Бош сахифа » 2017 » Июнь » 4 » Муниса клипида Даврон Кабулов.Видео
07:02
Муниса клипида Даврон Кабулов.Видео

 

Муниса Ризаева мана икки кундирки "Хафа хафа" қўшиғига клип суратга олдириш билан овора.

 

 

Клип ғояси Даврон Кабуловга тегишли ва у мазкур клипда бош рольни хам ижро этмоқда. Видеоинтервьюда Даврон аввалги клипларидан бу сафар омадлироқ клип бўлади деб умид қилади. 

Билишимизча Даврон аввал фақат хонанда Манзуранинг клипида бош рольда чиққанди ва бу фикридан унинг у клипдан кўнгли ё тўлмаган ва ёки клипни омадли бўлмаган деб хисоблайди...чоғи...

 

 

Клипни суратга олиш жараёнида кўплаб қизиқ холатлар бўлиши табиий, зеро Мунисанинг бир клипи тайёрлангунича ўша жараённи ўзиданоқ  бир алохида клип тайёр бўлиб у  хам ўша тайёр бўладиган клипдан кам бўлмаган машхурликни келтиради))

Буни биз унинг клип жараёнларидан репортаж  тажрибамиздан биламиз. Мунисани ўзи шахс сифатида қизиқ ва артист сифатида харизматик бўлгани сабабли хам  у билан боғлиқ  онлардан зерикмайсиз. 

 

 

Даврон билан қўш велосипедга ўргангунча иккови ағанаб тушишга хам улгурди ва бу онларни қисман видеога мухрлашга улгурганмиз. 

 

 

Хомяк (ўзбекчаси оғмахон экан) билан боғлиқ сахналар кутилмаган ва завқли онларни хадя этди. Негадир Санжар деб номланган ва асли бастакор ва шоир Боб(ур) Умаровга тегишли оғмахон Мунисанинг бақириғидан кучли стрессга тушди шекил шартта Мунисани устига...халиги...инг қилиб қўяверди. Бу онлар хам видео лавхаларида мавжуд. 

 

 

"Хафа хафа" қўшиғи муаллифи "Манго" гурухи солистларидан бири Хамдамга тегишли, аранжировка эса Жамшид Гаффаровники.

 

 

Яна бир қизиқ холат... Уни видеода кўрасиз... Давроннинг турмуш ўртоғидан уялган Муниса нималарга рози бўлмади?

 

 

 

 

 

 

 

 

Шундоғам иссиқмасми Мунис?))

 

 

 

Клипдаги Мунисанинг  бўёқ хамда турмагига Лидия Андрэ масъул бўлди. Режиссерликни Ё.Носиров амалга оширди. 

 

 

ЮТУБДА ТОМОША

 

 

Суратлар муаллифи Нодира Тўраева

Видео Шахло Қодирова ва Гулсум Азимова.

 

Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj | Кўрилган: 40192 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Munisa Rizaeva, Davron Kabulov

Нравится
Барча изохлар: 0
dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *: Email(шартмас):
Код *:
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!