Бош сахифа » 2014 » Апрель » 5 » Мода давом этмоқда... "Guli" коллекциясиз. Фарқ?
14:27
Мода давом этмоқда... "Guli" коллекциясиз. Фарқ?

3 апрель куни  , соат 18:30да Вестминстер университетида   "The runway show" деб номланган мода кечаси бўлиб, бирқанча дизайнерларнинг либослар намойиши бўлиб ўтди.

"Ранвей шоу " номланиши менга кўпроқ "шоу маст гоу он" садосидек туюлди, зеро ўзбек модаси деганда "GULI" бренди бошчилигида ўтказиладиган намойишлар кўз олдимизга келарди ва сўнгги ходисалар натижасида мода олами хам тинчиб қолгандек бўлганди.

Рости хам, Гулнора ўтказадиган мода намойишлари дабдаба ва катта реклама билан ўтказилиб келинган, ундаги энг аъло либослар коллекциялари хам айнан унинг бренди остида намойиш қилган либослар бўлгани сир эмас.

3 апрель кунидаги либослар намойишида Гулнора ташкиллаштирадиган намойишлардаги фаол дизайнерлар , хусусан "GULI"га қарашли  "Дом стиля" дизайнерлари сахнада  умуман кўринмади. Биргина Дилдора Қосимова томошабинлар қаторида кўринди холос. 

Нима учун  санъат оламида либослари талабгор бўлган Артем Дробышев, Лидия Андре ва Дилдора Қосимовалар либослари намойиш этилмади деган саволга, маросим хомийси "SunDay" моделлик агентлиги қуйидаги маълумотни берди:

-Ушбу намойишга ёшларни олиб чиқиш мақсад қилинган ва маросим ташкилотчиси Вестминстер университети бўлган. Артем , Лидия ва Дилдора Қосимовалар эса мехмон сифатида таклиф қилинганди, аммо фақат Дилдора Қосимова ва Хафизхон ташриф буюришди. 

Қизиғи , фақат ёшларга урғу десак, "GULI" ташкиллаштирган намойишларда қатнашган "Uzbek apparel" дизайнери шу куни Вестминстер ташкил этган намойиш подиумида нақ икки маротаба кўриниб, йигитлар ва қизлар либсоларини намойишини тақдим этди.  Қолган дизайнерларни хаммасини хам ёш деб бўлмасди...

Мен нимага шама қиляпман? Шунчаки ажратиш деган нарсага қаршироқман. Айнан санъат оламидаги талабгорлар, кимнидир  деб хамма ердан мосуво бўлиб четлашиши керакмикан деган фикр юритяпман холос.

Ана энди шу кунги намойишдан батафсил репортаж ва ундаги коллекцияларга фикримни билдирсам. Албатта дизайнермасману, аммо бундай намойишларда қатнашавериб, мода, стиль ва дизайн борасида фикр билдиришга етарли базага эга бўла олдим.

Мода бор жойда хамиша бор бўлган Асал  Шодиева бу намойишда хам кўринди. Яна Гулчехра Эшонқулова, Шахзода Матчанова, Лола, Динейра, Каниза, Якзон , Наримон (хореограф) ва Ягоналарни хам учратиш мумкин эди.

 

Тадбирни Ягона "Кел" қўшиғи билан очиб берди

 


"Uzbek apparel"

 Бу дизайнерни аввалги намойишларида ўзбеконалик борасидаги оригиналлиги билан мақтагандим. Аммо бу сафар хам худди ўша нарса қайтарилиб, йигитлар қўлдаги чироқлар ўрнига  китоб тутқазилган холос...янгилик деярли йўқ..зерикарли либослар...сифат... билмасам ёзувлар шунчаки оддий полиграфияда либослар устига дазмоллаб ёпиштирилган холосдек...Сифати ёқмади. 

Қизлар либосида хам футболка билан миллий юбкалар унчалик "қовушмаган"дек...

 Ортиқча ёзувларсиз халатсифат либослар эса кўркам.


KOMO STYLE

 Менга айнан шу КОМОнинг ёндошуви ва мослашуви ёқди. "Зумрад ва Қиммат" қахрамонларидан фойдаланилганию, моделларни шу либосларга мослаштириб,  мультфильм қахрамонлари каби айримларини қошларини ўртаси билан бўялгани антиқа,  ва бу коллекцияни кузатиш жуда қизиқ кечди. 

Юқоридаги дийзанердан фарқли, бу туширилган суратлар анчайин сифатлироқ ва ғоя хамда уйғунлашишга профессионалроқ ёндошилгани кўринади. 


DENIS TOMILIN

 Денис Томилиннинг либсолари ёрқин ва кўркам. Профессионал ёндошув ва машаққатли мехнат лисболардан кўриниб турибди. Шунчаки номига эмас, балки дид ва мехнатни максимум ишлатган кўринади. 


NANU

 Оддий ва одмилик...


NOTA BENE

Бу хонмнинг дизайнерлик ишлари хам бежирим кўринишга эга. 


YASMIN VAHITOVA

Ясмин Вахитованинг либослари "Гули" брендидаги либосларни эслатади... Қизиқ либослар... бежирим.


DILNOZ ERKINOVA

Дилноз Эркинованинг либослари кўпроқ тарихий ёки драматик фильмларга мос бўлса керак. Ёки дизайнеримиз шундай фильмларни хуш кўриб илхомланган кўринади. 

 Аммо мана бу кечги либос жуда бежирим ва замонавий  гламур оламига хос. 


LALI

Лалининг либослари жуда эффектли. Ўзига диққатни бирда торта оладиган, дид билан ёндошилган ва уларда яхшигина мехнат ётгани кўринади.  Унинг намойишида иктадан модель чиқиш қилиши билан ажралиб турди. 

 Афсуски жуда кеч бўлиб кетгани сабабли, жамоамиз  қолган дизайнерларни либосларини кузата олишмади. Жамоамиз тадбирни тарк этаётганида яна уч дизайнер иши кўрсатилиши керак эди. Тадбирда дизайнерларга махсус совға ва сертификатлар топширилди. Вестминстер талабаларига викторинада қатнашиб совғалар сохиби бўлиш имкони хам қизиқ тарзда берилди. Экранда дизайнерлар сурати кўрсатилиб, уни топиш кифоя бўлди. 

Яқин кунлар (қизиқ бўлса) тадбирдан видеони тақдим этамиз 

Суратлар муаллифи фэшн мода оламига илк қадамини қўйяётган фотограф Абдурахмон Садиков. 

Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj | Кўрилган: 15943 | Чоп этди: Sayyod

Нравится
Барча изохлар: 17
1 Lonely   (05-Апр-2014 14:49) [Материал]
Juda qiziq bulardi agar video taqdim qilinsa rahmat Sayyod.

2 shabnam7453   (05-Апр-2014 15:27) [Материал]
lolani rangi sovuq ku juda

3 Abdumajid   (05-Апр-2014 18:45) [Материал]
sariq kiyimdaki xotinni bekor tushuribsizlar bu foto +21 bulibdi

4 Madina0096   (05-Апр-2014 19:10) [Материал]
ГУЛИ брэндини урни билинипти, фикрлариз тугри.

5 Zulfiya_A   (05-Апр-2014 19:42) [Материал]
Динейра как всегда в своём телефоне...

6 zaya   (05-Апр-2014 20:41) [Материал]
ayniqsa Nanu va Dilnoz Erkinovaning yaratgan iwlari tahsinga sazovor. qoyil)))

7 olya-lya   (06-Апр-2014 00:04) [Материал]
i neploxo daje!!!!!!!!!!!

8 RuslanbekS   (06-Апр-2014 00:28) [Материал]
Cho'lpon in the mix)))

9 Diora   (06-Апр-2014 01:17) [Материал]
Takaya krasivaya molodej v Vestminstere

10 mening_fikrim   (06-Апр-2014 01:42) [Материал]
sariq kiyimlini oziyam naqd 3/4 marta rasmini qoyibsizlar wu yakzondi rasmini kamroooo qoysela zor iw bolardida
dizaynerlardan NOTA BENE iwlari yoqdi

11 Frenk Kent   (06-Апр-2014 10:38) [Материал]
Zur , Yagona Sal uzini egoshtrolsa yaxshimidi uzini tutushni bilmaydi, hammaga osilib Lolani qara yoki boshqa sanatkorlani digim keldi. Hayronsan har xil sanatkor qizla borda.

12 Zodibek   (06-Апр-2014 18:17) [Материал]
Каерга карама Якзон Каниза Ягона буларни юришдан бошка ишлари йукми?

13 tim   (07-Апр-2014 13:33) [Материал]
Man kordm videosini zor chiqqan

14 sharof   (07-Апр-2014 19:57) [Материал]
Yagzoni Boshqa kiyimi yoqmi ustidagi kiyimini qachondan beri kiyadi

15 Dono   (11-Апр-2014 14:59) [Материал]
nega manda dosut zapreshn chiqvuradi yozsaaam sad

16 Dono   (11-Апр-2014 15:00) [Материал]
rasmladan kooop bo'sayam rasa qizu bo'lardii

17 Cocaine   (13-Апр-2014 16:48) [Материал]
Shaxzoda matchonova bilan dineyra yonma yon otirvolib bir biriga sms yozishvoti yoki Instagramda kak vsegda

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!