raxbarimi
Ответ: fondforum.uz

2 Frenk-kent   (12-Мар-2013 06:15) [Материал]
Gulnora opaga omad  Ollox uz panoxida asriydi.Yomonlani xudo kurip turibdi
vaqt soati bilan xorlik kutadi ulani .Yaxshilik izgulik abadiy.

3 Uzb   (12-Мар-2013 07:17) [Материал]
Fondforum davlat tashkilotimi yoki nodavlat tashkilotmi?
Ответ: NO давлат))

4 oybek8686   (12-Мар-2013 07:45) [Материал]
Malumot uchun raxmat to'g'risi sarlavxani o'qib shu mavzuyam jonga tegdi qaysi saytga kirsam shu mavzuda dib izoh yozmoqchiydim lekin malumotlarni o'qib fikrim o'zgardi, to'g'ri gaplar yozilibdi RESPEKT

5 dodho   (12-Мар-2013 08:20) [Материал]
опани мукаммал инсон деб биламан....сухбатни укиб яна бир бор фикрм тугрилигига амин булдим!!!

6 Charoska   (12-Мар-2013 11:16) [Материал]
ALLOH yaxshilarni ilohim uz panohida asrasin Gulnora opaga sogliq ishlariga omad tilayman. ))

7 anonymous   (12-Мар-2013 13:14) [Материал]
Nebo molchit net ne zvezdi lish pustota...

8 RUSTAM   (12-Мар-2013 20:54) [Материал]
Салом Сардор ака! Бу Озодлик радиосига ухшаган сайтлар журналлар ва шунга ухшаш медиа контентлар факат ГИЙБАТ дан бошкасини билишмайди. Узи нари борса ватангадо ва юртфурушлар факат ва факат Гулнора Исломовна ва Юлдуз Ибрагимовнадан бошкасини билишмайди. Пора уже ставить все точки над i. Ана уша эски олчокдаги махмадоналар билиб куйишсин, бизлар хеч качон Гулнора Исломовнани бошкаларга хафа килиб куйдирмаймиз. Озодликдаги журналист эркаклар бутма бутун гийбатлашгани гийбатлашган. Уят сизларга Озодлик. Узбекка ярашмайди. Знайте только одно, дунёни кезсанг хам Гулнорадек аёл хеч каерда йук. Ва булмайди хам. Мен шундай инсон билан замондош ва узбек эканлигимдан фахрланаман!!!

12 RuslanbekS   (13-Мар-2013 01:01) [Материал]
Ким этти улани ЎЗБЕК деб? Улар қип-қизил ватангадо манқуртлару!!!! )))))

9 RUSTAM   (12-Мар-2013 22:41) [Материал]
Сардор ака грамматик хато "МТС билан боғлдиқ" ёки Даракчидаги чаласаводларга арзимаган хато жуда кул келади

10 Dark   (13-Мар-2013 00:00) [Материал]
O`zi ayol kishiyu shuncha matonatni qayerdan olyapti ekan a?! bir yerda otirmaydigan, qilyatgan bolsa xalqi uchun qilganini korib turibmiz... Shu ozodlik radiolarmiyey qanaqadir nelegalniy saytlarmiyey oldin oziga qarab keyin birov uchun javob berishsa yaxshi bolar edi. Faqat giybat, quruq gaplardan iborat bob qolyapti ishlari. Undan kora Gulnoraga oxshab biror kimga yordam berib qo`ygin, ana keyin vaaaay falon sayt bundo qilibdi falon radio BUNAQA iwlaga qodir ekaaaan deb hayratlanaylik... 
HUllas Gulnora borizga shukur... Omad tiliman

11 kveti   (13-Мар-2013 00:49) [Материал]
omad

13 Umar   (14-Мар-2013 14:13) [Материал]
vaqt albatta hammasini kursatadi, kim aslida kim ekanini faqat biroz kutish lozim...

14 SHER   (14-Мар-2013 21:34) [Материал]
Гулнора хар доимгидек ақлли, ягона ва бетакрор!!! Унингушбу сўзларини мен ўзим учун шиор қилиб олганман!  «Мен шунчаки дам ололмайман. Бунинг маъносини тушунмайман.Мен учун ором бу – бирор нарсага эришаётганимни ҳис этишдир»

15 Parvizxan   (15-Мар-2013 07:28) [Материал]
Gulnara Karimova juda aqilli  va zamonaviy ayol. U kishiga omad tilayman. Gulnara Karimova Uzbekistonimizni obro'yini va iqtisodini yanada  balan cho'qqilarga ko'taradigan inson.

16 Parvizxan   (15-Мар-2013 07:38) [Материал]
Gulnara Karimova Prezident bo'lishga loyiq inson.

17 Parvizxan   (16-Мар-2013 06:35) [Материал]
Kim Gulnara Karimova kelajakda president bo'lishiga rozi? Man 100000  % roziman

18 Bayramali   (16-Мар-2013 11:52) [Материал]
Хакикий УЗБЕК МАЛИКАСИ! СИЗГА ОМАД ХАМИША ЁР БУЛСИН. ДУШМАНЛАРИНГИЗНИ КУЙДИРИБ ЮРАВЕРИНГ!!!!!

19 RUSTAM   (16-Мар-2013 11:52) [Материал]
АГАР АНА ШУ АЁЛ ПРЕЗИДЕНТ БУЛСА, УЗИМ БИРИНЧИЛАРДАН БУЛИБ ОВОЗ БЕРАМАН.
ТОЛЬКО ОНА ДОСТОЙНА ЭТОГО. ГУЛЬНАРА ЭТО ДЕЙСТВИТЕЛЬНО БРЕНД. ХАТТО ДАРАКЧИНИНГ СУНГГИ СОНИДА ХАМ ШУНГА УХШАШ ИККИ БЕТЛИ МАКОЛА ЧОП ЭТИЛГАН. МЕН БУНИ КУТГАНДИМ.

20 say   (16-Мар-2013 13:51) [Материал]
Gulnora siz yagonasiz bir donasiz! Sizsiz nima qilgan bolar edik! hafa bolsangiz biz ham hafa bolamiz

21 RUSTAM   (18-Мар-2013 00:08) [Материал]
GULNARA ЭТО БРЕНД NUMBER ONE В УЗБЕКИСТАНЕ!!!

22 giyosandi   (31-Мар-2013 11:35) [Материал]
hudo oz panohiga olsin elga ''ELGA XIZMAT BUYUK HIMMAT''

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!