02:46 Исломий СПАМ? Жума овози - 17 | |
Бир неча йиллардан бери интернет оламида Исломий "спам"га дуч келмоқдаман. Бу тўғрисида менга юзлаб одамлар ёзишимни хам илтимос қилишди. Мана ўша "спам" билан таништириб, кейин эса ОНГЛИ равишда тахлил қиламиз.
Аввало Бисмиллох билан бошлаганингга рахмат. Биласизми Исломда хамиша хар бир харакат ниятга бориб тақалиши ва унинг натижасида харакатларимиз гунох ва савобга ажратилиши айтилган. Мана шу "спам"ни ўргана туриб шуни ўйлаган одамни ниятини тушунишга харакат қиламану, бу хатдаги ширк, ёлғон ва маънавий фақирликка кўпроқ даъватни сезаманда. Аввалги жума овози сонларидан хамиша "Ислом энг сўнгги ва хаққоний дин бўлибгина қолмай, у мукаммал, доно ва гўзлал дин, ва унга даъват хам шу тариқа гўзал бўлмоғи керак" деб келмоқдаман. Мана шу фикрларим орқали хам бу хатга қарасам... эссиз шунча харакат.. Шу неча йилдан бери шу хат айланаётган бўлса ўзиям шайхимиз хар жума шу тушни қайта қайта кўрадилар ё хар жума нариги дунёдан репортаж қилиб ким дўзохга тушяпти, ким жаннатга тушяпти, нечтаси қаерда эканлигидан маълумотнома тарқатаётгандек. Етмагандек Мухаммад САВ тушда шундай "отчет" берар эканмилар? Одамлар тўғриси ғалати туюлар фикрим, лекин аслида бу хатдаги ёзилганлар ғалатимасми? Дўзах ва жаннатга ажратилиш вақти етиб келмади шекил? Бунча Исломдан ғариб таълимга эга инсон битмаган бўлса а? Қиёмат бўлмадику хали астағфируллох. Хотинлар эрларини гапига қулоқ солмай қўйдилар, бойлар камбағалларга ёрдам бермай қўйди... войбууу ёзган одамни исми камида Нолимбек бўлса керак. Хотинларни эрини гапига кирмайдигани аввал хам бўлган, бойни хам камбағалга ёрдам бермагани каби. Лекин нима учун фақат ёмонини кўрамиз? Оқила, солиҳа, мўмина қизларимизни кундан кунга ортиб бораётганини эса мен сезяпман. Бой бўлмаса хам шу сайтимдаги ўқувчилардан ногирон ёки касаллик туфайли мухтожларни ёзганимда ёрдам пули жўнатаётганларни гувохи бўляпман. Баланс жа жойида, қайтанига яхши тарафга кўп нарса ўзгараётганини кўряпмизку. Собиқ иттифоқ даврини бир эсланг, масжидга чиққанингизни кўришса тамом партбилетми шуни олиб қўйишарди. Энди хозирги имкониятни қаранг. Аввал атеизм рухиятида тарбияланарди. Эй бунча нолимбекмиз а? Яхшиликни сезиб кўра олмайдиганни ўзидан нима кутиш мумкин? Даъват қиладиганларни бир нечтасини нолиганини кўраману ачиниб кетаман. Даъват эмас кўпроқ, нима учун анави ароқ ичяптику МЕНГА МУМКИНМАС? Ёки хижобдаги очиқ кийинган қизни кўриб нима учун унга мумкину менга мумкинмас дегандек ҒАЗАБ билан назар қилишади. Айнан мана шу ғазаб билан бўлган даъват аслида ўша инсонни ички дунёси хали хижоб ёки 5 вақт намозни ўқиб барча фарз амалларни бажаришга рухан тайёр эмаслигидан далолат беради менимча. Агар ўзингни амалларингдан норози бўлмасанг ғазаб бўлармиди? Исломда ғазабни ўрни борми ўзи? Сен хижобга кириб, анави қиз мини юбкада ўтиб кетяптими, нима қиласан унга қозилик қилиб? Ўзингдан фахрлан. У қизга ғазаб қилганинг билан, уришганинг билан шартта хижобга кириб олармикан? Одамни мажбуран нимадандир ажратсангиз таққослаб алами чиқади бу факт! Агар унга ўша ажратилган нарса ёқса, у нарсани ўзиники деб хис қилса, у нарсага дархақиқат тайёр бўлса демак у рози, у эътироз билдирмайди. Демакки ғазаб хам йўқ. Хаммаси оддий! Ўзинг хали тайёр бўлмасанг, ўзингни қулай сезмасанг шартми бошқаларни хам хаётини захарлаб? Хамма нарсани ўз устаси ўз хаққонийси қилгани яхши. Худди шу спамни хам. К исмли омади юришармишде, А исмли ишдан кетармиш, В исмли эса ўлармиш. Тавба. Нимага даъват бўлди энди ўртоқлар? Спамниям тузишни ўлдиришибди. Ният ўзи нималиги тушунарсиз. 20та нусха қилиб ишларим юришиб кетсин деганига даъватми? Оддий сехргарликка даъватку. Худди иссиқ совуқчига бординг нимаю буни қилдинг нима. В ўлармиш. Воййййй ОДАМ ЎЛАРМИШ! Сенсация! Одам ўлармиш! Тасаввур қиляпсизми, одам-а?! Ғўдўвмисан эй, ким ўлмайди? Кўпайтириб ўлди нимаю, кўпайтирмай ўлди нима? Халиги А исмли қайтиб кўпайтирганида ишга қайтгани каби шу В-ни кимидир кўпайтирганида В тирилиб қайтиб келибди деб қўймабдида. Хуллас хулоса ўзингиздан хам дея олмайман. Ғирт ахмоқгарчилик. Одамлар, етар шундоқ хам турли бўлмағур онги захарланганлар Исломни қурол қилиб ундан ниқоб ила фойдаланиб, бутун дунёга жахолатдан дарак бергувчи дин сифатида кўрсатиб қўяётгани хам. Буёқда интернетда энди Исломни бунақа спам билан ахмоқона кўрсатишчи? Эхтимол менинг фикрларим нотўғридир, буни фақат Аллох билгувчидир, шунчаки У тарафдан берилган онг неъматини ишлатган холда шахсий фикрларим билан бўлишдим холос. Нима бўлса хам жазоимними ё ажримни хам бергувчи ёлғиз Аллох. Менинг фикрларимга қўшилиш ёки қўшилмаслик хуқуқи хаммада бирдек мавжуд. Хархолда энди менга шундай спам келса асабимни бузмай шартта шу мақоламга манбани бераман. Ана бу ва бу кабиларга фикрим хам тайёр. Билмасам, К-ни иши юришибди, А-ни бўшатишибди, В ўлибди.. Ман С тахаллус ва исм сохиби нима бўлсам хам хаммаси пешонамдан бўлар. Лекин нима бўлганда хам тақдиримни мана шу нарса билан боғламайман. Агар мабодо нимадир бўлиб эртагаёқ тил тортмай ўлиб қолсам илтимос, сўнгги васиятим: Буни оддий тасодиф деб қабул қилсангиз)) Саййид ул айём муборак ахли мусулмон! Ахли онгли мавжудот! Sayyod | |
Бўлим: Din |
Кўрилган: 24942 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 30 | ||||||||||||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |