Бош сахифа » 2014 » Апрель » 11 » Хорижликлар хам қон топширмоқда... Сизчи?
15:58
Хорижликлар хам қон топширмоқда... Сизчи?

    4 апрель куни анъанага кўра, бу ойнинг хам илк жумасида,  республика қон марказида лейкемия билан орғиган болаларга  ёрдам мақсадида “Фахрли инсон”  хайрия акциясини давомладик.  Акциямиз соат 14:00 дан бошланиши режалаштирилган бўлсада, биз қон марказига 13:00да борганимизда қон топшириш ниятида бўлганлар  йиғилиб, рўйхатдан ўтишни бошлаб юборишган экан.

Шу кунги таниқлилардан фахрли мехмонларимиз Афруз гурухи йигитлари ва иккинчи маротаба Шоира Отабекова қатнашишди.

Фанклублар фаоллиги қувонтирмоқда, уларни аксарияти мунтазам қатнашмоқда.  

Бу сафарги акцияда қўйидаги фанклублар қатнашди:

Муниса Ризаева фанклуби

НилуФарнинг фанклуби

Беном гурухи фанклуби

Шунингдек Шерзодбек фанклубидан ва Гугушанинг фанклуби рахбари акцияда қатнашиб, қон топширганлар бўлди.  Мунтазам равишда қон топшираётган юзларни кўрарканмиз, бу фахрли инсонларимиз хақиқий қахрамон эканларига шубха йўқ!

ФАХРЛИ ИНСОНлар қаторидан жой олган Афруз гурухи йигитлари қон топшираётган пайтидан лавхалар. 

Шоира Отабекова аввал хам бу тадбирда қатнашиб, моддий хайрия турига хисса қўшганди. Бу сафар у қон топширди. Шоира фахрли инсонлар қаторидан иккинчи маротаба жой олар экан, бу сафар у қахрамон қиз эканлигини хам намоёнлади!

Суратларда мухрланган барча фахрли ва қахрамон инсонларимизга хурмат!

Шу куни акцияга қон топшириш мақсадида Хитойлик мехмон хам ташриф буюрди. Янг Лонг исмли бу йигит Ўзбекистонда 2 йилдан бери яшаб, ишлаб келар экан. Яқин орада ўз юртига қайтиб кетиши хақида хам айтиб ўтди.

Элимнинг ўзбек йигитлари..... келаси ой 2-май кунида кутамиз))

Шундай латофат ва назокат юзидан уфуриб турган қизларнинг қалбида катта куч, қахрамонлик ва жасорат борлигини сезиш қийин. Аммо улар хақиқий қахрамон ва фахрли инсон эканлиги уларга бўлган хурматни шундайин фахрлисини туғдиради. Шундай қизларимиз борлигидан ғурурланаман!

Анъанага кўра, ташриф буюрган хонанда мехмонлардан шифокорлар учун жонли ижро сўралади. Шоира бир куйлаб бергач, "на бис" сифатида "жуфт бўсууун"идан бўлдию) Шоира яна битта қўшиғидан куйлаб берди. (видеодан кўрасиз) 

Афруз гурухи йигитлари қон топширишларидан аввал уларга қўшиқ куйлаб беришларини қон маркази ходимлари илтимос қилишди ва уларнинг ашаддий мухлислари деб, марказда ишлайдиган бир шифокор аёлни чақириб чиқишди. Ростан хам ашаддий мухлис эканлар шекилли, мазза қилиб биргалашиб хам қўшиқ куйладилар. (келаси жума видеода кўрасиз)

ФАХРЛИ ИНСОН браслетларини тарқатишдан аввал Афруз гурухи  йигитлари бир-бирларини фахрлилар қаторидан жой олганликлари билан табриклаб, аввал бир-бирларига браслет тақишди. 

Бугунги акциянинг биринчи қисми, яъни қон топширишни соат 18:00га яқин тамомлаб, Қон топшириш маркази донорлар билан ишлаш бўлимининг мудираси билан  Гематология институтидаги шифокорлар тарафидан юборилган оғир ва қонга мухтож болакайларга бугунги қон топширган донорларнинг қонларини рўйхат бўйича, маълумотнома билан бирга жўнатдик.

Хар бир топширилган қон хужжатланган ва назорат остида!

 


 

Қон марказидаги қон топшириш акциясини ўтказиб, ФАХРЛИ ИНСОН лойихасининг иккинчи қисми, моддий хайрияга қимматбахо дорилар олиб, бемор болакайларга тарқатиш учун шошилдик. 

ФАХРЛИ ИНСОНннинг бу турида хам мунтазам равишда қатнашиб келаётган таниш чехраларни кўриш қувончли холат.  

Билайн мобил оператори ходимлари хам фаол бўлишмоқда. 

Манзилга етиб боргач, бизни шифокор кутиб олиб, мухтож болакайларнинг рўйхати ва уларга керакли бўлган дори дармонларнинг номини  бердилар. Одатдагидай  дорихона ходимини чақириб, қўлимиздаги рўйхат бўйича дориларни олиб, бемор болакайларга топширдик.  Фан клублар ва Билайн ходимлари тарафидан олиб келинган ширинликлар ва бошқа хомийлар томонидан тақдим этилган раскраскалар болакайларга  тарқатилди.

Шундай қилиб, доимгидек, яна бир ойни илк жумасини шундай хайрли ишлар билан бошлаб бердик. 

 

Бизга бу ойнинг жумасида ушбу акция ва хайрия тадбирини ўтказишда ёрдам берган барча иштирокчиларга, қон топшириб бемор болакайларга қимматбахо дори учун хайрия қилганларга хам қалбан таъзим ва чин дилдан ташаккур изхор этамиз! Биз улуғ йўлдамиз, адашмайлик!  Бу тадбир биздаги оқибат, мехр мурувват ва яхшиликни ойдан-ойга ривожлантириб жўшқинлантириб бораверсин!

Инсон то ўла ўлгунича тарбияланиб боради, бунда атроф мухитнинг, унинг таъсирини роли жудаям катта!

Бу акция бизни ойдан ойга тарбиялаб, чархлаб, яхшиликни ривожлантириб бораётганини ўзимиз хис қилиб сезяпмиз. 

 

Хаммамиз ўлиб кетамиз, хаммаси қолиб кетади, Худо билсин чўнтагимиздами, сейфимиздан чиқмайми, улгурамизми бор будимиздан рохатлангани ё кутилмаганда ташлаб кетишга мажбур бўламизми... натижаси қўлдан қўлга, чўнтакдан қоринга, ундан  хожатхонагача масофа... Нима қоляпти? Нима билан кетяпмиз?

Ортиғини имкон қадар яхшиликка сарфлайлик, токи ўлим олдиндан повестка бериб огохлантирмайди, шартта келганида  улгурмайсиз.

 

Қончи у нима бўлибди? Йилда қанча маротаба организмимизда янгиланади, уни топширишдан организмимизга фойдаси бор фақат.  Қанчадан қанча одамлар фалокат юзасидан қонлари тўкилмоқда, шу савоб йўлида беморларга топширилган қонимиз бизни хеч бўлмаса шундай фалокатлардан асрар... Бундай аниқ мисоллар сайтимизда келтирилганди.  Қон топширганлардан, хаётида  аварияга учраб, аммо соппа-соғ қолиб бир томчи қони тўкилмагани хақидаги мақоламиз ёдингиздадир?

 

Онасини эмсин, хаммадан қолиб кетади хаммаси...хаммамиз ўламиз.  Хаммаси ўткинчи... охиратни бойитайлик...бунинг учун бу ёлғон дунёдаги ёлғон мол-дунёни яхшиликка сарфлайлик...

 

Кетар тараф бир ховуч савобларни қучоқлаб кетиш нақадар бахт. Шу болаларни бир икки соат, бир икки кун ва балки янада йилларга узайиб кетадиган умридаги хар муддатидан бир томчидан савоб ёзилсаям, охиратимизни ёритган бўламиз.

 

Саййид-ул айём муборак!

Суратлар муаллифи Абдурахмон Садиков ва Улуғбек Илясов.

Ташкилий ишлар Шахло Қодирова ва Иззат Иноғомов

Нодира Махмудовадан видео келаси хафта.

 

Май ойининг илк жумаси  2-май куни бўларкан!

Шу кунда кўришгунча!

 

ХИСОБОТ:

 

“Фахрли инсон” хайрия тадбирида қатнашган таниқли мехмонлар рўйхати:

  1. Афруз гурухи
  2. Шоира Отабекова

 

Акцияда қатнашган фан клублар рўйхати:

НилуФар фан клуби

Муниса Ризаева фан клуби

Беном фан клуби

Шерзодбек фан клуби


       Қон топширганлар рўйхати:

 

Таниқли мехмонлардан:

  1. Шоира Отабекова
  2. Бобохонов Музаффар (Афруз гурухи)
  3. Умаров Жамшид (Афруз гурухи)

 

Sayyod ФанФорумидан:

  1.  Янг Лонг
  2. Эргашева Юлдуз

Муниса Ризаева Фан клубидан:

  1.  Бабажонова Шахло
  2. Тожибоев Мухаммадсаид
  3. Хайруллаев Мухаммаджон
  4. Абдурахмонов Ислом

НилуФар Фан клубидан:

  1. Собирова Нилуфар
  2. Ясинов Абдусаттор
  3. Обидов Шавкат
  4. Ганиева Мохира
  5. Тошпўлатов Дилмурод

Гугуша фан клуби:

  1.  Зулунов Мухаммадрасул

Шерзодбек фан клуби:

  1. Хайритдинов Элмурод

Ва бошқалар:

  1. Бутунова Наврўза
  2. Фатхуллаев Суннатилла
  3. Усмонов Ғайрат
  4. Жуманиязова Дилдора
  5. Зиёдов Дилшод
  6. Рустамова Лайло
  7. Хусанбоева Наргиза
  8. Бутаев А.Н

 

Умумий 24 та донор қон топширишди.


   Шу кунги акциядаги ширинлик хомийлари:

  1. Sayyod фан форуми
  2. НилуФар фан клуби
  3. Муниса Ризаева фан клуби
  4. Беном фан клуби
  5. Шерзодбек фан клуби
  6. Билайн ходимлари

 

Моддий хайрия

  1. Шахноз (хонанда, шоира ва бастакор)
  2. Дилшод
  3. Миржалол
  4. Миржалил
  5. Дилноза
  6. Туроб
  7. Низомиддин
  8. Умиджон Аребаев
  9. Даракчи газетаси ходимлари
  10. Маъруфхўджаев Бурхон ва Бахромхўжа
  11. Шарифхонов Ихтиёр
  12. Зохида
  13. Шахноз
  14. Озоджон Р
  15. Билайн ходимлари

 

 

                                                             Умумий тўпланган сумма: 2.600.000

Бўлим: Hayriya| Akciya | Tadbir | Кўрилган: 6687 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Faxrli inson, Afruz, Shoira Otabekova

Нравится
Барча изохлар: 9
1 saidafzal   (11-Апр-2014 16:47) [Материал]
raxmat

2 saidafzal   (11-Апр-2014 16:49) [Материал]
chet elliklarni qonidan extiyot bo'lish kerak

3 odilbek92   (11-Апр-2014 17:07) [Материал]
Savob ishni xar kim xar kuni qilishi kerak.

4 odilbek92   (11-Апр-2014 19:18) [Материал]
men xam shuni tarafdoriman xar juma qilish kerak shu tadbirni... :)

5 Madina0096   (11-Апр-2014 19:34) [Материал]
Аллох рози бусин ташкилотчиладанам,  акцияда катнашватганладанам!

6 Darvesh   (12-Апр-2014 18:48) [Материал]
Bu begunoh bollarni qonlarni zaharlamangz, hitoylikka nima bor ???, uzi har hil narsalar istemol qilivchi otarchilarmz qonlari etb oshyatuvdi menmcha.

7 Alex_99   (13-Апр-2014 08:44) [Материал]
Мен хам куз ойларида бошланиши кутилаётган ва кегин тухтатилган вилоятлардеги акцияни бошланишини истардим. ва кулдан келганича ёрдам берардик.....

8 Zuhriddin   (13-Апр-2014 14:04) [Материал]
Respect!!!!!!!  hands

9 Binafshaa   (14-Апр-2014 19:13) [Материал]
Bemorlarga Alloh shifo bersin !!

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!