Бош сахифа » 2014 » Июнь » 22 » Келин бу қул деган оилалар учун!
07:58
Келин бу қул деган оилалар учун!

Assalomu aleykum Sayyod!
Saytingizni juda hurmat qilaman va deyarli har kun kuzatib boraman va o’zimga kerakli hikmatli so’zlani yon daftarchamga ko’chirib boraman ular menga ko’pgina vaziyatlada yordam va dalda beradi…
Muhlis minbariga hat yozishimga undagan narsa oqilona maslahatizga muhtojlik…

 

Yoshim 24da turmush qurganimga 8 oy bo’ldi turmush o’rtog’im bilan sevishib turmush qurganmiz oily ma’lumotliman. Mening orzularimda hayot faqat sevgi muhabbat va yaxshi narsalardan iboratdek edi go’yo. To’ydan oldin u oilani surushtirishdi va aytishdiki bizni oilamizga umuman mos oilamasligini shu gaplarga qaramasdan adamla ko’nglimga qarab berdila. Afsuski ula aytishgandaka umuman boshqa sharoit va boshqa oila ekan to’ydan oldin qaynanam 7 marta keldila va ko’pgina va’dala berdila shula orasida ishlashimga qarshilik bildirmasliklarini o’zlari yordam berishlarini  aytgandila…

 

to’ydan keyin hammasi boshlandi kelin man uchun supurgi, slujankasan degan gaplani bir necha marotaba etardila, yotoqxonamizga qayinsinglim indamasdan kirib kiyimlarimi narsalarimi opchiqib ketardila , indamasdim qaynanam kirib honamga shkaflarimi tekshirardila ungayam indamadim. Ko’p xo’rlardila o’zlaridan o’zlari baqirardila sansirab san betda hech kimmassan deb,  arzimagan narsani ustida qaynatamga etib erim bilan urushtirardila ertalab 15 minut kechro turib qosam qaynatam tel qilardila do’q qilib nega chiqmiyapsiz db… chidashim  kere o’zim xolab teganman deb chidadim lekin bir kuni qaynanam ishlamis deb qoldila nega oyijon desam ishhonizda erkela bor ula bilan nima ish qilib kevotganizi bitta Xudo biladi deb tuhmat qildila sababi menga qorong’u edi…

 

Xullas portladim ota onami chaqirtirib hammasini etberdim onam eshtib  yig’lavordila adamla esa opketaman dedila qaynanam va qaynatam hech narsa diyishmadi erim ota onasidan o’lgudek qo’rqadila hech narsa dimadila yig’ladim erimga yalinib opqolin mani deb indamadila…

Shu shu bir oyga yaqin uydaman lekin erim har kun kelalla mani kechir sani himoya qilomadim hali bir mattayam yonini omaganimda uydegila mani xotin qulisan deb ayblashvotti yonini oganimda bilmadim nima qilishardi mani deb etdila.

 

Endi adamla 2 honali uy obervotilla nomimga narsalarini opketamiz   etdan erin holasa kelib yashasin didila erimga etsam o’zlari kegilari kevotti lekin qaynanam ketsin eshini yopib ket orqindan debdila shunga ulayam nima qilishga hayronla lekin usha uyga yana qaytib borishi o’ylasam yuragim oridi to’g’risi yana ho’rlanishni holamiman 8 oyi ichida qonim 75ga tushib ketdi onam bilam adam davolatishdi hozir asabdan qaltiridgan bo’lib qoganman… Balkim Hudoyam shuning uchun farzand bermayaptimi…

Erim bilan ajralishni hohlamayapmiz lekin u uydayam ortiq yasholmiman…Yozsam gap judayam ko’p…Shu yerda nuqta qo’yaqoli.!


Sayyod maslahat bering qanaqa yo’ldan keti sizning maslahatingiz men uchun zarur tog’risi
E'tibor va maslahat uchun oldindan raxmat!

 

Samira 

 


 

Sayyod:-  Хар бир хонадонни ўз қоида ва тартиби мавжуд дегандек... Келин бу қул деган    тушунчада яшайдиган примитив оилалар афсуски халиям етарли. Фақат бир нарсани тушунмайман ва бу нарсани кўп эшитаман, бу хам бўлса қайнисингилни келинойисини нарсаларини олиши, хаётларига салбий таъсири ва хоказо. Бу бор нарса, судда ишлаган давримдаги 5 йилда, асосан жиноят ишларида иштирокимдан дейлик 2 йили фуқаролик ишлари бўйича бўлса, хар куни турфа воқеалардан иборат ишларни кўрган бўлсак, мана шу қайнисингиллар билан боғлиғи кўп учрарди. Ахир улар хам бир кун келин бўлишадику, нахотки шуни тушунишмайди дердим.

Турмушда келин ўз оила аъзоси бўлиб кетиши учун хам маълум муддат керак...маълум синовлар, бир-бирларига ўрганиш, турли вазиятлардан ўтиш.

Барибир икки уч жанжал бўлиши керак ва шунда хар икки тараф синалади. Шунда қанчалик келин бу оилага, бу оила эса келинга мослиги билинади.  Айнан шу жанжаллар оқибатида хар икки тарафни плюслари хам намоён бўлади.

Асосан бунда эрнинг элчилик роли катта ва мухим. Албатта хуфиёна ва жуда эхтиёткорлик билан . Бўлмаса ё хотинни қули деган ва ёки "мамсик"  деган тамға аниқ!

Воқеангизга икки ечим мавжуд, фикримча.

 

БИРИНЧИСИ: Дадангиз квартира олиб чиқиб кетишингиз ва аввалига эрингиз яширинча келиб кетиб  туриши, кейинчалик,  фарзандлик бўлгач, эрингизда маъсулият тарбияланиб, ўз оиласига туриб бера олгач, сўзи ўтиб ота-онасини эритиши, улар хам кўникиши аммо алохида яшаш билан турмушингиз яхшиланиши.

 

Бошқа тарафдан шундоқ хам  бу вазиятда бўш мижоз эрингизга тайёр квартирани қайнотаси олиб берса, ундаги эрлик (эркаклик хам) маъсулияти яна тарбияланмаганича қолаверади. Ота онасини олдида хам хуфиёна яшаб юриши ундаги фақат қўрқоқликни ривожлантиради.

У хам оиласини сақлаши учун, оиласи учун маъсулиятни нафақат сезиши, балки росмана  харакатида боши урилиб тарбияланиши мухим аспект!

Ота-онасига қарши борсин демайман, аммо мана шуниси билан хам турмуш  муштки, ўрталикни асосан эр хал қилиши керак. У келин ва ота-она ўртасидаги мухим кўприк! Унга  кўп нарса боғлиқ.  Хотинни қули бўлмай, хам ота онасини чизиғидан чиқмайдиган "мамсик" бўлмаслик вазифасини мураккаблиги хам шунда! У қандай эр бўлса, келажакда шундай қайнота бўлишиниям унутманг. 

Эрингиз ота онасини хафа қилиб қўймайдиган, аммо ўз рафиқаси учунам лойиқ эр бўлиши, келажакда ўз оиласини химоя қилиши учун хозирданоқ АДОЛАТЛИ ёндошиши мухим!

Қийин бўлса, эрингиз ўртага қариндошларни қўйиб ота онангизга таъсир кўрсатиши керак, эрингизни опа акалари борми , каттароқ хаёт кўрган турмуш қурганлардан? Орага туширсин.

Кейин...Йигит уйлангач, унинг оиласи бу хотини ва бола чақаси. Ота-онаси мана шу нарса билан хисоблашиши керак! Балки бу нарса учун рухан кўникиш учун вақт керакдир. Шунинг учунам бошида кўп жанжаллар кечади. Янги одамни ўз уйларида қабул қилиб кўникишлари, ўғилларини энди эр, ота хамда алохида бир жамият бўлаги  хўжайини сифатида қабул қилиш ...

Шунинг учун шунчаки вақт керак. Агар кенжа фарзанд бўлмаса ва бошқа ўғиллари бўлса алохида яшаганингиз маъқулроқдир.

 

Иккинчи ечим:  бундай ечимни мен истамаганим, сабаби мен оила тарафдориману аммо, агар уларнинг оиласи шундай бўлса, келин улар учун қул тушунчасида кечса ва воқеангизда бўрттирмаган бўлсангиз...ажрашганингиз маъқулроқдир. Хозирча фарзанд хам йўқ экан, балки бу хам бир сабаб. Эрингизам жуда бўшлигини инобатга олса, фикримча шу яхшироқ йўл.

Чунки бир неча бора ўғлини уйлантириб, аммо биронта келин билан чиқишмаган оилаларни кўрганман. Уларни жавоби фақат бир икки жанозадан кейинги тўй. Бошқача иложи йўқ. Ўғли 40га чиққанидаям халиям биронта хотинга ёлчимаганини кўриб келмоқдаман. Умри уйланиш ва ажралишда ўтади, фарзандгача бормайди хам.

 Ўғлини рашк қиладиган ва ёки умуман келин билан яшай олмайдиган ота-оналарни деб бир умр оиласиз ўтиш хам нотўғри, аммо уларни ўлимини кутиб яшаш хам иш эмас. Бошқа тарафдан оила керак,... айрим ота оналарга эса набира ва келиндан кўра кўпроқ хизматкор керак. Оилангиздаги аниқ приоритетларни кўриб чиқишингиз керак. Шунга қараб иш тутарсиз.

 

Хар икки ечимдан бирини танлаш учун сизни холатингизни аниқ билиш  керак. Бу эса шунчаки юзаки айтиб берилган воқеа. Шунга қараб ўзингиз хулоса қилиб танларсиз. 

Балки изохларда муқобил фикр тўғри келиб қолар, одамлар нима дейди?


Эслатиб ўтамиз, хар якшанба мухлислар куни бўлиб, ўз муаммо ёки кўнгил кечинмалари билан бўлишиб, кенг омма билан хал қилишга имкониятингиз бор.       

sayyod@gmail.com почтасига иложи бўлса кирилл харфларида воқеа ёки муаммоингизни ёзиб юборишингиз ёки  (+99894) 644-67-11 рақамига қўнғироқ қилишингиз мумкин ёки шу номерга вацап.  
 

Бўлим: Muhlis Minbari | Кўрилган: 20318 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Yakshanba-Muhlis minbari

Нравится
Барча изохлар: 38
1 Elmurod_D   (22-Июн-2014 08:57) [Материал]
Hayotda bunaqa oilala juda kop, ulaga farzandi baxti keremas. Ma'naviyati ongi pas odamla ekan.
To'g'ri bunaqa xunrezliklarga chidab bolmidi lekin bu oila muqaddas maskan, vaqt soati bilan qaynonangiz va o'sha oiladagilar qilgan ishlaridan pushaymon bolishadi. Siz sabr qiling turmush o'rtog'ingiz sizdan vos kechmayoptiku ! Albatta o'ylagan orzulariz amalga oshadi..

2 Юрист-афиритс   (22-Июн-2014 10:14) [Материал]
Афсуски бугунги кунда бунақа оилаларни кўпини учратмоқдамиз, умуман олганда бу оддий турмушдаги холат бўлиб қолди. Одамлар хаммада шунақа бўвоттику, демак шундай бўлиши керекан диб яшайверишади. Лекин, бу масалага бошқа томондан қарасак, агар бу холатга оддий назар билан боқсак, кейин нима бўлади, минглаб оилаю фарзандлар тақдиричи....? 
Тўғрисини айтсам эризни эркак дейишга саааал тилим борми турибди, тўғри ота-онани юзини хатлаб ўтиш хам мақсадга мувофиқ иш эмас албатта. Аммо бундай яшаб хам бўлмайди. Иложи йўқ нарсани ўзи йўқ. Нима бўлгандаям эрингиз бу холатларга муроса топа билиши керак, у шунинг учун хам эркакдир.
Бир гапни эшитгандим: Аёл киши турмушга чиққач 3 даврни бошидан ўтказар экан.
1) Қуллик даври - келин бўлганидан сўнг эрига, қайнота ва қайнонасига итоаткор бўлишидир.
2) Вазирлик даври - фарзандларини вояга етказиб уйли жойли қилишда эри ва оиладаги катталар билан маслахатлашиб иш кўришидир.
3) Подишохлик даври - ўғлини уйлантириб ёки қизини турмушга бериб ҚАЙНОНАЛИК қилишидир.
Бу гаплар қанчалик тўғри билмадиму, лекин 1-даврни хаддан ошириб юборадиганларга хурматим жуда паст.
Чидарсиз хаммасига, оилани эрингизни деб, лекин ўзингизни қачон ўйлайсиз. Сизга нимадир қилинг деб айтишга ожизман, негаки хамма ўзидан келиб чиққан холда ақлини ишлатиб иш кўриши лозим. Хаммаси ўзизга ва эризга боғлиқ.

3 Angel90   (22-Июн-2014 10:47) [Материал]
Sabr qiling! Siz sinov davridasiz!!!

4 NOZI   (22-Июн-2014 11:10) [Материал]
Узингиз олий маълумотли инсон экансиз, асосий карорни хам узингиз кабул киласиз. Бир нарсани тушунмайман, олий укув юртларида психология фани утилади, аммо нима учун унинг сабокларини талабалари хаётда куллай олишмайди? Аёлсиз, озгина макр, озгина психологик билим ва озгина тактика керак. Тугри, биттада ухшаши кийиндир, лекин одамга караб муомала килишни урганиш керакмикин? Юмшок одамга хокисор булиб, сизни одам урнида курмаганга эса озгина каттикрок муносабатда булиш керак! Тугри, шаллакилик килинг ёки жанжал кутаринг демайман, аммо юзингизда хотиржам киёфани саклаган холда катъий гапиришни урганинг.
Мени ажаблантирадиган, баъзан энсамни хам котирадиган бир нарса бор, хамма шунака деб айтолмайману, лекин шу каби мавзуларда изох колдирадиган, купчилик оилаларда келинга муносабат ундай-бундай, деб ёзадиган йигитларнинг узи хам оилада посанги була олмайди, уз онаси ва аёли муносабатини асл киёфасини билмайди, билса хам оиласига калкон булиб туриб бера олмайди! Асосий фожеа ана шунда! Аёллар эса куллик даврини бошимдан утказишим керак экан, деб чидаб яшайди. Хеч ким "Нима учун бу кул булиши керак, ахир бу хам бировнинг куз корачигидек авайлаб устирган боласи, менинг уйимга ишониб топшириб куйди, узим хам фарзандимдек кураман деб олиб келдим, нихоят, углимнинг бир умрлик яхши-ёмон кунида ёнида турадиган йулдошику", деб уйлаб курмайди. Айтишларича, Жаннатда хали хам энг яхши келин ва кайнона урни буш эмиш...

5 Alex   (22-Июн-2014 11:12) [Материал]
qaynonani xudo urganakanu a,
mayl i   4iden bir kun kelib uzr soridi, xammasi yaxwi bb ketadi
a tak qaynonayam singilam qoyakande ozin  qizini wunaqa qsa yoqadmi

6 НИГОРА   (22-Июн-2014 12:11) [Материал]
Синглим  эс хушингизни йигиб олинг. хаёт факат уйин кулгудан иборат эмас. Келин уйга эрга эга булиши учун захмат чекиши керак. Мени бувим хар доим айтардилар кайнона кайнотани дуосини олган аёл жаннати аёл деб. дуо олиш учун сабр ва гайрат керак. Хозирги кизлар дангаса озгина мехнт килса уламан деб нолийди.Кизлик уйида озодаликкка пазандаликка урганса хеч кандай кийинчилик йук.  8ойга чидай олмапсиз демак узингиз ёмонсиз. Вокеангизда узингизни бирор айбингизни ёзмагансиз.Бу оилани ёмонлигини билиб тегдизми?! энди чиданг. Эрингиз хам хакикий хотин кули экан . Онасини ёмонлаган эр эртага сиздан яхшироги чикса сизни хам ташлаб ундан воз кеча олмайди.Хаётда яшаш учун кийинчиликлар билан курашиш керак.Кайнонангизникида яшанг кайнисинглизга сабр килинг эрга тегса кутиласиз, ёмон жойга тушса дийдиёсини эшитиб кайтибдику деб севинасиз.Биз узбекмиз миллатимиз дуо олиб яшаган ва яшайди.

7 Layloo   (22-Июн-2014 12:19) [Материал]
Shunaqa qaynanalani eshitsam o'zligiyam kelin bo'lishkanku ulaga munaqa muomila qilinmaganku(agar shunaqa xorlanishganda ulayam chidashomasdi) dib oylimande. Sardoraka etganlaride "KELIN BU QUL DIGANIMASU"((( Mayli xammani o'ziga INSOF bersin. Ertaga o'zligini qizlariyam KELIN bolishlarini o'ylashsin.

8 SmartDent   (22-Июн-2014 13:01) [Материал]
Синглим!Кайнонангиз шунча зулм килаётган эканлар,балки кунгилларини топа олмаётгандирсиз?Шартта борингде ёнларига утириб,очикчасига:"Ойижоон,тугрииси чидаб чарчадим,кайси ишим ва нимам сизга ёкмаябди?Ёктирмай олнансиз десам,ёктириб,7маротаба уйимизга катнаб олгансизку.Айтинг,мен сиз айтгандай килишга харакат киламан,икки орада эркакларимиз хам кийналиб кетишди,ёки булмаса мени кийнашдан максадингиз нима узи?шу оилага яхшилик истаб келганманку ахир..",деб айтинг.Балки шунда кайнонангиз хам уйлаб колаар,ростанам максадим нима?деб.Агар максадим ажраштириш деса (бунака демасалар керагоов)),хоп ажрашаколаман,денг.Баалки шунда сизни севиб олган турмуш уртогингиз харакатини бошлаб колаар..Синглим,бахтли булишга тула хаккингиз бор,ва бунга факатгина харакат килиб эриша оласиз.

17 ledy   (22-Июн-2014 15:48) [Материал]
wow

9 RaVsHaNBeK   (22-Июн-2014 13:44) [Материал]
Erizam ERR ekanladeee onalariga shartta shartta tushintiromiy turursala. Yana nimamush qaynota uy obersa indamiy yashivururkanla tovba g'urur qani g'urur .

Ona doim birinchi o'rinda bo'lishi kere lekin jufti xalolizam bir ku Ona bo'ladiyuuu...

Ko'chada Erkeman diganlani ko'p koramiz...

Ayoli va Onasinigina baxtli qilolgan Erke xaqiqiy Erkak xisoblanadi).
Ответ: Эркак тарозидек туриш керак. Лекин буни хаёт деб куйибди. Бошга тушса кураверамиз. Хали ёшсиз Равшанбек. Эй бу эркакларни бошига нима ишлару кандай кунлар тушмайди дейсиз. 

Изохлар модератори Bek8111

10 uz1212   (22-Июн-2014 14:00) [Материал]
Bir yaqin tanishim (U.) taqdirida shunga o'xshash vaziyat bo'gandi. Ulani oilasidayam siz etgandaka muhit. Eng yomoni qaynonadan tashqari, kuyovni oilali, farzandli akasi ukasini ayoliga kun bermadi. Undan tashqari kuyovni hali oila ko'rmagan ukachasiyam oraga qoshilib qarindoshimni urishardi. Nechi martalab tuhmat qilishdi, xiyonat qigansan eringa deb, er hattoki xomilador xotinini qornidagi bolani ota onasidan qo'rqib tan omadi. Xomilador kelinni ko'chaga sochidan tortib, urib xor qilishdi. Oila ajrashib ketti. Qarenki tan olinmagan farzand quyib qoygande otasiga o'xshidi, hatto harakteriyam o'tgan qaysidir ma'noda. Oradan nechchi yil o'tibdiki Ota kelib farzandini ko'rmadi, biron bir yordam bermadi. Faqat familiyasini berdi xolos. Sizni vaziyatizda hali o'rtada farzand yoq, ammo turmush o'rtogiz holizdan havar olib turarkan. Shunisigayam shukur. Sizga oilaviy totuvlikni tiliyman. Baxtli bolin.

11 uz1212   (22-Июн-2014 14:02) [Материал]
Bek8111 oqsoqollardek gapirasiz a?

12 EzoDil   (22-Июн-2014 14:25) [Материал]
Eh,onasini erkatoylariyey... Bu kuyovbolaku hali farzandli bömaganakanla,bolali böp turibam erlik,otalik mas'uliyatini sezmayapkanla qancha,haligacha onasini etagini tutib yuribdi. Sardor aka,"аввалига эрингиз яширинча
келиб кетиб туриши, кейинчалик,
фарзандлик бўлгач, эрингизда маъсулият
тарбияланиб, ўз оиласига туриб бера олгач,
сўзи ўтиб ота-онасини эритиши, улар хам
кўникиши аммо алохида яшаш билан турмушингиз яхшиланиши." dibsiz. Ee,mas'uliyatni his qimidigani 10ta bolali bösayam his qimasakan. Ona eng birinchi örinda turadi,lekin bu digani xotinni himoyasiz qoldiriw,xörlaw diganimas. Xotiniyam kun kelib ona böladi. Ota ona diganda biza ideallikni köramiz,lekin ulayam inson,ulayam adawadi. Yaxwi ona,yaxwi xotin böliwi mumkin,lekin yaxwi qaynona böliw hammaniyam qölidan kemidi. Bu qaynonalani özini xohiwidan tawqari bögan holat. Öglini qizganiwlik,kelini kun kelib uni örnini bosiwi haqidigi qörquv. Yengi kelinchak xonadonga keganda hammani e'tibori unga qaratiliwida qaynona özini ikkinchi darajali ayol böp qoldim dib xisoblidi. Wu jumladan qaynisingillayam. Bundan tawqari köp ayollani kelin oladigan payti klimaks davriga tögri keladi. Bu davrda ayolla serjaxl,jizzaki,injiq böp qoliwadi. Balki sizziyam qaynanezla wu jarayonni bowlaridan ötkazayotgandirla. Köpchili könglizga qarab ish qiling dib maslahat beribdi. Köngli nima divotganini bilganida maslahat sörab xat yozib ötirarmidi? Maslahatim,istixora namozini öqing,eng tögri yölni faqatgina Yaratgan körsatadi. Man buni özimda sinagamman. Agar u xonadonda,agar u er bilan yawab ketiwga köziz yetmasa ajrawing! Wu kungacha ajrawiw eng axmoqona iw dib xisoblirdim,lekin inson,ayniqsa kelin zoti özini yaxwi köriwni,hurmat qiliwni biliwi kereyakan. Qadrizni biling! Farzandiz bögandayam ajrawiwga wowilmen digan bölardim,balki farzandiz bömaganiyam yaxwilikkadir. Manam bir paytla oilam buzilmasin, bolam tirik yetim bömasin dib hammasiga chidagamman. Lekin yowligidan onasini etagini tutib kotta bögan erke,oilali,farzandli bögandayam özgarmadi. Ajrawmiman dib yalinib yolvoriwimgayam qarawmadi,oxiri taqdirga tan berdim. 2yildirki har kun,har daqiqa bolam haqqi hurmati keb qolar dib kutdim,özgarmidigan odam har qanaqa vaziyatdayam insofsizligicha qolarkan. Sabr qildim,Xudodan söradim,istixora nomozlarini öqidim. Hozir qizim 2 yow. Yaqinda unawtirildim,uylanmagan yigitga. Baxtliman Alhamdulillah! Xullas,birga yawasezam,ajrawsezam sabr qiling,bir kun albatta yuzaga chiqasiz! Baxt tiliman!

14 Sardor4ik   (22-Июн-2014 15:34) [Материал]
EzoDili fikirlarigfa 100% qo'shilaman! 

Manam klimaks to'g'risida yozmoqchidim, ayollar o'rtacha 45-55 yoshida klimaksni boshidan o'tkazishadi. Bu yoshda ko'pchilik farzandini uylantirib kelin qilgan paytiga to'g'ri keladi va qaynona - kelini urishiga assosiy omillardan biri dib hisobliman.

16 ledy   (22-Июн-2014 15:46) [Материал]
Дилдора, биринчидан табриклайман. Бахтингиз бутун булсин. Сизга ухшаган окила кизлар купайсин.

13 maftuna   (22-Июн-2014 14:39) [Материал]
Astagfirullox nimaga qaynonala shunaqa. Xichkim chunmasayam man sizi chunaman singlim maniyam boshimda huddi sizikiga uxshash balki undanam battarogi utgan. Xozir manam qaynonami db bitta bolam ajrashganman. Xozir ula sabab begona yurtlada farzandimga zamin yarati db yuripan. Mandan kegin erim 2 marta uylandi baribiram yana xozir qaynonam aytgande erim boydoq xoxlagan oilam qizini beradi db yuriptila. Bir tomondan raxmat aytaman chunki ulani db mani shirin xayotim mazmuni farzandim bor.

15 ledy   (22-Июн-2014 15:44) [Материал]
минг йиллик мажоро бу кайнона келин мажороси булса керак. Агар сизни вазиятингизда ажрашиш яхши хукм булса бизни махалламиз келинсиз коларди. Яхшиси, бир йулини килиб кайнонангизни кунглини олинг. Ойлигингиздан унга совга олиб Беринг. Балки кимматбахо. Агар ажрашиб, яхши яшайман десангиз, узингизни истагингиз. Ота-онангиз хам дарров обкетаманга тушмай уртада муроса килгани яхширок менимча. Ахир сизнинг кунглингизга караб берибди. Энди уларни кунглига сиз хам каранг. Ота-оналар бизга ганимат. Турмуш ташвишларингиз уз йулига.... Ёки, "келгинди келин" видеофильмини куринг smile

18 ledy   (22-Июн-2014 15:54) [Материал]
Келин кулмас-бу тушунча яхши. Лекин мен жон деб куллик килган булардим. Ёмон она яхши бола тугмайди. Яхши онани боласи ёмон булмайди. Хали хеч ким кайнонани куллигини килиб кам булмаган, мехнат одамни улдирмаган. Кайнонангиз билан келишинг бир ойлигингиз унга, бир ойлингиз сизга булсин. Оналарни кунглини олиш жудаяяяяяям осон. Энг ёвузиям "эрийди" Ажрашиб бола катта килгандан шу маъкулмасми?
Ответ: Бир гап борку! 
Яхшидан ёмон чикди деб куйинма, у хам аслига тортади, 
Ёмондан яхши чикди деб суйинма, у хам наслига тортади.

Яхши ва ёмон одамлар булмаса керак менимча, факат ёмон ва яхши муносабатларгина булади деб уйлайман. 

Изохлар модератори  Bek8111

19 Mirkomil   (22-Июн-2014 16:13) [Материал]
Yooo tovba xayron qolamanda shu qizlarga tovba qildim ko'cha ko'yda juvonlarni qande qiylanib yurganini ko'rmayapsizmi to'g'risi Davron Kabulov aytganidey kelindan kenayishka ko'payib ketdi... qaynonasi ozgina tergasa yoki urishsa  o'g'lini yaxshi ko'radi mendan qizg'onyapti deysilar o'ziz oppoqmisiz shunchalik qaynonez xam sizi ayblarizi ko'ryatgandurki so'kar urishar qani o'zizi qilgan ishlarizi xam yozingchi.... Men shu vaqtgacha juda kam ko'rganman bunaqa narsalani qo'ni qo'shnilarim oilamda xam bunaqa vaziyat bo'lmagan o'ziz rozi bo'lib tekkan ekansiz chidesiz endi oila sizga o'yinchoqmas buzib ketorgani oila muqaddasdur ajrashish eng katta xato deb o'yleman.... agar ajrashsez uzog'i bilan 20 kunda qiylanasiz turmushga chiqqandan keyin odatiy xol bu.... qo'lizda tel bor internetga kirasiz internet lyuboy esli xushli qizni xam bolani xam aynitishi mumkin men sizni bunaqa aynisiz demayapman bo'lishi mumkin..... tengqur ekanmiz to'g'risi ajralishdan ko'ra boshqa chora izlenng yana bilmadim

20 TRISTAN   (22-Июн-2014 18:00) [Материал]
Yaxshisi boshqa oila quring

21 shahanshah   (22-Июн-2014 20:26) [Материал]
Otiz nimedi Samiramidi agar qishloq joyga tekkanizda tochni bir xaftada javobizdi berardi yöq biror joyga ayol kishi ishlamasin deb yozilmagan lekin ayol kishi Qayna Qaynota erni xizmatini qilishka majbur chunki eskitdan momo buvilarimiz shu ishlarni qilib kelishkan siz davomchisiz xolos bilmadim xozirgi qizlarimizga nima bölyapti lekin sizga maslaxatim oilani saqlab qolishga xarakat qiling oila muqaddas dargox keyingi turmushiz birinchisiday bölmaydi yana öziz bilas bu meni shaxsiy fikrim xolos

22 Abdurashid87   (22-Июн-2014 20:36) [Материал]
Agar ''nega bu narsalar bo'lyapti?'' desangiz, buni javobi:
Sevib qolish, ko'ngil berish.... Oilasini surishtirib, ko'rib-bilib turib shu oilaga kelin bo'ldiz. Nima sababdan? Sevganim uchun deysizmi? Endi aytingchi sevganiz muhabbatizga javoban nima qildi?..... Yangiliklar, kashfiyotlar, zamonaviy texnologiyalar, v. k.larni titkilayveramiz. Ha bunday ISLOMniyam o'rganaylik. Oldimizda katta to'siqdek bo'lib turgan narsalarni yechimi balki judayam oddiydir... Oyat, hadislarda sevishib, uchrashib yurib turmush qurilsin deyilmagan. Bunga biz amal qilishimiz shart!
O'zim hali uylanmaganman, balki buni murakkabligini boshga tushgach bilarman, lekin aytish kerakki oilani bunchalik ''pol latta'' qilib tashlashga hech kimni haqi yo'q!
_
Hozir hammamiz shu atala kuyovga tosh otishdan oldin o'z oilamizga qaraylik. Balki akamiz ota-onamizzi yomon fe'lini dastidan shunga o'xshah azobni boshidan o'tkazayotgandir, balki opamiz shunaqa g'urbatili uyda qiynalib yashayotgandir... Avvalo o'shalarga yordam berishimiz kerak, bu yerda birovga tosh otishimiz emas!
Ko'cha ko'yda, cho'yxonalar, kafe, restoranlarda, internet saytlarida katta gapirishni bilamizmi, buni mas'uliyatini his qilishniyam bilaylik

23 bek_2176   (22-Июн-2014 20:36) [Материал]
ман хали оила курганим йук бу вазиятда бир нарса дейишим кийин аммо нима булган такдирда хам  оила саклаб колиш учун курашиш керак!!! мани тушунишим буйича куёв бола куркокрок кишига ухшаяпти хотинини оила аъзолари шунча хурлашибти шунга карамай у бола уз хотинини тарафини олмабти!!! албатта тарафини олиш вазиятда келиб чиккан холда !!!  Куёвболага маслахатим сал дадилрок эркакга ухшаб иш юритиш керак! Албатта эркак кишиги бу вазиятда боши котади бир иш килишга аммо нима булган такдирда хам оиласини саклаб колиш учун курашиши керак!!! Албатта икки томонни хам бир хил саклаб туришга харакат килиш керак! бу мани шахсий фикрим агар камчиликлар булса узр сурайман !!!

24 inson   (23-Июн-2014 02:13) [Материал]
34 Nilufarhonni gaplariga qoshilaman insonni uzidan utganini faqat uzi va Olloh biladi,Shariatni bilgan Ollohdan astoydil qorqqan inson bunaqa zulm qimiydi,uzru ammo bizani Toshkenda juda kop uchriydigan holat bu afsus,tushunmasa qiyinde....

25 Shahzoda   (23-Июн-2014 03:30) [Материал]
Hozir ko'p oilalada shunaqa muammo.qaynona kelin keliwomidi orada er sarson.maniyam boshimda shunaqa kunla huddi siz etgandey asabiylashsam qaltiriyman to'yimizga 1,5 yil bo'ldi hali farzandli bo'madik,erim qaynonamdan juda qo'rqadi,nima disala iwonadila yolg'on bo'sayam,hayoti buzilgan qayniopam biza bilan yawiydila to'yi
mizadan keyin ozgina vaqt o'tib keldila ulani oldida erim ortiqcha qarayomillayam gapiromillayam,man uyda bo'magan paytim qaynonam qayniopam bilan o'tirib erimga mani gapiradigan odatlari bor erim keyin o'zgarib qoladila. opa siz 8 oydan beri ko'rvotgan kunlaga man 1,5 yildan beri chidavomman,bo'masa mani oilam Allohga shukr tushgan joyimdan ham to'q oila lekin qaynonam mani mensimidila ba'zida kulgili tuyiladi huddi bitta ofitsantde ovqat buyurib iw buyursala ahir man qizde bo'laman dib keganmanku dib o'yliman.bilasmi man nimaga chidavomman erim yaxwiko'riwlari bilinadi yonimi omasalayam ichlaridan eziladila keyin man ham ulani yoqtirib teyganman,man faqat erimdan bola ko'riwni hohlaganim uchun chidavomman Allohdan oilamni mustahkamlidigan qaynona qaynotamni eritadigan farzand beriwini Allohdan so'riyman.Farzand so'ren zora bola yordam bersa sizga.

34 bek_2176   (24-Июн-2014 13:26) [Материал]
эх гап йук сизга Шахзода шунча кийинчиликларга чидаб оилангизни саклаб колиш учун курашаётганингизга! Оллох сабр ва фарзанд берсин сизга Шахзодахон!!! Омин...

26 EzoDil   (23-Июн-2014 09:56) [Материал]
P.s: Raxmat Karima opa(lady),samimiy tilaklariz uchun!

27 sirli   (23-Июн-2014 11:32) [Материал]
yahshi gapga ilon inidan chiqadi menimcha ota onaizi aralashtirme oziz hal qisaiz bolardi ularniyam qiynamay olimdan boshqasini iloji bor yo bomasa qaynasinizi kiromidigan qibqoymisimi bitta 2ta yahshi gapla gapirib ozizi fikrlashish past ekan oliy malumotli bosaizham pashshadan fil yasab ajrashib ketay dbsiz

28 antikritik   (23-Июн-2014 12:59) [Материал]
obboo, hayotning sinovlaridan tragediya yasash keremasku! SABR qiling,yana qaytib boring,nasib hammasi yaxshi bolib ketadi.Mana mani etti dersiz!

29 leyla_91   (23-Июн-2014 14:02) [Материал]
Samira irodangiz hech qachon yengilmasin sizga Xudodan sabr tilayman! Baxtli kunlariz oldinda hali

30 Zuhra_M   (23-Июн-2014 16:47) [Материал]
Oyni 15 yorug' bo'lsa 15 qorong'u Samira nima bogandayam siz hamma qiyinchililarizi SABR ila yengib o'tin OLLOXIM sabrli bandalarini judayam yaxwi koradi,sizni eng shirin gozal unutilmas haytiz hali oldinda Xudo xoxlaasa manga oxwagan egizek farzandlani dunyoga keltirsez sizdan baxtli ona bomidi eng kotta talabim SABR qilin...bu kunlarizi farzandli yowiz azgina kotta bogandan song kulib eslisiz....BAXT tiliman sizga kotta bu HAYOT bejizga HAYOT deb atalmagan asli Dunyooo

31 Laylo   (23-Июн-2014 17:10) [Материал]
Insof bersin bunaqa odamlaga

32 Mirkomil   (23-Июн-2014 18:14) [Материал]
Ana xolos xayotimda ilk marta ko'rdim desam xam bo'loradi bunday ishni to'g'risi o'ziga bildirilgan tanqid va maslaxatlarga javob bergan odamni. Xikoya egasini javob yozganini xechqachon ko'rmagandim  qoyil Samira shu yerda yozilganlardan xulosa chiqaripsizmi demak endi faqat oldinga intiling ..... Aytgancha men sizni ajrashsez kenayishka bo'lib ketasiz demadim ko'payib ketyapti dedim .... aytgancha ko'ryapmizda tarbiya aql farosati joyida qizlar xam erdan chiqqandan keyin ko'pga chidomedi men sizni boshizga  shunday ish tushmasin deb aytdim xolos buni albatta to'g'ri tushuning

33 Hudoyor   (24-Июн-2014 11:11) [Материал]
Sabrli böling Hayotiz hali oldinda...

35 Anush   (26-Июн-2014 13:35) [Материал]
Qizlar yangi xonadonga kelin bo'lib tushgach, qiyinchiliklarga duch keladilar. Bu er bilan yangi munosabatlar qurish, erining uydagilari bilan yaxshi muomalada bo'lish, uy ishlari, uyquga to'ymaslik va boshqalar. Shu o'rinda qaynana bilan til topishish alohida kuch va matonat talab etadi. Qaynana ham, kelin ham ayol sifatida qanchalik yaxshi bo'lmasin bir-biri bilan yaxshi muomalada bo'lish oson bo'lmaydi. Nega?
Buning sababi juda ko'p. Undan ko'ra qaynana-kelin munosabatlarini yaxshi bo'lishi uchun nima qilish kerakligi haqida gapirish kere.
Shuni ta'kidlab o'tish muhimki, bu munosabatlarni yaxshilash uchun 90% harakatni kelin qilishi kerak. Agar kelin "Qaynanam yomon", "Qaynanam aybdor", "Erim baribir meni deydi" degan xayollar bilan yursa, oilaviy hayoti baxtli bo'lmaydi.
1.Unutmang, eringiz bilan yolg'iz qolganingizda sizga qanchalik mehribon, jismonan zor bo'lmasin, sizga qanday gaplar gapirmasin baribir tanlash kerak bo'lganda u Onasini tanlaydi. To'g'ri, siz uning oilasisiz, aslida dili sizni deydi, muhabbati va hayoti ham sizniki, lekin u ONA bo'lgani uchun uni tanlaydi. Agar qandaydir sabablar bilan sizni desa ham, siz bundan yutuqda qolmaysiz. Onani ranjitib baxtli bo'la olmaysiz. Er uchun siz ham, onasi ham birdek muhim va kerak. Munosabatlaringizni tanlov qilish darajasigacha olib bormang... yutqizasiz.
2. Qaynanangizni tushuning. To'qqiz oy bag'rida ko'targan, keyin mehr va sabr bilan voyaga yetkazgan, shunday ajoyib qilib tarbiyalab qo'ygan o'g'lini bir kuni sizga topshiradi. Nafaqat o'g'lini, sevgisini ham, mehrini ham, xayollarini ham sizga berib qo'yadi. O'ziga deyarli hech narsa qoldirmaydi. Faqatgina uning o'g'lining g'amxo'rligi va shirin so'zi unga kerak bo'ladi xolos. Bundan qaynanangizni ayirmang, agar o'g'lini sizdan rashq qilayotgan bo'lsa, uni tushuna biling.
3. Eringiz bilan qaynanangiz oldida suykalanmang. Erkalash, shirin so'zlashish va boshqa shu kabi intim munosabatlaringizni barchadan yiroqda, yagona qolganingizda amalga oshiring.
4. Qaynanagiz nima desa u haq ekanligiga boshidan o'rganing. Noto'g'ri ekanligiga 100% amin bo'lsangizgina shirin so'z bilan shuni unga tushuntira oling.
5. Uy ishlarini bekamu ko'st bajaring
6. Qaynanangiz haqidagi gaplarni qizlik uyingizga olib bormang. Juda ham siqilib ketsangiz, dugonalar bilan dardlashing, lekin hech qachon maslahat so'ramang. Baribir noto'g'ri maslahat berishadi.
7. Qaynanangizni yaxshi ko'ra olmasangiz ham hurmat qilishingiz shart
8. Ayb ish qilib qo'ysangiz, kechirim so'rashni biling
9. Qaynanangiz bilan muammo paydo bo'lsa, eringizdan hal qilib berishini kutmang. Er-xotin munosabatlari qaynana-kelin munosabatlariga aralashtirmang. Birini yaxshilaysiz, ikkinchisiga zarb yetadi
10. Qaynanangizga gap qaytarmang. Nohaq bo'lsa, bir ozdan so'ng o'z fikringizni tushuntirib bering
Agar yuqoridagi maslahatlarni amalga oshirsangiz ham, qaynanangiz sizga nisbatan adolatsiz bo'lsa, u holda bunga ko'z yumib yashashni o'rganing. Asabiylashish uchun shundoq ham sizda muammolar kam emas, qaynana bilan aloqangiz yaxshi emasligi asabiylashishga arzimaydi. Oila - bu er va farzandlaringiz. Qaynana bilan munosabatlaringiz esa ana shu oilani baxtli qilishi uchun mavjud bo'lgan 100ta omillardan birigina xolos. BAXTLI BULIN!!!

36 ledy   (30-Июн-2014 14:29) [Материал]
мингта класс, шу изохга. Узим учун кучириб куйдим.

1
37 Sayyod   (01-Июл-2014 07:36) [Материал]
Супер! Молодец Ануш! Мана хақиқий мухлис минбари лойихаси намунаси! Албатта керакли ва мухим маслахат олинади!

38 Saman   (21-Сен-2014 04:56) [Материал]
Eh samira shu muhlis minbari digan sahifani arhiviga kirsez ona va hotin örtasida sarsonla uchun digani bor ushani öqing mani hayotimga öhshirkan lekin manda haliyam özgarish bomadi bizayam sabr qivomiz lekin sabrimiz tugab qolishidan qorqvomiz yoki sayyod etgandaka bitta ikkita janozadan keyin yahshi boladi atak siqilmen siqilishdan kasal bopqolas man ichimga yuturib yuregim sanchidigan bopqoldi

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!