02:10 Йил жонли овози: Ўлмас Оллоберганов! | |
Ўлмас Оллобергановнинг юз фоизли жонли концертидан шундай ижодий шокда қайтдимки, фақатгина "ёрворди, йиртиб ташлади" деган эмоциялар юқори турмоқда ! Концертда бўлганлар кўрдику...бунақа кучли овоз бунақа махоратни ўзбек эстрадасида хали жонли ижрода кўрмаганман!!!! Репетиция кунлари у билан сухбатлашганимдаги унинг ижодидан бехабарлигим хақида узр сўраганимдан уялдим.. -Залдаги бир мухлис йигит арабчани хам хоразмчани хам рақсда профессионал раққосларни хам йўлда қолдирар даражада хиром қилди. Пластикаси бу қадар кучли эканлигига хайратландик. -От ўрнини той босар, оламни тагига хам олма тушади сўзлари билан ўғлини ижодини халққа таништирди. Керак бўлса туркча, эронча, хиндча, озарбайжонча ва албатта соф ўзбек миллий охангидаги овоз қочирмалари профессионал даражада. Юқори пардалардаги хонишдан залдаги мусиқа олами вакиллари эмоцияларини яшира олмай қийқириб юборишди. дастурда кутилган Энрике Иглесиаснинг қўшиғи куйланмади. Репетиция жараёнидан қўйган видеомизда у куйлаганини кўргандингиз. (манба) Икки дуэт янгради, Махзуна билан шўх айтишув тарзидаги тарона ва Ирода билан хиндча фильмдан саундтрек куйланди. Концерт якунлашиб бораётган сари одамлар "Қурбон ўлам" дея қичқира бошлашди (видеода бор). Ва бу қўшиқни албатта куйлаб берган Ўлмас, дастурни Ўзбекистон қўшиғи билан якунлади. Икки кунлик 20-21 июнь кунларидаги жонли ижродаги дастур муваффақиятли якунланди. Сўзсиз, Ўлмас Оллоберганов йилнинг энг жонли, энг кучли ва махоратли овози! Жонли ижродаги концертлар кўпаймоқда, ундаги рақобат хам сезилиши қувонтиради. Ва тан олиш керак, жорий йилдаги жонли ижродаги концертларнинг энг махоратли ва мураккаб ижрочиси бу Ўлмас Оллоберганов бўлди. Қани энди мутасадди идоралар хеч бўлмаса мана шундай жонли концертларни реклама харажатларини ўз зиммасига олса, санъат ривожланиши, унинг тарғиботини енгиллаштиришган бўларди. Видеода тўлиқ концерт эмас, энг қизиқ ва юқоридаги Ўлмаснинг иқтидори хақидаги сўзларимга далил сифатида лавхаларни йиғинмасини тақдим этаман. Видео сўнггида Ўзбекистон Халқ артисти Насибахоним Абдуллаеванинг фикрлари билан танишасиз. Тасиксдан мобил турини кўчирмоқ мб Ютубда томоша Майтуб тасиксда томоша | |
Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj |
Кўрилган: 5627 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 21 | ||||||||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |