13:55 Май-2021 қахрамонлари | |
Жорий йилнинг 7-май, май ойининг илк жумаси Рамазонга тўғри келди ва шунчаки Закот тарзида ўтказиб қон топшириш акциясини рўзадорларни мабодо(!) тоби қочишига ва овора бўлиб қийнаб қўймасликка бу ой тўхтатиб турмоқчи эдик. Аммо маълум сабабларга кўра рўза тута олмайдиганлар ва хаттоки рўза тутганлар хам акцияни бу ой хам давомлашни ва қон топширишни исташларини билдиришгани сабабли давомладик.
Моддий хайрия (закот) 59.750.000 сўмни ташкил этди
Топширилган қонлар хужжати ва йиғилган пулларга дорилар олиб беморларни шахсан ўзини қўлига ва ёки ота онасига топширишдан фотохисобот:
Хайрия амалларимизни Аллох ўз даргохида қабул қилсин, рози бўлсин ва энг аввало барчаси умр, соғлиқ учун хизмат қилсин. Ушбу акцияга ўз хиссасини қўшган хар бир иштирокчига хурматим чексиз, мана 9-йилдан бери сизлар сабаб бу акция бардавом, сизлар борки умрлар узаймоқда, сизлар борки кимлардир яшамоқда, сизлар борки кимлардир ўксимаяпти... шуни унутмасак бўлгани. Ушбу сатрларни ўқиётган барча бошқаларни хам бефарқ бўлмасликка ва имкон қадар ўз хиссасини қўшишларини чорлаб қоламан. Ахир кимнидир умрини асраб қолиш ёки уни узайишига сабаб бўлишдек катта иш бормикан хаёт мазмуни деганида?
Яхшилик чоррахасида яхшилар билан юз кўришгунча!
Саййид-ул айём муборак ахли яхшилар!
| |
Бўлим: Hayriya| Akciya | Tadbir |
Кўрилган: 1313 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 0 | |