Бош сахифа » 2014 » Февраль » 13 » Шохжахон концертидан БАТАФСИЛ + фикрлар уммонида
17:57
Шохжахон концертидан БАТАФСИЛ + фикрлар уммонида

11-12 февраль кунидаги Шохжахон Жўраевнинг юз фоиз жонли ижродаги концертига сайтимиз жамоаси мехмон сифатида оммавий ахборот воситаларидан ягона лутфан таклиф қилинган жамоа бўлди. 
Шу куни бошқа оммавий ахборот воситалари(яъни ўзини шундай деб билган хаваскор сайтчилар)нинг ўзлари чипта сотиб олиб тушганликлари, ва қўлидаги бор аппаратларда концертни мухрлаб туришгани Шохжахоннинг санъатига бўлган асл мухлисликдан далолат бўлса керак. ))



Шундай концерт бўладию, биз шунчаки мехмон бўлиб ўтирармидик? Албатта халқ учун хам хизматни унутмаган холда, Шохжахон билан елкама-елка у сахнадан халқ учун жонли тарзда куйлаб турган бўлса, биз бу жараёнларни барча ижтимоий тармоқларга он-лайн фото ва видео репортаж билан жонли ёритиб турдик.



Концерт дастури бошланиши ўзини куттирмади, деярли 19:00да зал лиқ тўлиб бўлганди ва концерт бошланди. Клипларда илк маротаба ва фақат Шохжахон Жўраевнинг "Ёмғир"  клипида чиққан Дилноза Кубаева мазкур дастурнинг бошловчиси эканлиги дастурга жуда мос бўлди.



Эртаклар визуализациясини яратадиган декорациянинг арка  тепасига арабча стильда Sh харфи осилган. Дастур бошланиб Шохжахон янги ва мухлисларга таниш қўшиқларни мусиқачилар билан юз фоизли жонли ижрода куйлай бошлади. 



Хеч нарса ортиқча эмас, хаммаси ўрнида, қўлидаги созию, қўшиққа монанд сахна кўринишлари хам. 



Репертуарда ўз йўлидан чекинилмаган бўлсада аммо турфа хиллик сезиларли. Ўша туркча нолаларни хам ўз йўлига мослаб куйлади. Жонли ижрода тобланиб, чархланган Шохжахон ўзини устида ишлашда тўхтамаётгани ва бу билан биргаликда, янгилик қиламан деб чегарадан чиқмай турфаликни намоён қила олгани, тахсинга лойиқ. Бундан аввалги илк фикрларимни ФОТОНИГОХда , Шерали Жўраевнинг изидан кетаётган ўғил, шу йўл билан ва фамилия билан чекланмаяпти. У ўз номини жаранглатишга қодир бўлди, ўз хитлари ва керак бўлса ота йўлидан чекинмаган холда ўз йўлини хам ярата олди.  Бунга "Зебо" ва "Жайра"  қўшиқлари яққол мисол бўла олади.



Дастур ижодкорлари сахна кўринишларида хаммасида миллийлик, аммо меъдага тегмас даражадаги бурттирилмаган фольклерларни "ширин" тарзда тақдим эта олишди.




Мана бу суйган қизига болачалар орқали хат бериб юбориш сахнасида томошабинларнинг барчасини юзига табассум югурди. Шунақанги жажжи қизчалар, шунақанги катта истеъдоди биланки!




Суратларда акс эткан кичик ёшнинг катта иқтидорлари!



100 фоиз ижродаги жонли концертда хамиша хам сахна кўринишларини истагандек уйғунлаштириш мураккаб иш. Аммо бу ўша бугунги даврда шоуга таяниб қолган артистларимизни концертларидаги сахна кўринишлари билан, Шохжахоннинг дастури  тенг бўлса бўлдики, асло кам бўлмади!


Бу сахнада эса ўтмиш ва аламли мухаббат қиссаси уйғунлашган...Томошабинларни аксарияти биргина ўқувчилар либосидан ностальгияга чўмди. 


Юқорида ўз йўлидан чекинмаган холатдаги қўшиқлар сирасига мана бу сахна кўриниш ва унда куйланган қўшиқ хам киради. Шансон йўли охангидаги қўшиқ  ажойиб. Кафедаги бир воқеа сахна кўриниши либосларидан то постановкасигача ғояси ажиб! 
Бундан аввалги сахна кўринишида мухаббатдан азобланган ва суйганидан айро қолган қахрамон йигит , бу сахнада хам суйганидан ажралди...
Бечора...бир кунда икки сахнадан "борт" олдия))



Танаффусларни тўлдириш оригинал бўлди. Бирида Дилноза барча созандалар  ва ижодкорларни таништирган бўлса, шу қаторида бизни сайтни хам,  бошқасида, сахнага Шохжахоннинг Зохид Олов исмли шоири таклиф қилиниб, ундан бир парча шеър тингланди.



Шохжахон отаси учун хам қўшиқ куйлади.. Юқоридан "ложа"да концертни кузатиб ўтирган Шерали Жўраев учун бу бахтли кунларнинг энг бахтли онлари бўлган бўлса ажабмас.


 Кейинги блокларда хам сахна кўринишларию, либсолари билан хам зериктирмаган Шохжахон, ижро махоратида хам "сирпан"мади. Аксарият хонандаларимиз "Истиқлол" санъат саройимиз жонли ижро талабига жавоб бермайди дейишадию, аммо уддалаган эплаяпти. Мана кўриб турганингиздек, ўша сахна кўринишлари билан хам. 



Бир чеккада терлаб пишиб хонандадан юқорирооқ ва махоратлироқ куйлаб турадиган бэк вокалистлар хам керак бўлмади)) Созандалар ва хонанданинг ўзи. Жонли ижро учун яна нима керак? Хаққоний истеъдод учун яна нима бахона? Бошқа барча хонандалар учун ўрнак! 

Бу касбингиз ва сохангиз тақозо этган мажбурият! Қолгани эса жиноят! Зеро халқни алдаб пул топиш, хонандалик эмас фирибгарликдир!




Жонли ижронинг жонли импровизацион онлари... Қизиқчи Халима Шохжахонга ўзидек юмшоққина совғасини тақдим этаркан, Шохжахон унга атаб дарров "Дўндиққина" қўшиғини куйлаб юбордику. Зал портлади! Халима севинчдан яна килограмларни йиғди!)) Хич шу озиш насиб қилмаяптида, шунча позитив атрофда бўлиб турса қаёққа озиш? Керак хам эмас, озма Халима, сенга ярашади, шунинг билан дўндиққинасан))



Биз буни репертуарга киритилган фишка деб ўйласак, Халима биздан шубхаланди: Сизлар уюштиргансизлар а?) Шохжахондан концертдан кейин билсак, бу аслида бир вақтлар куйланган қўшиқ бўлиб, шу куни шахсан Халима учун дастурдан ташқари импровизацион тарзда куйланди  экан! 
Рости хам концертни иккинчи куни Халима хам кўринмади, бу қўшиқни куйлатишга сабабчи бошқа дўндиққиналар хам. Бир маротаба, илк куни,  фақат Халима учун куйланди холос!



Фонограммадан мутлақо фарқсиз куйлаган Шохжахонга эътирозли савол бохона, куйлаш истагида (аслида) бир йигитча сахнага чиқди.  Қўқонлик мухлисча  фонограммада айтяпсизми дея савол берди. 



Жонли эканидан таскин топган йигитча Шохжахоннинг "Жайра" қўшиғини шу қадар махорат билан куйладики, томошабинлар олқишлари зални ларзага келтирди.




Яна бир кичик мухлисча сахнага чиқиб куйлашни истади.

 -Концертни бугун сизларга топшираман шекил дея кулди Шохжахон. Бу йигитча хам жонли ижрода қойиллатиб "Зебо"ни куйлади. Бу сахна кўринишлари хам атай эмасди, сабаби иккинчи кун икки йигитча сахнага чиқмади, томошабинлар залида кўринишмади хам. Жонли концертнинг жонли фишкалари!




Бундан аввалги фотонигохда бу йигитчалар ва интернетда тарқалган Жўрабекнинг сохта обруси хақидаги фикримга айримлар эътироз билдиришибди, неки, сан ёш болани хам танқид қиляпсан дея. Нахотки асл мохият ва мақсадни тушунишу , теранроқ фикрлаш қийин бўлса? 
Одамлар изохларда хайвондан фарқ қилмай қўйишяпти... Хар қўлида пичоқ кўринганни қотил кўраверсанг, унда ошпазлик нима учун?

Гап болакайни танқидидамас, шап аслида ОТА-ОНАЛАР ВА УЛАРНИНГ БЕРАЁТГАН  ТАРБИЯСИДА! Мусиқий тарбиясию, машхурликка фарзанди орқали эришишликда!

Фарқни қарангда, бу концертда йигитчалар ўзлари маза қилиб куйлашяпти, ортиқча кимдир ўргатган қилиқлар хам йўқ, демакки, ота онаси буларни хаққоний тарбиялаяпти, қулоқларини хам, истеъдодини хам!!!

Ютуб қахрамони Жўрабекни эса, болалигию келажагига ачинаман! Унда албатта гунох хам, айб хам йўқ, аммо ота онаси уни овозини ўзгартириб, компютерда ишлов бериб, яна "образ" деган нарсани сингдириб, машхур қилишга уринишлари ачинарли эмасми?
Нихолга қандай тиргак қўйсанг, шундай ўсади. Эгри иш билан тарбияланаётган боланинг келажаги қандай бўлиши мумкин? Бир хикоя ёдимда, бир ўғри айтган экан: "Ўғри бўлишимга онам сабабчи, қўшнимникидан тухум ўғирлаб олиб келганимда, қаердан олдинг демай пишириб едирганди" деган экан.
Болакайга танқид эмас, интернетда бу болакайлар ўтирмайдику, уларнинг ота оналарига аталганлиги нахотки тушунарсиз? Ўзингиз мана фарқлаб олаверинг!

Тушунмаган бўлсангиз эса,  Достон Убайдуллаевни болалигини эслангчи?! Мана болалик! Мана болаликнинг хаққоний ва гўзал иқтидори! Компютер хам керакмас, сохта қилиқлару унга ўзи таржимасини тушунмаган "образ" хам! Отасига рахмат! Бу йигитчаларни хам санъатни хаққоний ва жонлисида тарбиялаётган ота-онасига рахмат!  

Шохжахоннинг хам болалиги қандай ўсганлиги бугунги сахнадаги санъатидан маълум! Отасига рахмат!



Сайтимиз орқали видеолардан  Шохжахонни гитарада хам ижро қила олиш махоратидан танишгандингиз. Шу куни сахнадан туриб мухлислари учун Шохжахон гитарани тордек сайратди. Профессионал равишда чалинган гитара садолари, айрим ўзига гитарани шунчаки имидж қилиб, сахнага (ва клипга) шунчаки елкасига осиб  чиқадиганлар учун яхшигина дарсликни ўтаса керак. 
Тасаввур қилинг, Шохжахон сахнага тор билан чиқяптида, аммо чалишни билмаса...Қарангки, у хатто гитарани хам қойиллатади!



Сен барибир муқаддассан аёл қўшиғини Шохжахон талқинида эшитган Озода, "Хақиқий эркакларнинг ашуласи мана бунақа бўлади" дея изохлади.

Ўзбекистон хақидаги шижоатли ва мардонавор куйланган қўшиқ дастурга якун ясади.  Сахна ортида эса шўх қўшиқларда Дилноза Кубаева ва раққосалар маза қилиб рақсга тушиб туришди (видеодан кўрасиз)

Концертдан сўнг, эшик олдида бир онахоннинг чиқиб кетаётганидаги , концерт зўр бўлганлигини айта туриб, қўшиб қўйган гапи қулоғимизга чалинди...  "Бирингга минг берсин!"

Санъаткор учун бу жуда катта ютуқ бўлса керак! Зеро бундай дуони хамма санъаткорларга хам, концертдан кейин, яна пинхона айтишмаса керак. 






Яқин соатда видео ва...кутилмаган фотоқичима!
Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj | Кўрилган: 9977 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Shoh Jahon Jo'rayev

Нравится
Барча изохлар: 10
1 oybek   (13-Фев-2014 18:33) [Материал]
Omad!!!!!
Jonli ovoz baribir jonlida !!!!!

2 Zahiriddin Mansur   (13-Фев-2014 19:34) [Материал]
Yana bir gap, shohjahon ayollar madhiyasi atalmish muqaddas ayolni tarannum etar ekan, hofiz tabiricha yerga urib majaqlangan bu guzal qushiq yana asl qiyofasiga - betakror guzalligiga qaytgandek buldi - tomoshabinlarga shirin utmish hotiralarini qaytardi!

3 microb   (13-Фев-2014 22:52) [Материал]
Бу санъаткорри ашулаларини эшитмайман, ижодига кизикмайман хам. Лекин жонли концерт учун унга РЕСПЕКТ!!!! Микрофон кутарволиб сахнада 2 соат шунчаки огиз кимирлатган "санъаткор" дан нафратланаман. Бунака "кушикчи" факат нафратга лойик диб ойлиман. Жонли ижро эса хам тилни узун килади, хам хурматни оширади, хам хакикий санъаткор деган юксак номни беради. Жонли ижрода куйлаб қўй, ана ундан кейин қанча шўхлигу, эркаликларинг буса курсат, кўтармаган номард!!!

4 Max_Germany   (14-Фев-2014 02:53) [Материал]
Haqqiqat egiladi, bukiladi Qayriladi lekin Sinmaydi..... Gap yuq Shohjahon.... Hamma bundan 5-7 yil oldin otasini soyasida bu bola,  otasi bulmasa hech kim derdi.... Uzingni nimalarga qodir ekanligingni kursatding ukam..... Adangni (xofiz Sherali Juraevni) Birinchi muhabbatim degan Qushig'i qanchalar ommabop bulgan bulsa ,sani ZEBO degan qushig'ing xuddi shunday yangradi,,.
Omadingni bersin ukam.... Sizdek sanatkorlarga hurmatim juda Baland.. Olgin oldirmagin, hammisha shunday Xalq xizmatida va Ardog'ida bulish nasib etsin....chet ellarda ham Uzbegimni bayrog'ini sanat olamida yuqori tutish nasib qilsin...
Sayyod va sayyod b-n billa  Ijod qiladiganlarga  kattakon Tashakur, Ishlariga Rivoj bizdek muxlislarni uz vaqtida qimmatli malumotlari b-n tuni kun charchamay Ishlab xabardor etib turganligi u-n...

5 Frenk-kent   (14-Фев-2014 07:26) [Материал]
smile bulibdi gap yuuuu wow

6 jonim   (14-Фев-2014 11:30) [Материал]
ШохЖахон отанга рахмат .Олмани тагига олма тушади дегани рост экан .Бирогиз мухлислар Зебо кушигини сураганда йук демай шуонда ижро этиш хар кандай санаткори кулидан келмайди сахнада.Яна минг бора рахмат.Мартабанг бунданда Улуг булсин.

7 Bоnu   (14-Фев-2014 13:19) [Материал]
Qoil. Kopchilik xonandalarga o'rnak boladigan konsert bolibdi.

8 SOTIMXON   (15-Фев-2014 02:29) [Материал]
shoxshaxon  number one uzbekistonda fanagrammalar o'rganilar .sayyod  jurnalistchalari iltimos hato yozmaylar  pul bilan tugatganga o'hshaydi shu maqomani olgan inson hatoyiz Гап болакайни танқидидамас, шап аслида ОТА-ОНАЛАР ВА УЛАРНИНГ БЕРАЁТГАН  ТАРБИЯСИДА! Мусиқий тарбиясию, машхурликка фарзанди орқали эришишликда!                               г
biggrin  Гап болакайни танқидидамас, шап аслида  eee o'qimagan  uchis student
Ответ: Хурматли Сотимхон узингиз ёзган гапларингизни яхшилаб укиб чикинг аввал. Ким укиган ким укимаганлигини кейин билволасиз. Битта сузингизда 2 тадан хато борку. Учись студент.

Изохлар модератори Bek8111.

9 Saodatxon   (16-Фев-2014 17:32) [Материал]
Videoni kutyapmiz,tezroq qo'ysalarizchi!

10 Bittasi   (17-Фев-2014 08:30) [Материал]
Ovozi haqida bilmadimku, lekin kiyinish stili juda bachkana smile

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!