Бош сахифа » 2014 » Май » 14 » Ланка тепган машхурлар!)
06:02
Ланка тепган машхурлар!)

"Варрак-шоу" 2014да болалик ва ностальгия ўйинларини хонанда қизларда арқон сакраш билан ўтказган бўлсак, хонанда йигитларда ланка тепишда ўтказилди. Албатта бунда улар ўз қўшиқларини куйлаб  туришлари керак бўлди.

Роса қизиқ бўлди ўзиям)))

 

Хозирги болакайлар билармикин бу ўйинни? Халиям ёдимда "қўлон" деган темирни консерва банкасида эритиб, пиёла орқасини қолип қилиб  қуйиб, кейин олиб тешиб, қўй жунгига боғлаб роса тепардик. 

 

"Варрак-шоу"га ташкилотчи гурухимиздан Иззат қуён терисидан тайёрлаб келибди. Очиғи, биринчи маротаба қуён терисидан ланкани кўришим. Ўзиям роса қуёнлик қилди бу ланкалар, балки шунинг учун хеч қайси йигит хонандаларимиз 3-4тадан нарига ўта олишмади.

 

Отабек Мадрахимов ланкадаги тепишнинг турли турларини кўрсата олди. 

 

Шерзодбек бошқа йигитлар шартдан ўтаётган пайти репетиция қилиб турдию, аммо у хам кўп тепа олмади. 

 

Афруз йигитларининг хам ланканинг турли турда тепишидан хабарлари борлигини намоён қилишди. 

 

Уммон гурухидан Шохрух нафақат баннерга қапишиб қолаверди, балки, қаттиқ харакат қилганидан шимини хам йиртиб олди. 

 

Гурухдан ланкани ланкалагани Жасур бўлди, у болаликда бу ўйинни ишқибози бўлгани сезилди. 

 

 

Хонанда Илхом Абдуллаев хам Отабек Мадрахимов ва Афруз йигитлари каби ланкани турфа тепиш турларини намоёнлай олди. 

 

Очиғи, Якзон ланка нималигини билмаса хам керак деб ўйлагандим))

 

МАНГО йигитлари хам ланка тепишда яхши харакат қилишди. 

 

 

 

 

Хуллас, келаси йилги бу шоумизда "ўзингдан қўймасин қўй жунгидан ланка" қоидасига амал қилишимизни тушундик. Бошқа тарафдан қуён терисидан ланкалар машхур йигитларимиздан қуён қилиб қочаверганидан, уларнинг қўшиқ куйлаб туриб узилаверишларини кузатиш жуда завқли бўлди))

 

Ва нихоят энг бахорий сайлимизнинг ғолиблари хақида кейинги репортажларда.)) Иш ва долзарб мавзулар кўпайганда кўпайганидан бу жуда кўп қизиқ фишкаларни ўз ичига олган "Варрак-шоу"нинг барча фишкаларини бахор ойи охиригача ёритиб борсак керак))

Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj | Кўрилган: 8729 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Varrak-shou

Нравится
Барча изохлар: 6
1 Nigina   (14-Май-2014 10:01) [Материал]
Бону кани???? Яна канча кутиш мумкин???

2 FC_PAXTAKOR   (14-Май-2014 11:58) [Материал]
bonu bordi deb kim aytdi?

3 Bakhtisher   (14-Май-2014 13:06) [Материал]
Varrak SHOUga Yulduz Usmonova ham kelsa zo'r bo'lar edi-da:)!

4 Elmurod_D   (14-Май-2014 16:51) [Материал]
MANGO yigitlari fint qivoribdi-ku ! Lankani qanday teparlaro,mana bundoq teparlar...;-)

5 Rayhonochka   (17-Май-2014 11:38) [Материал]
9 bek88 kimu faqat ummoni yomonlaydi   smile jvob yozinglar iltimos
Ответ: Сизга ухшаган оддий инсон, сайтимиз ва форумимиз аъзоси.

Изохлар модератори Bek8111

6 Anti love   (18-Май-2014 20:42) [Материал]
Qoil Yulduzlar lanka teptimi Endi uzbda lanka yana mo'da boladi ))

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!