Бош сахифа » 2012 » Сентябрь » 7 » Памперсдаги ёки профессионал танқид!
06:14
Памперсдаги ёки профессионал танқид!

Бугунги кунда кўп тиражлик газеталарда мусиқа  ва кино олами танқидлари хаққонийми?

Асл танқид қандай бўлиши керак?

Фильмга киношунос ва мусиқага басткорлар танқид қиладими?

Журналист учун хам қўлланма ва хам танқид онлари!

 Даракчи танқидларига хаққоний бахо:

 Профессионал ёки памперсдаги танқид!

Мен хамиша тв, радио умуман эфир орқалик тақдим қилинаётган ижод намуналарига фикр билдириш учун инсонга ўша соха профессионали бўлиш шарт эмас дейман, оддий сабаби хар бир тингловчи ва томошабин бу аввало  ТИНГЛОВЧИ ВА ТОМОШАБИН. Журналист бўлиши шартмас  албатта фикр билдиришга, майли тахлил хам ўз йўлига, лекин ТАЛАБчи? Ижодкорни профессионализмига бахочи?

Кўп тиражлик газеталардан асосан даракчи сўнгги пайтлар танқид тошларини...хм..танқид хам деб бўлмайдию, бир нималарни ёзиб ташлашмоқда. Қизиғи клип ва фильмлардаги эътирозда ижодий жамоанинг ПРОФЕССИОНАЛИЗМИга бахо берилмоқда...

Ўзи журналистикада профессионализминг борми?

Факт ;  Шахсан менинг қўлимда журналистик дипломи тугул мандати умримда бўлмаган. Даракчига эса яхшигина ишлаб қўйганман.

Бирон маротаба дипломинг борми? Маълумотинг қанақа деб сўрашмаган.

Энди тасаввур қиляпсизми кимлар Республика миқёсида халққа ўз фикрини сингдирмоқда?

Нахотки рахбарият истаган одамларни инсонларга газета орқалик гипноз қилдиришга бефарқ?

 Тасаввур қилинг, кеча икта унитазни тузатишга улгурмай, бефаросатлиги туфайли кийимидан сассиғи кетмаган сантехникдек, шартта ижодкорни ишини тахлил қилиб, яна профессионализмига бахо бериши кулгулик эмас, ўшани бахосию тахлилидек анқиган исидан кўнглингиз айнийди тўғриси.

Талаб ва профессионал бахони (!) профессионал ижодкорлар анализ қилиб қўйиши керакмасми?

Нима учун бу газетадаги журналистлар устида ижодкорлар ишламайди?

Киношунос Феруза Нодирова , Лола Зуннунова олий маълумотли журналистлар, ана унга фильмларга бахо беришда тахлил ва талаб қўйиш ярашади. Жа бўлмаса режиссерлардан ташкил топган бир гурух қилиб тахлилий мақола қилса бўладику.

Лекин қандай журналист бўлмагин, агар ИЖОДдан, бастакорлик, шоирлик ва режиссурадан тажрибанг йўқ экан, хаққинг борми профессионаллик талаб қилишга?

Бу тоифа журналистлар ёки умуман хар бир фуқаро  фақатгина (!) салбий тарғиботни ва ўша ижод намунасини натижалари қандай салбий оқибатларга олиб келиши мумкинлигини аниқ фактлар билан келтириб, тахлил қилиб кейин БОНГ урса хаққоний.



Феруза Нодирова киношунос журналист, продюсер:

-Фикрларингиз ўринли, лекин,  масалан  сизда ўзига хос шаклланган фикрингиз бор,  дунёқарашингиз бор. Диплом олмаган бўлсангиз хам, тажриба ва шу сохада ишлаб ўзингизни кўрсатдингиз. Сиз ва Жасур Хамроевда профессионал жихатларини бахолай оладиган даражадаги фикрингиз бор.

Масалан бошқа бир журналистлар борки, дипломи хам йўқ ва хам "не компитентный” , "беспардонный” «выскочка»лар бор.  Уларни албатта хаққи йўқ.

Сизга "пахта” қўйиш маъносидамасу, лекин у сохада ўзингизни кўрсатгансиз, профессионал даражада фикр билдиришга тажриба ва фикрингиз хам бор. Ажрата биласиз.  

Хуллас бу мавзуда фикрим шундай: Сен аввал ўз профессионализмингни кўрсата бил, кейин эса бировникини мухокама қил!



 Биласизми, журналистика оламида хамжихатлик йўқ. Негадир кўпчилиги рақобатчидек қарайди. Рақобат хам қани энди хаққоний бўлса? Қандайдир бир душманликдек қарашади ей.

Шогирдим хеч қачон бўлмаган, уяламан хам, кулолмидимки шогирд олсам дейман. Вахоланки жуда кўпчилик мурожаат қилишади шогирд қилинг деб. Ёрдамчиларим кўп бўлган, ўргатдим, санъат оламига танитдим, танилганларини хамма билишар. Қайсиларидан мендан хеч нарса ололмай санъат оламидан кетди, қайсиларидир негадир менга тақлид билан давомлагандек, қайсиларидир эса менга қарши ишлаяптгандек.  

Хеч нарса ололмагани, демак шунчаки юлдузларга қизиқиб келгандир. Тақлид қилаётгани демак асли менга бўлган фанатизмидир, қарши кетаётгани эса ғирт ахмоқлигидан далолат, сабаби мени ишлаш принципимни атрофимдагилар билишади. Менга хар қандай салбий қаршилик фақат тоблайди ва фақат куч беради.

Яқиндагина режиссер Рустам Саъдиев куюниб гапирганди. Неча йилдан бери хеч ким танимаган баъзиларни сайтим орқали танигану, улар эса 8 йилдан бери журналистман дегани кулгумни қистатади деб. Югурдак эди шундайлигича қолибди, интервьюсида на маъно ва на мазмун бор, маслахат берсанг, ўзини катта тутишига хайратландим дегандилар.


Шов-шув сайтининг рахбари Жасур Хамроев юқоридаги фикрларимизни давомлайди:

- Хозир майда журналистлар ўзича тақлид қилиб олиб, ёки хою-хавасдаги йўл билан бир икки омади келган журналистларга ўхшашга харакат қилишади-ю орқасини ахлатга тўлдириб қўйишади. На қилаётган ишида ва на қилаётган харакатида маъно бор. Бугунги газеталарни олинг, биронтасини ўқиб бўлмаяпти. Қайси бирини ўқийман дея оласиз? Хозир хамма бўладиган материалларни тезкорликда интернетдан олишяпти ва газеталарни вазифасини йўқотиб қўйдирди.  Журналистларда тажриба етишмаяпти деб хисоблайман.

Масалан, мана Сардор Камилов кеча йўқ эди, бугун пайдо бўлиб, кимлигини  кўрсата олган хақиқий  ўз касбини хам фидоийиси ва устаси эканлигини исбот эта олди.  Бу "пахта”мас, чунки бу ўзимиздаги хақиқат, бундан харқанча фахрланса арзийди.  Мени ўзим хурмат қилиб, тан оладиган ижодкорим бу Сардор Камилов! Ўзини ишини қули, эрталабдан кечгача материал ёзади ва хар бирини долзарблигини ўйлаб чиқади ва уни одамларга фойдалик тарафлари хақида қайғуради. Бугунги кунда нафақат интернет оламида, балки умуман ўқий оладиган материал  ёзаётган ягона журналистларни сафидан. Агар уларни бармоқ билан санасак, учта бўлса хам, ўнта бўлса хам ва битта бўлса хам улар орасида бор!

Ёш журналистлар бугунги кунда тан олинаётган журналистларни йўлини, тажрибасини ўрганиши керак.  Ана шундагина тўғри йўлини топа олади ва хамма жараёнга мохият билан ёндоша олади-деб хисоблайман. Сардор Камиловда тезкорлик бор, интилувчанлик ва хақиқий мехнат бор,  кечаги кунимни эслатади, ўзимни кўраман.  Ўша Даракчида ишлаган пайтларим эрталабдан кечгача ижод эди. Хозир жудаям ишлар кўпайиб, хар тарафга йўрғаб  қалам эсимиздан чиқяпти, лекин, мана шу кунларни Камиловда кўряптганим мени жудаям хурсанд қилади. У мени дўстим, у ажойиб қаламкаш ва ундан қанча фахрлансак арзийди.

Ёш журналистларни хатосида бизларни хам айбимиз бор, сабаби бизалар уларга маслахат беришимиз керак.  Албатта бизларга маслахат сўраб келганида эди, шуларга маслахат берардик, тўғри йўлга солардик ва бугун мана шундай камчиликларни кузатмаган бўлардик. Майли диплом бўлмаса бўлмасин, лекин тажриба ва  профессионализм хозирги замонда биринчи ўринда!  Бутун дунёда хозир шунақа. Тажрибаси бор профессионал ва кўпни кўрган журналист  кўп нарсага, уни илдизигача ёндоша олади. Қуруқ диплом билан битириб чиқаётганларни сон саноғи йўқ.

Ўша журналистикани битириб чиққанларни хам бозорда нарса сотаётганини кўряпман.  Бу нарсада хам Оллохдан берган неъмат бўлиш керак,  балким қайсидир нарсани юқтирган экан, мана бугун бизни сохамиз бошқа бўлгани билан, шу журналистикада майли  озми кўпми, ниманидар қойил қилишга харакат қиляпмиз, бу бизни ютуғимиз.

Мана шу кўп тиражлик газеталарга қараб, халқимиз тажрибалик журналистлар ёзган нарсаларидан бебахра қолиб кетаётганидан ачиняпман. Булар қасдма-қасд иш тутяптими, ё беришли гонорари йўқми, ёки бўлмасам, қанақадир тўғри хамкорлик йўлга қўя олмаганлиги учунам мана шу тиражи кўп газеталарни ахволи танг холатга келиб қолди ва бугун халқни хам куракда турмайдиган материаллар билан керак бўлса онгини захарлаяпти, қўпол қилиб айтганда. Ўзини ишига жиддий қарамаса, охири касодга учраши хам хеч гап эмас.

Лекин бугун энг кўзга кўринган, ёки бўлмаса хақиқий жонини бериб журналистикада фаолият юритаётганлар мана интернетда бўлиб қолди. Телевидение бу ахвол, радио ишламаяпти, радио рекламадан пул топиш ва қўшиқ айлантиришга ўтиб қолди. Газетани ахволи бу...

Шунинг учун бу нарсага жиддий қарашни вақти келди деб ўйлайман .

 Ёш журналистларни масалан  бемалол сизни олдингизга маслахат учун боришларини тавсия қиламан. Ёшларга қандай тезкор ишлаш, қанақа дадил, мард ва жасур бўлиб ишлаш кераклик борасида сизда тажриба етарли.  Аниқ биламан, ёрдам керак бўлиб келган одамни бошидан итармайсиз. Балки ўзини юрагида идеал деб билган журналистлар бордир, маслахат олишлари керак, мактаб кўриш керак.  Чунки булар институтда 4-5 йил ўқиб диплом олди дегани бу мактаб кўрди дегани эмас. Хаёт мактаби бу бошқа нарса.

 


Хўш, кўп тиражлик газеталардаги танқидларни тахлил қиламиз. Нималарни эмас, қандай танқидига тахлил!

Клиплар, фильмлар ва тароналарни танқиди... Хаққоний танқид қандай бўлиши керак?

Ёдингизда бўлса "Олмача аноринг” каби халқ ардоғидаги қўшиқларни негадир ўша пайтлар тугул, бугунги кунда индамай олтин фондда ушлашимизу, лекин бугунги кундаги хар бир матн нишон остида эканлиги хақида ёзгандим.

Сабабини аниқ айтайми? Оддий: Бугунги кунда газеталар кўп, тираж ва рақобат борасида ўзига жалб қилиш учун улар хар нарсага керагидан ортиқ чуқурлашишмоқда.

Сут қаймоқдан иборат эмаску! Ким қаймоғини олади, ким кейин қатиқ қилади, ким яна пишлоқ ва творогдек гап!

Йўналишлар бошқа, ниятлар бошқа. Кимдир шунчаки тўй учун тарона қилади, оёқхузури. Бу хам бўлишга хақли! Кимдир кўнгил учун, кимдир ижтимоий бир мавзуни кўтарар, кимдир мухаббат, оила ва хоказо... Буларни хаммасини йўналиши ва мақсадига қараб матни ва мусиқасинию клипини тахлил қилиш керакмасми?

Оёқхузури ва хазиломуз кайфият учун тарона ва клипдан нима учун ДАРС қидириш керак? Нима учун у ерда камида депутатлар нутқидан иборат матн бўлиш керак?

Нахотки мана шу оддий майда нарсаларни ўша журналистчалар тушунишмайди? Диплом сохибиман деб кўксига урган у журналистларни онги қаерда? Уларга нима дарс ўтишади аслида?

Тиражни кўтариш учун виждонингни сотгину, санъатни танқид билан фақат ДАРСдан иборат нарса қилиб ташлами? Хамма ерни ўз тартиби қоидаси бор, дарсингни институтдан изла, хордиқ учун яралган нарсадан нима истайсан?

Хаммаёқда фақат "Оталар сўзи ақлнинг кўзи” бўлса хам бўлмас. Зўрнинг кўпи хам кўп аслида.

Мана шу Божаларга аллақачон танқид қилмай қўйдим. Сабаби йўналиши хазиломуз. "Что с них брать?”  Клипи хам бачкана бўладида, чунки хазил йўналишга фақат ўша мос. Уни қайси аудитория хурмат қилиши энди бу артистнинг ўз танлови ва хохишига боғлиқ тўғрими?

Агарда шу каби гурухлар кўпайиб кетсагина  бонг урилади. Лекин санъатда турфа хиллик бўлади. Бўлиши керак хам!

Бир ёзгандим, ижодкор ўз ижодини ўзи кўргандек таронада тасвирлайди, унга клипни хам ўзи истагандек тасвирлаб намоёнлайди. Шуниси билан у ижодкор у ўз махсулотини беради. Халиги қайсидир редакцияга югурдак бўлиб улар буюртма берган мақолани бажаришга шартмас!

Югурдак хар қанча югурмасин, ижодкорни миясию қалбигача етиб боролмайди!

Манзуранинг сўнгги клипларини танқид қилган даракчида қўйидаги сўзлар: "Хар қандай санъат асари, тарғибот воситаси хисобланади" эмиш.... Қаерда шу қонун чиққан экан? Қаердан олинган бу аниқ тартиб?

Санъат асари бу акциями?

Нозу қарашлар хайратга солибди... нима у йўқ нарсами? Тушунмайман бир қарасанг "хаётдан йироқ ва нореал" деб танқид қилишади, бир қарасанг хаётдаги бор нозу қарашмадан шокка тушишади.

Танқидни мантиғи борми? Мақсади? Шунчаки менга ёқмаган клип ва менинг фикрим деб аташ қийинми мақолани?

Умуман бу газета ишчилари учун ижоддаги ФАНТАЗИЯ тушунчаси мутлақ ёт! Нима бўлса, "Қаерда шундай қилинар экан?" "Хаётда хам шундай бўларканми?" саволларини бераверишади.

Бу клипку, ахборотдаги репортаж эмаску, нахотки шунчаки қийин ижод намунаси деган нарсани тушуниб етиш? Фантазия нима қилсин? Фантазияни вазифаси унда нима одамлар?

Райхонни сўнгги клипини газетангизда мақтадинглар, лекин нима учун қаерда инсон тўрт унсур бўлади деган саволни бермадингиз...бунча зиддиятли танқидлар концепцияси...

Аватар ва Терминатор фильмлари.... хаётда хам шундай бўларканми аааааа?))))))))

Ижодкор ўз  ижод намунасини тасаввур қилиб, яратганидек халққа етказиб берганида, халқни маълум аудиториясидан ўзига моси танлаб олаверади. Бу борада журналист танқиди фақатгина у тарона ва унга ишланган клипни САЛБИЙ ОҚИБАТЛАРИ ЁКИ ТАРҒИБОТИни кўриб, уни асослаб берганидан кейингина ўринли бўлади. Шундагина у ижод намнуасига чек қўйишлик кўриб чиқилади. Ё нотўғрими?

Манзура аёл кишига ярашар нозу қарашма, лекин Атхамбек Йўлдошев эркак кишининг нозу қарашмасига нима учун Даракчи жим?))) Ё бу фақат менга шундай туюлиптими?

Даракчидаги Манзуранинг нозу қарашмаси ёқмаган муаллифга демак Атхамбекники норма туюлган бўлса....билмадим, жудаям қизиқ ким экан у муаллиф?

"Если захотеть, то и к столбу можно придераться” деган мақол бор. Ва мана шу кўринишда ким тиражни ўйлаб чуқурлашмоқда, ким эса ўз шахсий манфаати юзасидан фойдаланмоқда.

 

Муаллифлар бунча қўрқоқ? Журналист ўзига ишонмаганидан кашничми?

Бир нарсани тушуна олмайман, ўша Даракчидаги танқидлар  хаққоний ва жиддий мақола бўлса нима учун тагида қаёқдаги чаманлар келтирилади)) Қайси профессионал журналист ўзига ишонмай  танқид қилади? Қўлингдан келса, ўзингга ишонсанг, нега номингни яширасан?

Мана яна бир факт, журналистика оламидаги ғаламислик, кўролмаслик ва хасад.

 Шунча пайтдан бери танқидий нарса тайёрлаган бўлсам бирон маротаба ўзимни исмим ва унга бириктирилган тахаллусимни яширмаган эканман.

Чунки ўз кучим, танқидим ва айниқса хаммага хам берилмаган ижодимга ишонаман!

Хокимият қарори билан боғлиқ воқеани эсланг, қарор билан тавсияномани фарқига бормаган  журналистга  сиёсий хужжатни тахлил қилишга топширишадими а?

Яна қанақа факт керак?

 Зарвараққа ўралган ахлат!

Tанқидларга икки  учта гипноз сўзларни топиб олиб, ишлатаверишади.  У сўзлар зар сифатида, муаллифнинг ахлатдан иборат  ахмоқона фикрлари учун безак ва гипноз сифатида хизмат қилаверади.

  САНЪАТ, МИЛЛАТ ҒУРУРИ ва АСАР деб харқаёққа тиқавериш хам ахмоқлик!

Причем тут миллат ғурури ва  клип???!!!

Қўлингдан келса Ватан хақидаги қўшиқларга танқид қила олсанг,  ана ўшанга  миллат ғурури деб гапни ёпиштирсанг арзийди. Шимни кияман деб лозимни бошга салла қилиш шартми?

Миллат ғурури акс этган қўшиқ ва клип бошқа бўлади галварс-десанг.  Тўртта чиройлик гапни институтда энди менга ўргатишди деб хамма нарсага ишлатиб, ахлатни зарқоғоз билан ўраб юришибдиде энди))))

Ўша даркчингизга тегишли бўлган нттдаги кўрсатувларни мақтаб реклама қилиб кун кўравермайсанларми а?)))

Хуллас, танқид қилишдан аввал ўзи нимани ва қандай қилишга хаққим бор деган нарсани унутишмаслигимиз ва ўша хасадваччалар келаси сафар ғаламис мақолалари тагига қалампир, чаманиддин, Попук, кашнич деб ёзмасдан оддий: "тажрибасиз сантехник” деб қўйса, сал бўлса хам мардлик ва тан олиш исини анқитармиди дейман...

 Sayyod - Сардор Камилов

Бўлим: Baxs| Tanqid | Janjal | Кўрилган: 15649 | Чоп этди: Sayyod

Нравится
Барча изохлар: 16
1 kerry!   (07-Сен-2012 07:01) [Материал]
ажойб макола аник гаплар фактлари бн йозилган. Тогрисини айт сам кеча ойланиб отиргандим узбда кайси енг йахши сайт деб тахмин килсам сайёд бн шов шув деб ойлагандим мана бугун шов шув хам шу йерда браво макола зор.

2 Munisa   (07-Сен-2012 08:32) [Материал]
Kecha wu maqolani öqiganimdayoq xayolmga kegandi Sayyod albatta jovob beralla wunga dip. :-D

3 otabek_king3884   (07-Сен-2012 10:41) [Материал]
Манзура аёл кишига ярашар нозу қарашма, лекин Атхамбек Йўлдошев эркак кишининг нозу қарашмасига нима учун Даракчи жим?))) Ё бу фақат менга шундай туюлиптими?
biggrin

4 LOVE & GLAMOUR   (07-Сен-2012 11:13) [Материал]
Rayhonga paxta qo'yishshi qoyillatadide shu darakchi. Falsafiy klip suratka ovotti db jar solishudi... U falsafa nimaligini qattan bilsin ) Rihanna bilan S.Lobodani klipini shundoqqina ko'chirib qo'yaqogan )))

5 QOQONUZ   (07-Сен-2012 11:56) [Материал]
ha sayyod bungaham javob allbatta yozadi sardor aka sz bekorga gazetada iwlmagansz biggrin biggrin

6 Dark   (07-Сен-2012 12:57) [Материал]
haq gapla...

7 MiSs_DiLfUzA   (07-Сен-2012 13:17) [Материал]
газета олиб кетгазган пулларимга ачиниб кетаман шунака хак гапларни эшитсам браво !!!

8 QALQON   (07-Сен-2012 14:04) [Материал]
Жасур Хамраевга респект

9 dance   (07-Сен-2012 16:32) [Материал]
Adhambek iltimos bizani shou biznesga Sergey Zverev keragamas iltimos o`zizzi bowqa4a piar qilin yoki hezale bo`sez borib o`zizzi yurtizda ijod qivurin, agar oldimda bo`ganizda bawarezga tuflavorgan bo`lardim to`risi, uzur agar kimgadir yoqmagan bo`sa

10 ledy   (07-Сен-2012 18:31) [Материал]
Ўзи журналистикада профессионализминг борми? яшанг...

11 yurasi   (09-Сен-2012 13:49) [Материал]
ha Sayyod-Sardor Kamilov ni gaplarida jon bor hozirgi jurnalistlarni nomini o'zgartirsa ham bo'ladiganga o'hshab qoldi qanaqa desizmi g'ibatchi deb. tanqid bilan g'ibatni o'rnini olishtrib qoishyabdi qilarga ish yo'qmi deman ana qancha tanqidga sazovor ishllar qorqmang yoriting kimlargadur foydangiz tegsin Sayyod.com ga o'hshab.bu insonga padhot emas shunchaki o'z ishini ustasi qoil.

12 SHER   (09-Сен-2012 18:10) [Материал]
"ДАРАКЧИ"НИ МАКОЛАЛАРИ ТАНҚИДДИН КЎРА ПИАРГА КЎПРОҚ ЎХШАЙДИ!!! ТАНҚИД ХАМ ХАҚҚОНИЙ БЎЛИШИ ЛОЗИМ! МИСОЛ УЧУН ШАХСАН МЕН ОИЛАМ БИЛАН САРДОР МАМАДАЛИЕВНИ ИЛК ЯККАХОН КОНЦЕРТИГА КИРДИМ. КОНЦЕРТ ЖУДА ХАМ ЗЎР ДЕЯРЛИ АНШЛАГ ТАРЗИДА ЎТДИ! БИРОҚ "ДАРАКЧИ" УНИ УНИ ШУНАҚАНГИ ТАНҚИД ҚИЛДИКИ, ШУНДАН КЕЙИН БУТУН ОИЛАМИЗНИ "ДАРАКЧИ"ДАН КЎНГЛИ ҚОП КЕТДИ!!! САРДОР ХАҚИҚАТ УЧУН ТАШАККУР!!!

13 Кодирбек   (09-Сен-2012 22:41) [Материал]
Нима бало Даракчи билан тортишиб колганмисизлар-а? Майлию хамма узининг аудиториясига узи хак эканлигини тушинтириш билан овора. Даракчи хам, интернетдаги сайт(лар) хам. Сайтларда тугридан тугри олкишлар. Газетада мактов мактублари (келган булса албатта!). Лекин уша ижодкор ва "ИЖОД"корларга Сизларнинг танкидларингни заррача таъсири йук. Узбекнаво танкидий маколаларни тахлил килиб жиддий ёндошмас экан келинглар инсон сифатида бир-бириларни килаётган мехнатингларни инсонга хос булмаган тарзда ахлат, хар хил инсон гашини келтирадиган нарсаларга ухшатманг. Укиётганларни хам уйланглар!!! Ман журналист эмасман оддий укувчиман холос. Лекин бу маколангизда ишлатган сузларингиздан кунглим бехузур булди. Жасур акадан хам бундай гапларни эшитиш(укиш) ярашмас экан.

14 SHER   (10-Сен-2012 00:09) [Материал]
Саййод мани изохим кани?!

15 Merkucio   (10-Сен-2012 00:44) [Материал]
tanqid tanqidku-ya lekin maqolani bunaqa bemaza so'zlar bilan bezash shartmikin yoki buyam maqolani dolzarbligini oshirish uchunmikin. Man har doim shu saytdan ko'pchilik ma'lumotlarni olaman gazetalarni deyarli o'qimay qo'ydim rosti. Sayyodni gaplarida jon bor tanqid ekan deb bo'lar bo'lmas gaplar yozishadi. Oldin Darakchida ishlaganlarini va ular bilan keyinchalik o'rtada sovuqchilik borga o'xshagandi endi aniq bo'ldi

16 SHER   (10-Сен-2012 23:59) [Материал]
САЙЙОД! ХАҚИҚАТНИ ГАПИРИШГА ХАММАГА ХАМ ЭМАС! СЕН УЗБЕК ШОУ-БИЗНЕСИНИ БИР ҚИСМИГА АЙЛАНГАНСАН! СЕНДАН ИЛТИМОС "ФАРРУХ ХАМРАЕВ" ДЕГАН ЯНГИ "ЮЛДУЗ" ХАҚИДА ХАМ ФИКРЛАРИНГНИ БИЛДИРСАНГ. РАХМАТ!!!

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!