00:05 "Қўрғошин" фильмидан сўнгги фикрлар. | |
"Қўрғошин" фильмини бугун томоша қилиб, фикрларим билан бўлишмоқчиман: -Рангсиз фильмдаги рангдор жилолар! Оқ-қора фильмни бошиданоқ, мавзусидан фақат жиддий ва зерикарли деб ўйлашингиз мумкин. Катта хато қиласиз! Интеллектуал ва танқидий юморга бой кучли фильм. Жуда ақлли юмор ишлатилган! Ўша даврдаги қўйиладиган исмлардан тортиб, юмалоқ хатчи чақимчилар хақидаги сахналаригача. -Романтика керакми? Қисқа лекин лўнда, асосийси хис қиласиз. "...Онамни юборайми?" -Барча фильмлардаги 1000та саунтдрекдан кўра, бир бу фильмдаги биргина оддий шеър афзал... Айнан шу сахнасида кўзингизга ёш қуйилади, қаттиқ таъсирланасиз, мусиқа ва қўшиқни эса умуман кераги йўқ. -Маънавий зарба. Фильм мохияти, воқеалар ривожи томошабинга зарбалар бериб туради. Ва бу зарбалар фақат маънавий зарбалардан иборат! - Ўша даврдаги Ислом хақидаги бир икки секундликкина диалогни ўзи хамма нарсани аниқ кўрсатиб бера олади: "-На все воля Аллаха.. -Чья воля?! -Простите..." Беихтиёр бугунги кундаги норозиларга мана шу лавхани кўрсатгинг келади. Бир ўша атеизм даврини хам унутмай, шукур қилсакчи. -Хаётдаги хатти-харакатингизга четдан назар солиб ўзингизни чегарангизни хис қила бошлайсиз. Керак бўлса ўзим хам ўйланиб қолдим, сайтда нималар ёзяпман ўзи?... Фильмда айнан хар бир хатти-харакатларимизни зимдан кузатишимизга ундайдиган бир салобат мавжуд. Бу ўша даврдаги, хар бир тирноқ остидаги кирга бўлган муносабатдан келиб чиққан холда бўлса керак. Бу жуда мухим психологик таъсир. Хаволанган, меъёрдан чиққан, оёқ остида ерни сезмаганларга таъсир қилиши мумкин. -Бошқа фильмлар тарбияни гапиради, бу фильм эса уқтиради, хис қилдиради! Баъзи ва аксарият фильмларда "залдаги томошабин чапак чалиши учун" лавхаларисиз хам ич-ичингиздан тан олиб, хис қилишингиз мумкин бўлган доно ёндошиш мумкин эканку-дейсиз. -Фильмда одамлардаги "Баааа-баа-баааам"лар хам юқори савияда кўрсатилган. Айниқса олим ва бош қахрамонни уйидан келтирган офицерни ишдан бўшатиш учун сабаб сахнаси. Хам куласиз хам баааа-баааа-бааам деворасиз. -Бурч ва мантиқ...Адолат ва қўрқув... Нафақат бош қахрамон, балки фильм мохияти хам мана шу нарсаларни ажрата олиб, барчасига теран ёндошишга ундайди. Адолатсиз хақиқатлар... Фашистларга ишлаган одамни қишлоқдаги гунг йигит ўлдиргани ва бу воқеа билан боғлиқ сахнага хам гап йўқ. Актерлар махорати юқори даражада. Гунг йигит ролини ижро қилган йигитни узр танимадим, у билан шу сахнада ишлаган ўгай онасини талқин қилган актриса Раъно Шодиевага олқишларим! Фашистлар унинг яқинларини отиб ташлашганида сизлар қаерда эдинглар?.... -Аксарият фильмларни томоша қилиб чиқиб кетар экансиз, нари борса 2-3та фишкалари ёдингизда қолиб тахлил қила оласиз. "Қўрғошин" фильмидан эса таассуротлар шунчаки кўпки, қизиғи хаммаси ёдимда қолди ва қай биридан бошлашни билмай қолдим. Яна бир бора бу фильмни томоша қилган бўлардим. -Актерлар ансамбли гўё сценарий атайин уларга атаб ёзилгандек. Тимур Мусоқовнинг образидаги юзидаги хиссизлик, унинг чандиғи ва ролидаги мансабига монанд уйғунлашган. Бобур Йўлдошевдаги пластикага эса хамиша аъло бахо. Асосийси фильмнинг мавзуси, фильмда ўтган асрнинг эллигинчи йилларида ўзбек халқи бошдан кечирган қатағон фожиалари ҳақида ҳикоя қилинади. Сабабсиз сабаб билан 13000дан зиёд отиб ташланган инсонлар... Фильмдан сўнг, Юнусободдаги Телеминора тўғрисидаги "Хотира" паркидан ўта туриб, нафақат фильм, балки мана шу фильм орқали шу ерлар қанчалар мухим ахамиятга эга жойлар эканлигини хис қиласиз. Айнан шу жойда бегунох инсонлар ўша даврлар отиб ташланган... Бу фильм кўрсатмайди, гапирмайди хам, шунчаки хис қилдиради. Мана шу энг юқори бахо! Буни уддасидан чиқиш мураккаб иш. Умуман бундай мураккаб ва хар томонлама аъло бўлган фильмни суратга олиб, уни яна томошабинга етқазиб бера олиш катта иш. Бизнинг ўзбекларимиз уддалади, Зулфиқор Мусоқов, Бобур Йўлдошев ва Тимур Мусоқовлардан чин дилдан ғурурландим! Анча машшаққат кетгандир, кассабопмасдир, лекин тарихга кирса арзигулик, ғурурланса арзигулик , ўзбек киноси юзлари деб санаб ўтишга арзигулик ижодкорлар, актер ва актрисалар иштирокидаги:
| |
Бўлим: TV | Teatr, Kino.uz |
Кўрилган: 5848 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 32 | ||||||||||||||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |