Бош сахифа » 2014 » Март » 21 » Наргиза, Севара, Согдиана, Шахзода ва Пилигрим ТОЧКА РУ
05:18
Наргиза, Севара, Согдиана, Шахзода ва Пилигрим ТОЧКА РУ
Собиқ Иттифоқ давридан Россия  ва МДХ  аудиторияси учун хам хануз тирик афсона бўлган Ялла гурухидан кейинги, ўзбек санъатини у ерларда ким тарғиб қилди ва ким у шоу-бизнесни ишғол қила олди?

Гап фақат Россияда эмас, гап ана ўша  ердан МДХга, хусусан русийзабон  инсонларга намойиш қилиниб туриш бўйича Россия твси катта ахмиятга эга. Бу жудаям катта аудитория, зеро, собиқ Иттифоқ даврида бир неча мамлакатлар бирдек саналиб, бир умумий тилда сўзлашиб келган. Ундан ташқари яна қанча мамлакатларда рус тилида сўзловчи халқ ва Россия твсини кузатадиганлар аудиторияси бор? Бу сиз ўйлаганингизданам кўпроқ.

Хўш, айни дамда катта аудиторияга намойиш қилаётган Россия шоу-бизнесида кимлар кўпроқ кўринмоқда-ю, кимлар тан олиниб, кимларни  у "бозор”да ошиғи олчи?

 

Согдиананинг "Фабрика звезд”даги иштирокидан кейинги у ердаги фаолияти ўзгача ажралиб турди. Рус аудиторияси учун унинг нафақат куйлаш махорати, балки айнан шарқона элемент ва оханглар уйғунлашуви қизиқ бўлгани хам сир эмас.

Оилавий сабабларга кўра Ўзбекистонга қайтиб, ўзини оиласи учун бахшида этган Согдианани фақат ўзбек шоу-бизнесининг айрим тадбирлари, хусусан концертларда кўрдик холос.

Бугунги кунда у яна фаолиятини давомлаб, айнан Россия шоу-бизнесида ижодини давомлаши мумкин, бахор ойининг илк кунлари унинг танаффусдан кейинги "Молния” қўшиғи интернет оламида тарқалиб бўлди. (Тингламоқ учун манбаа)

Бошқа тарафдан ўзбек сахнасида ижодини давомлаши хам мантиқсиз бўлган бўларди, зеро у аввал Оксана Нечитайло бўлиб ижодини шу ерда бошлаганида , ўзига эътиборни унчалик торта олмаган ва машхурлик палласи Россиядаги фаолиятига бориб тақалади.

Эндиликда у аввалги мавқеини тиклармикин йўқми вақт кўрсатади, чунки  Россия шоу-бизнесида шундоқ хам етарли рақобатдош санъаткорлар кўп ва улар билан беллалиш осон кечмайди.

Ўзбек сахнасида давомлаши учун эса халқимизга мос қўшиқлар қилишга тўғри келади, бу эса унга катта  қийинчилик туғдирса керак.

 

Россия примадоннаси Алла Пугачеванинг эътиборига тушган ва хаттоки ўзининг концертида унинг мехмон бўлишига муваффақ бўлган Севара Назархон, Согдианадан аввалроқ Россия шоу-бизнесида кўриниб турган бўлсада, унчалик эътиборни торта олмади.  Соч шампуни рекламаси баннерида сурати ва РУТВ  каналида "А он не пришел" (Зеленые колготки) клипи кўриниб турди.

"Голос”даги иштироки уни Россия аудиторияси учун яхшигина танитиб, айни дамда бу билан тўхтаб қолганича йўқ. "Вышка” лойихасидаги иштироки ва айни дамдаги "Точь в точь”да қатнашмоқда.

"Там нет меня” қўшиғига Америка ўрмонлари ва денгиздаги "Маяк”да суратга олинган клипи яқин кунлар тақдим этилиши кутилмоқда ва у клипни тайёр бўлмаган турини кўрганлар  хозирданоқ юқори бахолашмоқда.


Зокировлар сулоласидан "дахшатли” кўриниш ва овоз сохибаси  Наргиз Зокированинг эпатаж кўриниши хам унга катта омад келтирди. Севарага қараганда у финалгача борди ва гарчан бошқа лойихаларда хозирча кўринмай, бир-икки ток-шоуларда кўринаётган Наргиза Россия бўйлаб гастроль билан банд. Тан олиш керак, уни тан олган ва унга қизиққан аудиториянинг сони Севараникидан кўпроқ бўлди. Биргина ютубдаги илк иштирокини томоша қилганлар сони, видео қўйилганидан бир хафта ўтар-ўтмас миллиондан ошиб кетди.

Хозирга қадар омадли ва тан олинганлардан шуларни келтириш мумкин.

Дж.Пилигрим ва Шахзодалар хам у ерларда кўриниб туришди.

Росиянинг асосан ДФМ радиосидаги фаоллиги кузатилган ва Севара каби РУТВда клиплари "айланган"  Пилигрим бугунги кунда яна ўзбек шоу-бизнесида фаол. "Истиқлол”даги 2012 йилги жонли концерти ва бугунги кундаги ўзбек тўйларига атаб куйлаган "Тўй ота” қўшиғи энди ўзбек радиоларида жаранг сочмоқда. От айланиб қозиғини топади дегандек, Пилигрим хам Германиядан то Россиягача айланиб, охири "Тўй ота"га қайтди))

2013 йил Piligrim Records фаолияти тўхтатилгач, машинасини сотиб , транспорт туридан фақат велосипеди қолганини расмий сайтида эълон қилган  Пилигримни Испанияда хам уйи борлиги ва айни дамда уни таъмирлаш билан бандлигини норасмий манбаалар  хабар беришмоқда. 

Деярли маънодан йироқ,  шунчаки ритмга хос ,  аммо тўй мавзуси доирасидаги сўзлардан иборат  "Тўй ота” динамик рақсбоп  қўшиғига ишланган клип, ютубдаги шахсий профилига жойлаштирилган. Тимур Примкулов режиссерлигида суратга олинган клип ўзбек тўйидаги барча холатлар болакайлар ролида оригинал тарзда кўрсатиб берилган.  "Лав стори”дан тортиб, тўйдаги бирровчилару,  загс ва гул отишлар, хуллас, маза қилиб томоша қиласиз.

ЮТУБДА ТОМОША

Шахзода хам асосий урғуни ўзбек шоу-бизнесига қаратган ва иккинчи ўғли дунёга келгач,   келинлик даврини ёдга олиб, уни янги клипида намоёнлаётганини хабар беришмоқда. Ўзбек сахнасига қайтгач, рус сахнасидаги кураш бир тарафдан мантиқсиз хам эди. Гарчан йўналиши замонавий ва ёшларбоп бўлгани билан, уни шарқона аудитория русийзабонлардан кўра кўпроқ ёқтиради.  

Бир муддат ижоди европалашган Шахзода, сўнгги йиллар миллийликка урғу бериб, хаттоки бу йилги концертида унинг "Қўллар тепага”  қўшиғи соф миллий талқинда тақдим этилиши кутилмоқда.

 


Катта аудитория яхши, аммо ким ундан фақат ўзини кўрсатишда фойдаланди, ким эса сахнада миллатини хам намоён қилди. 


 

Севара Назархон "Эътироф-2013”да кўриниб, "Дедеман”да байрамона мини концерт тақдим этгач, ундан яккахон концертни  пойтахтда тақдим этишини кутишмоқда. Аммо у хозирча бу масалада жим. Россия "бозори”даги бандлик уни хали бери бизга қайтариб бермаса керак.  

Ялла гурухидан кейин рус аудиториясига ўзбек тилидаги қўшиқларини куйлаган ягона санъаткор хозирча Севара бўлиб қолмоқда. Хаттоки Пелагея хам ундан илхомланиб ўзбекча куйлаб юборди. Биргаликда ўзбекча куйлашганидан видео тақдим этгандик. Бу эса хонанданинг миллат олдидаги ютуғи! Мажбуриятдан холи аммо ютуғи хурматли  ғалаба. 

Согдиананинг айнан мусиқа ва имиджидаги шарқона оханглар бошида катта қизиқиш уйғотдию, бора-бора у кўринмай кетди. Бир тарафдан мажбур хам эмасди, миллати ўзбек эмас, лекин айнан ўша имиджидаги "Сердце магнит”  ва "Синее небо” қўшиқлари каби (!) бошқа қўшиқ ва клиплари оммалашмади!

 

Шахзода  рус аудиториясида қўшиқларида шарқоналикка унчалик эътибор қаратмади ва бу унинг йўналишидан келиб чиққандаги замонавийлик билан боғлиқ бўлди. Аммо "Лужники"даги концертида айрим либослари ва концертдаги айрим элементлари шарқоналикни намоён этди. 

Наргиз Зокирова эса бошиданоқ ўзбек тилида гапиришни унутиб юборганини айтди... Аслида кўринишиданоқ ўзбек тили хайиқадиган бу санъаткорни иқтидор ва санъатига гап йўқ! Шунчаки 20 йилдан буён  АҚШда яшаётган Наргизадан ўзбеконаликни талаб қилиш хам нотўғри бўларди, фикримча.

Пилигримнинг хам йўналиши тақозо этган ва ўз танлови доирасидаги сўнгги йиллардаги қўшиқларида, ўзбек тилидан кўра, кўпроқ   Буддизмни сездиргандек бўлди. 

Космос, аура, энергетика....)


Умуман юқоридаги фикрларим кимдандир нимани талаб қилиш ёки танқид эмас, шунчаки умумий тахлил сифатида ёритилди.

Шахсий фикр ва шахсий кузатишларимдан келиб чиққан тахлилим холос.

Қолганини изохларда кўрсатиб, ками бўлса тўлдирарсизлар.

 

(Россияда жарангдор номлар қаторида Наталья Нурмухамедова, Азиза,  Алексей Чумаков , Алина Кабаевадан тортиб, Александр Абдулов (мархум актер)  каби Ватандошларимиз бор.   

Бўлим: Yangiliklar | Кўрилган: 11579 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: sogdiana, Shahzoda, Nargiza Zokirova, Dj.Piligrim, Sevara Nazarhon

Нравится
Барча изохлар: 5
1 Faylasuf   (21-Мар-2014 08:18) [Материал]
aaxa zo'r yangilik

2 unknownn   (21-Мар-2014 20:09) [Материал]
20 yildan buyon yurgan uzbeklar kup USA'da ular uzbekchilikdan yuroq emas. Nargiz uzi shunaqa buliwni xoxlagan va bulgan u odamni uziga bogliq, odamni yuragida bor bulsa buldi, u uzi biladi uzbekligini, a odamlarning gapi tut lishny.
Bu mani fikrim))

3 Alex_99   (23-Мар-2014 11:51) [Материал]
АКШда 20-30 йил яшаб Узбекчиликни унутмаганлар эсини Узбекистонда таниган, Узбекистонда вояга етишган. Наргиза эса адашмасам ёшлигидан АКШда булса кере....

4 AGENTKA_007   (24-Мар-2014 09:46) [Материал]
URAAAAAAA SAGDIANA I LOVE YOU QAYTKANIDAN XURSAAANMAN!!!!

5 AZIZ   (22-Июл-2014 22:59) [Материал]
Sevaraga gap yo' u O'zbek jaz qirolichasi. I LOVE YOU :)

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!