02:39 Март -2020 қахрамонлари! | |
6-март куни ўтган акциямиздан репортажни тақдим этарканмиз, доимгидек аввало қон топширган шу кунги қахрамонларимиз суратларидан бошлаймиз:
Кон топширганлар
Қон топшираётганларга ширинликларни: Азиза , Абдуллох , Ноила , Муштарий , Назира ва Ёдгоралар келтиришди.
Моддий хайрия:
Доимгидек, топширилган қонлар хужжати қонга мухтожларни хар бири ёки ота ва онасига шахсан қўлига топширилди. Йиғилган пулларга эса қимматбахо дорилар сотиб олиб улар хам мухтожларга ёки ота ва оналарига шахсан топширилди. Фото ва видео хисобот эътиборингизга хавола.
Яна бир ой яхшилик ва савобларга тўла ўтди. Акцияда иштирок этган хар бир инсон хаёт давомидаги бир озгина муддатлик бандлигу аммо бутун умрга етгулик буюк яхшиликни ўз тарихига киритди. Барча қон топширган ва моддий хайрия қилганлардан Аллох рози бўлиши, ўйлаган ниятларига етказиши ва энг асосийси бари соғлиққа, умрга хизмат қилишини тилаймиз. Унутманг, сизлар борки кимдир яшамоқда!
Насиб этса кейинги қон топшириш акцияларимиз карантин тугагач бўлади, аммо унгача эса бемор болаларга моддий хайрия йиғиш тўхтамайди:
3 . Лейкемия билан касалланган болажонлар учун моддий хайрияни яна бир қулайлиги йўлга қўйилди ва бу мобил дастури Click орқали: Суратда кўриб турганингиздек, Click дастурига кириб "Оплата" бўлими, кейин "Благотворительность" бўлимига кириб "Faxrli inson" ёзувини топиб босасиз. Исмингиз ёки исталган ном ёзиб сумма деган жойига ихтиёрий моддий хайриянгизни белгилаб пул ўтказишингиз мумкин.
Ёки ушбу дастурнинг мана бу суратда кўриб турганингиздек қулайлиги хам мавжуд: QR код ёки шунчаки мобил телефонингиздан *880*041482*ўтказмоқчи бўлган пул миқдорини рақамда кўрсатасиз ва # билан қўнғироқ қилиш тугмасини боссангиз кифоя!
4 .КАРТАДАН КАРТАГА ЎТКАЗИШ БИЛАН ЮБОРИШ : Моддий хайрия қилмоқчи бўлганларга эса янги қулайлигини яна бир бора эслатиб ўтамиз ва хайрия ўтадиган кунни кутмай истасангиз шу икки кўрсатилган пластик карталарига Payme ёки Click орқали хайрия қилишингиз мумкин. "Фахрли инсон" хайрия тарғибот лойихасига келиш имкони бўлмагану аммо хайрия билан хисса қўшишни истаганлар учун "Фахрли инсон" учун ишлайдиган картага ихтиёрий суммада click ва payme орқали моддий хайрия қилиши мумкин. Барча тўловлар назорат остида бўлиб, сайтда чекигача албатта хисоботи тақдим этилишига кафолат! "Фахрли инсон" учун пластик карталар: 1. kapitalbank 8600 4904 9095 7487 2. trastbank 8600 3036 7140 8958
5 . ХОРИЖДАГИЛАР УЧУН: - ФАХРЛИ ИНСОН хайрия тарғибот лойихасининг моддий хайрия йиғиш учун Сбербанк Россия картаси: Бошқа давлатлардан хозирча фақат Western ва Юнистрим каби пул ўтказмалари орқали кимни номига юборишни +99894 6952121 рақамидаги жамоамиз ходимларидан билиб (телеграм хам шу рақамда) кейин шу рақамга коди хақида хабар йўлласангиз кифоя.
| |
Бўлим: Hayriya| Akciya | Tadbir |
Кўрилган: 1142 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 0 | |