Бош сахифа » 2013 » Март » 3 » Пуллар қаерга сарфланади? Қончи? Фактлар
15:04
Пуллар қаерга сарфланади? Қончи? Фактлар
Хар ойнинг илк жумасида аввал Қон топшириш  марказида акция ўтказиб, кейин эса Гематология институтида хайрия тадбирини ўтказишимиз сир эмас.
Яъни бир кунимиз тўлиқ хайрия билан ўтади. Аввал, соат 14:00дан то 17:00гача лейкоз билан оғриган болакайларга қон топширамиз. Гематология институтидаги лейкоз билан оғриган болакайлар шифохонаси шифокорлари , шу куни бизларга тузиб берган рўйхат асосида, ахволи оғир ва қонга мухтож болакайларга қон топширилади. Қон топширилгач, биз тузган рўйхат билан қон топшириш маркази шифокорлари рўйхати таққосланади. 
Махсус стерилизациядан ўтган қонлар , ўша рўйхатдаги  фамилияга бириктирилади. 
 
Акция давомида моддий хайрия учун машхурлар ва бошқалар қўлдан келганча, ихтиёрий равишда , ихтиёрий суммада пул ташлаб кетишади.
1-март куни умумий  2.150.000 сўм йиғилди. Акциямизнинг илк куни эса (6.500.000 сўм йиққанмиз!)
Акцияни тугатиб, Чилонзордаги Гематология институти қошидаги лейкоз билан оғриган болакайлар шифохонасига келамиз. Ва шу кунги иккинчи тадбирни бошлаймиз: Қимматбахо дорилар учун хайрия тадбири. Йиғилган пулларга, шу ерни ўзидаёқ шифохона олдидаги дорихона сотувчисини таклиф қилиб,  йиғилган пуллар суммаси айтилади ва рўйхат бўйича шу суммага етарли керакли дорилар олинади.
 
Шифокорлар бу пайтгача  дориларга мухтож ва моддий тарафлама қийналганларни рўйхатини тузиб қўйишади. Уларга керакли дориларни сотиб олиб, ўзимиз касалларга бирма-бир тарқатамиз.
 
Айтиб ўтиш керак, Республикамиздан Тошкент шахрига лейкоз билан оғриган болакайлар шифохонасига Бухоро, Қашқадарё ва Республикамизнинг кўплаб вилоятларидан келган бемор болакайлар ва уларнинг ота-оналари Тошкентда фарзандларини даволаш билан бирга яшашлари хам керак. Бу эса жуда мураккаб. Биргина Аспарагиназанинг нархи 250.000 сўм. Бундай доридан болакай 18та олиши керак. Шу дориларни тўлиқ олган лейкоз билан оғриган болакайнинг тузалиб кетишига 75 фоиз кафолат бор дейди шифокорлар.
 
 
Ундан ташқари яна турли қимматбахо дорилар бор. ...
 
 
1-март куни соат 17:00ларда Гематология институтига хам келиб, "Фахрли инсон" браслетини сотиб олганлар бўлди, шунингдек доимги равишда хомийлик қилаётганлар хам яна келиб дорилар учун пулларни аташди.
 
 Қаранг, 2.150.000 сўмга атиги шунчагина дори...
 
 Акцияга бир олам ширинликлар ва торт билан ташриф буюргандлик...афсус, шифокорлар болакайларга ширинлик мумкин эмаслиги, айниқса кремли тортлар мутлақ таъқиқланганлигини айтишди.
Печениелар эса мумкин экан! Шу қон топшириш акциясидан қолган печениеларни дорилар билан бирга болакайларга топширдик.
Истамайгина шифокорлар хонасига кираётган болакайлар, яна укол деб ўйлаганми, инжиқлана бошлашди. Дориларни берсак, кошки ундан завқланса? Фақатгина оналари чин дилдан рахмат айтишади. Болакайларга печение узатишим билан ўзгаришини кўрсангиз эди, кулиб юбордим)) Дорини истамайгина олдида, печение берсам шартта олгани болаликда...Суратга айни шу пайти мухрланган. Келаси сафар энди дорига қўшиб печение хам берамиз.
 
 
Игна остида ўтаётган азобли болалик...
 
 
 
Мана бу холат (пастдаги суратга бир қарангда) мени кайфиятимга қаттиқ таъсир қилди... Болачага печение берганимда бармоқларини очдию, қўлларини кўтара олмай йиғлади, онаси тирсагидан ушлаб кўтариб печение томонган йўналтирди... Тирсагига қарасам боғлаб ташланган, эскириб қотиб қолган қонлар ва бинтдан чиқиб турган игна... Болачанинг умри шу игнага тобе... 
 
 
игнага қарам болалик... шу қадар қўли игнадан оғриб қолганки кўтара олмайди...
 
Мана шу холатдаги ачиниб кетганимни ўша пайтдаёқ яшира олмадим, бу суратга хам мухрланибди... Хамма болаликни эслаб қувончли дамлари хотирасида бўлса...булардачи?
 
Шу кунги қон топшириш акциямиз ва хайрия тадбиримиз хам қоронғу кирганида якунланди. Биз эса кейинги тадбирга ошиқдик... ФондФорумнинг "Аёллар кенгаши" 8 йиллик байрами тадбири. 1 март куни икки хайрия тадбири бир бирига уланди, сайтимиз қон топшириш акцияси ва хайрия тадбири, хамда ФондФорумнинг "Кўкрак бези саратони" касаллигига қарши курашадиган "Аёллар кенгаши" 8 йиллик байрами. 
 
Юқорида айтганимдек акциянинг бошида йиғилган  олти ярим миллион сўмдан фахрлангандим. Сабаби 2012 йил Гулнора Каримова "Кўкрак бези саратони" билан оғриган аёлларни даволаш учун 20 миллион сўм ўтказган бўлса,  Шахзода  ўтказган концерт дастуридан тушган пуллардан 5 миллион сўмлик сертификатни, Акфа медиа директори эса 6 миллион сўмлик сертификат тақдим этганди. (манба)
Демак, шу йилги расмий хайриядан Гулнорадан кейин биз иккинчи ўринда эканлигим, менга катта туртки берган. Майлида, шу сайт орқалик хеч қандай рекламасиз эришган ютуғимиз жудаям каттаку.
Албатта Гулноранинг Республикамизда қилаётган ишлари, ўша расмий ўтказган пулидан миллион мартта ошиқ, биргина "Хаёт учун" марафони, таъмирлаб жихозланаётган шифохоналар, ёшлар ва тадбиркорлар учун грантлар, 7дан 70гача турли лойихалар, санъатни ривожлантириши, дунёга ўзбек санъатини тарғиботи, саноғи йўқ... Шунчаки 2012 йил давомлаган акциямиздаги йиққан суммамиздан  фахрланганимни айтиб ўтишни лозим топдим. 
Фарқи йўқ ким ва қанча, асосийси хаммамиз бир ниятда харакат қиляпмиз: Яхшилик учун, хаёт учун! Шунчаки менга катта стимул сифатида туртки бўлганини айтаман.
 
Сайтимизнинг фанфоруми жудаям камчиликни ташкил қилади. Камчилик лекин сифатли жамоа! Беминнат фидоийлик йўлидаги тиришқоқлик билан уддаланаётган бу лойихаларимизда уларнинг мехнати беқиёс!
 
Ёшларни аксарияти машхурларга қизиқади, улар билан вақт ўтказиш, суратга тушиш ва хоказо. Бизнинг сайт стратегик равишда бундай тушунчаларни уйғунлаштиради. Вақтни зое кетказиб кўчани чангитгандан кўра, нафақат хайрия ва савоб ишларни қилишлари балки, севимли хонандалари олдида оддий мухлис эмас, фахрли ишлар қатнашчиси сифатида намоён бўлишади.
 
Жамоамизга аъзо бўлинг ва сифатли хамда савобли умрни фундаментини хозирданоқ биз билан бошланг!
 
Келаси ойнинг илк жумаси 5-апрельга тўғри келар экан. Апрельни хам илк жумасини муборак жумадек ўтказишга ўз хиссангни қўш, етса қонинг, етмаса атаганинг, бўлмаса қўллаб қувватлашинг билан!
 
 
Бўлим: Hayriya| Akciya | Tadbir | Кўрилган: 9600 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Faxrli inson, qon

Нравится
Барча изохлар: 32
1 SERIDER   (03-Мар-2013 15:08) [Материал]
Bollarga

2 gogowa(guli)   (03-Мар-2013 15:17) [Материал]
maladec sayyod wu iwlari bn kotta sovob qivotila xudo xoxlasa yana yordamga boramza bizayam

3 MARAT_89   (03-Мар-2013 15:22) [Материал]
sad sad sad sad игнага қарам болалик...

4 AFLOTUNI ZAMON   (03-Мар-2013 15:35) [Материал]
Uje Sardarni Davlat miqiyosidagi mukofotlar bilan taqdirlash kerak! Uning bu qilayotgan ishlari shunga munosib! Doim sog' bo'ling! Oilaviy baxt oka!

5 Xongrek_   (03-Мар-2013 15:42) [Материал]
bollarni korib torisi yiglavore dedim Ollox shifosini bersin sayyod sizga yana bir bor qoyilman Ollox rozi bolsin sizdan aksiya bundan xam rivojlanishni tileman omad szlargar Xudo xoxlasa men xam qatnashgim bor

6 Anv@rbek   (03-Мар-2013 15:53) [Материал]
Sayyod FanForumga a'zo bo'lishda samimiy yordam xizmati:
pochta: forumiston@mail.ru
odno: Anvarbek Sayyod FC

7 NOZI   (03-Мар-2013 16:23) [Материал]
Уйда касал боласи бор оила канчалик даромади етарли булмасин, доимий дорилар сотиб олиш учун жуда куп микдордаги маблаги кетади. Беморларга моддий ёрдам хеч качон ортикчалик килмайди. Оллох сиздан ва шу бемор болаларга ёрдам бераётган инсонлардан рози булсин!

8 Хуршидбек   (03-Мар-2013 16:28) [Материал]
Койил, проста койил...

9 Feruza_B   (03-Мар-2013 16:38) [Материал]
Сардорака АЛЛОХ РОЗИ БУЛСИН ХАММА ФОРУМДОШЛАРГА РАХМАТ СОГ БУЛИЛАР.

10 Dilshod_A   (03-Мар-2013 17:15) [Материал]
Olloh shifosini bersin bu bolajonlani...

11 Nodira   (03-Мар-2013 18:26) [Материал]
Kozimga yosh keldi, ilohim ollox rozi bolsin, buyam olloxning sinovida,,,

12 Mirzoxid   (03-Мар-2013 19:19) [Материал]
ex bolalik sad shuncha azob ostida o'tyapdi afsus olloh shifosini bersin

13 SmartDent   (03-Мар-2013 19:29) [Материал]
Мана шу каби болажонларнинг мунгли нихохларини кувончга тулдиришда уз ёрдамимизни,хиссамизни аямайлик..

14 Акрам   (03-Мар-2013 20:16) [Материал]
Қойил! Аллоҳ рози бўлсин! Мен ҳам ушбу ҳайрияда қатнашиш истагим бор... Иншооллоҳ бу сафаргисига албатта етиб бораман..

15 Гость   (03-Мар-2013 21:15) [Материал]
Respect!!!
Бир киши БИР ДАВЛАТ ТАШКИЛОТИНИНГ, масалан вазирликнинг вазифасини ҳам бажариши мумкин. Агар хоҳласа албатта (Бу ерда бироз муболаға бордир, лекин нима қиламиз ҳакиқат шу-да!).  ! Буни сизни мисолингизда кўриб турибмиз. Ҳозир Сиз Ижтимоий муҳофаза вазирлиги каби ишлаяпсиз. Энг муҳим одамларни ортингиздан эргаштираяпсиз. Бу жуда катта иш ва улкан САВОБ, менимча. Янаям муҳими - ўзбек халқида саховатпешалик ҳали буткул йўқолиб кетмаган, фақат охирги пайтда одамлар фақат мол-дунёга берилган эди. Сиз уларга ўзбеклигини яна бир бор эслатиб, уйқудан уйғотаяпсиз. Раҳмат!

16 Giyos   (03-Мар-2013 22:16) [Материал]
Fan Forumimizga a'zo bo'ling. Biz hamma narsani uddalaymiz. Faqat siz yetishmayapsiz? Ha huddi siz. Mana o'qiyapsizku, nega orqaga qaraysiz?

17 Shaxina   (04-Мар-2013 00:09) [Материал]
Bolalarga Olloh shifo bersin. Sizgayam rahamat, ishlarizga omad hudo xohlasa man ham bu aksiyada qatnashish niyatidaman

18 Shohi   (04-Мар-2013 00:12) [Материал]
Maqolani o'rtasida ko'zimga yow keldi( pecheniyaga qo'l uzatolmagan bolakay, igna.... Ehhh(((

19 Feruza_B   (04-Мар-2013 00:50) [Материал]
Сардорака бунданда омадлар тилиман сизга. Болаларнинг махзун нигохлари. Буни унутищ мумкун емас

20 DiLinZaDa   (04-Мар-2013 05:14) [Материал]
Болачанинг умри шу игнага тобе... игнага қарам болалик... шу қадар қўли игнадан оғриб қолганки кўтара олмайди... cry Olloh shifo bersin!))) Sardoraka sizzi va wu Sovobga qul uragani Olloh uz panohida asrasin!)))

21 Extraman   (04-Мар-2013 09:54) [Материал]
Шунча маблаг шунча дори укол кон бн болаларга эффект буладими узи ?

22 Bek8111   (04-Мар-2013 10:28) [Материал]
Мана бу хисобот яхши булибди! Купчилик огзига кучи етмайдиган ва бекорчилар дейдиганларни огзи ёпиладиган булди. Келиб куринг биз нималарга кодир эканлигимизни ва бизга аъзо булинг! Машхур ибора хам борку! "Бизнинг кимлигимизни билмокчи булсанг - биз килаётган ишларга бок" деган.

23 Musilmanka   (04-Мар-2013 11:59) [Материал]
bu wifoxona qatta joylawgan towkentni qatida bilganla arentir yozvorilaa

24 GULI_NUR   (04-Мар-2013 18:24) [Материал]
Olloh shifosini bersin bolajonlarni...!!!
Bu ishlarga bosh qosh Sayyod & Forumdoshlarim sizlarga TASHAKKUR!!!

25 GULI_NUR   (04-Мар-2013 18:25) [Материал]
Olloh öz dargohida qabul qilsin savob ishlaringizni!!!
Raxmat!!!

26 Гули   (04-Мар-2013 19:48) [Материал]
Extraman бунчаям гапларингиз совук яхши ният килинг ундан кура. Оллох шифосини беради худо хохласа моддий томондан ёрдам беролмаганга яраша маънан кўллаб туриш керак ахир инсон. Барча иштирокчилар сог булишсин. Сардоргаям омад ёр булсин савобни тагида колаяпти шу йигит. Катта рахмат мен ўз кўзим билан кўрганман у ердаги оналарни ахволини факат сабр ва ирода керак худо хохласа албатта тузалади.

27 nusrat8182   (04-Мар-2013 20:15) [Материал]
rahmat barchaga

28 VENENA_89   (05-Мар-2013 08:54) [Материал]
Alloh wifosini bersn bu bolakaylani. Sardor aka va Fanforum rahmat!

29 CARAMELLE)))   (06-Мар-2013 14:15) [Материал]
Болакайларни расмини куриб кузимга ёш келди.илохим оллохим уларга соглик ато етсин.сардор ака сизга каттакон рахмат.сизга ухшаган инсонлар купаяверсин юртимизда.оллохим сизга узок умр берсин!

30 Charoska   (08-Мар-2013 13:38) [Материал]
jon deb sayyod.com fanforumiga qushilgan bulardim afsus Uzbekistonda emasmanda bulganimda ham Toshkentlik emasman ((((

31 S.R.   (10-Мар-2013 16:41) [Материал]
Bir gap eshitgandim: "Tangri bandasiga DARD berib faqat uning o'zini emas, balki, atrofdagilarni ham SINAR ekan" Savobli ishlaringizga OMAD va Bemorlarga SHIFO tilayman! Avvalo hech kim bemor bo'lmasin. Ular bor ekan bunday buyuk ishlar barchaga nasib qilsin!

32 Aziz   (12-Мар-2013 18:56) [Материал]
Молодец!! Кани хар бир фукароларимиз шундек булса!

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!