Бош сахифа » 2012 » Ноябрь » 5 » Лола: Йигиталини кашф этганмиз!))
06:54
Лола: Йигиталини кашф этганмиз!))
Шоу-бизнес оламидаги саноқли ёқимтой хонандалар сафидан махкам ўрнини хануз ушлаб келаётган Лола ўзига хос бўлган  алохида диди билан хам ажралиб туради.

Асосан рақсдаги пластикаси билан рақобатдош хамкасбларидан юқорироқ поғонада бўлган Лола бу йил клиплардаги ўрнини хам юқори поғоналарга кўтара олди.

"Соғиндим" клипи билан нафақат мухлислар тарафидан яхши кутиб олинганлиги балки, Райхоннинг турмуш ўртоғига айланаётган актер Йигиталини хам ярқ этиб кўринганлиги боғлаб туради.

Лоланинг яна бир алохида таъкидлаш жоиз бўлган жихати, бу клиплардаги сюжет ва трекга эмас, кўпроқ ички хиссиётни етказишдаги, рухий холатларни махорат билан лавхаларда акс эттиришидир.

Шахсан мен  айнан "Энди йўқ" клипидаги мана шу жихатини юқори бахоладим.

Бу йилги 4 кунлик концертида жонли ижрода қўшиқлар бўлиши тагида бошқа хақиқатлар хам ётишини сухбатдан билиб оласиз.

Лола билан жонли ижродаги репетиция пайтида учрашиб сухбатлашдиm.


 Sayyod: Илк саволим долзарб мавзуга таалуқли. Йигитали деган актер Сизнинг клипингиздан кейин яхшигина танилди, Сиз уни кашф қилдим дея оласизми?

Лола:-Ха бошқа клипларда кўрингани билан,  бизни клипда   у актер сифатида очилиб, иқтидорини   намоёнлаган . Суратга олиш майдончасидаги у шахс сифатида хам ўзини яхши намоёнлагани сабабли,  қизларнинг ярим аудиторияси уни севиб қолишга улгурди хам.  Суратга олиш ишларидан кейин,ўша суратга олиш жараёнидаги ижодий жамоадан кўпчлилик қизлар мендан у хақида қизиқиб сўрашди.   


 Sayyod: Райхон суратга олиш майдончасида уни севиб қолган, нима учун сизда у хиссиёт уйғота олмади экан?

Лола:-(кулади) Хар кимнинг ўзиники деган гап борку.  Хаётда хеч нарса тасодифан рўй бермайди, хаммаси юқоридан.  Тақдирдан менга аталган инсон аллақачон бор, демак Йигитали бошқа инсонга аталган экан (кулади).


 Sayyod: Турмушингиз хақида тўхталмаган бўлардиму, лекин у билан боғлиқ гаплар тинмайди, мухлисларгаям негадир шу жудаям қизиқ. Санъатга қайтганингиз шахсий хаётингизга салбий таъсир кўрсатгандек.

Лола:-Умуман шахсий хаётга  кўп нарсалар ўз таъсирини кўрсатади. Бизнинг атрофимиздаги ходисалар хам ижодимизга ўз таъсирини кўрсатмай қолмайди.  Ижодимда ўзгариш сезган бўлсангиз, демак таъсири бор.  Хар бир одамни шахсий хаётида турли вазиятлар бўлади, шунчаки машхур инсонникига қизиқиш кўп ва у хамиша бошқачароқ туюлади.  Лекин ижодга қайтганим турмушимга таъсири бўлмади, ижодим хеч қачон турмушимга халал бермаган.  Қайтанига хозирда ёнимдаги инсоним ижодда мени қўллаб-қувватлаб келмоқда.


 

Sayyod: Лекин тўйдан кейин у сизни анча  йил  уйда ушлаб турди

Лола:-Гап у мени ушлаб туришидамас...Мана ўзингиз яқинда турмуш қурдингиз, оилавий хаётни тушунсангиз керак,  оилани фундаментини аста секинлик билан бирма бир ғиштлаб қуриб бориш жуда қийин. Бошқа нарсаларга чалғий олмайсиз, яна оилада фарзанд туғилгач бир-бирига уланиб кетаверади.  Бирини бошқасидан ажратиб бўлмас ва керак бўлса уйғунлаштириш қийин бўлган холатлар юзага келади. Ниманидир қадрига етиш учун қандайдир қийинчиликдан ўтиш керак бўлса керак.  Шундай нарсалардан ўтиб, бу тақдир эканлигини тушунгадирмиз.


 Sayyod: Бу йил клипларга алохида эътибор қаратдингиз, йилдан йилга нафақат сизда, балки клипдаги хамкорларингиз режиссерларда хам ўсиш сезилмоқда. Ижодий намоёнлаш ўз йўлига, лекин клиплар орқали яширин хабар етказаётгандексиз. Масалан "Энди йўқ” клипингизни олсак, ундаги рухий кечинмани кўрсатиб етказа бериш. Бошидан ўтказган инсон сифатида хар бир лавхасини уқиш менга қийинчилик туғдирмади.  У лавхаларни шунчаки тасодифан деб бўлмайди..

Лола:-Тўғри, тасодифан эмас. Сиз айнан клипни тўғри тушуниб, тўғри  хис қилганингиздан хурсанд бўлдим.  Чунки кўпчилик инсонлар ўзича тушуниши мумкин, сабаби бунинг учун ўша холатларни  бошидан ўтказган бўлиши керак. Албатта хеч қайси бир лавха ва холат  хаводан олинмайди.  Ўша душ, кольчуга либоси, дунёга қарши боришга интилишдек ички ғалаён,  депрессия холати, бу  хаётимда  содир бўлган, ўзим бошимдан ўтган холат. Менимча бу нарсалар кўпчиликда хам бўлади.  Нималарни бошимдан ўтказган бўлсам, деярли хаммаси хақида куйлаб, ўша нарсаларни клипда намоён этишга харакат қиламан. Албатта хаммасини хам эмас, лекин аксарият ўзимдан ўтказган нарсаларни. 


 Sayyod: Фильмлардаги "Ширин қизалоқ” ёки фаришта аёл образлари жонга теккандек. Мана шундай клиплардаги ғалаёнли образларни  айнан фильмларда талқин этишга нима халал беради? Масалан сиз нима учун шундай образни талқин қилмайсиз?

Лола:-Менимча бу ўзимизда қотиб қолган тушунчалар билан боғлиқ бўлса керак.  Яъни мана шундай бўлса томошабинга аниқ ёқади деган.  Ахамият берган бўлсангиз мана шундай қотиб қолган тушунчаларга бўй берган холда ижод қилмайман. Хар бир клипимда озгина бўлса хам провокация онлари мавжуд.   Хар бир жойда, хусусан ўзимнинг қўшиқларим матнидан то клипларимгача таваккаллик бор.  "Стереотип”ларга тобе ижод қилишни истамайман.


 Sayyod: "Энди йўқ” клипидаги шундай "провокацион” лавхаси мавжуд жойини айта оласизми?

Лола:-Бу клипнинг бошидан охиригача  провкацияни ўзику (кулади).  Лекин бу атайин эмас! Қандайдир жанжалли мавзу билан, тайёрланиб ўйланган провокация билан  ўзимга диққатни тортишни истамайман. Шунчаки бор бўлган ва мавжуд бўлган хақиқий туйғулар хақида куйлашни истайман.  Масалан "Соғиндим” клипини олайлик, хаммамизга таниш сийқаси чиққан севги сахналари эмас,  хақиқийроқ бўлган ва хар бир томошабин бу клипда ўзини кўра оладиган  ёки шундай мухаббатни истайдиган лавхаларни кўрсатишни истадим.  Суйган инсонинг олдида қандай бўлсанг, шундайлигингча намоён бўла оладиган муносабатни кўрсатиш яъни.  Бу клипдан тақлидни сезишган бўлишларига қарамай, суратга олиш жараёни тўлиқ импровизация тарзида кечганини  айта оламан. Сценарий бўлмади, суратга олиш майдонига келдик , камера ёқилди ва хар биримиз истаган нарсани бажара бошладик.   Биз тиш ювишдан то урилиб кетишгача воқеалар ривожи қандай давомланишини олдиндан билмадик, шунчаки уланиб кетилаверди.  Балки шунинг учун шу клипни кўрганда ишонгинг келади.


 Sayyod: Шуни айтаманда, Райхонни клипида бундай онлар йўқ, яъни романтик лавхалар. Сизни клипингизда  оилавий ва романтик лавхалар жуда ишонарли.  Райхон ва Йигиталини севгиси айнан клипни суратга олиш жараёнидан кечганлигини инобатга олсак,  сизнинг клипингиздан кейин сизларда муносабат қурилиши мумкинроқ эди.

Лола:-Лекин биз хеч нарсани хис қилмадик. Одамни ўзига хам боғлиқ, менга агар бу керак бўлмаса ва муносабат изламасам, менинг юрагим фақатгина бир инсондан ташқари хаммага ёпиқку. Шахсан менда шундай, юрагим банд бўлса  бошқа эркак зотини хаттоки жиддий қабул қилмайман.




 Sayyod: Агар ундан хам аълоси чиқиб қолиши мумкинку

Лола:-Аълоси йўқ!  Мен учун ундан бошқа аълоси йўқ.  Райхон учун эса жудаям хурсандман, унга чин дилдан бахт тилайман. Райхон бахтли бўлишга лойиқ, у хаётида кўп қийинчиликларга дуч келди, нихоят бахтли бўлиш онлари келди.  Райхонни бахтли қилади деб ният қиламан.  Райхонни ўзлари ёниб туришидан унга ишонаман.  Ким нима дейишини ахамияти йўқ, асосийси унга яхши, унга яхшими бўлди.

 

 Sayyod: Бу йилги концерт дастурингизга жонли ижрони киритибсиз

Лола:-Хозирда мутлақ жонли равишда куйлашим мумкин бўлган  қўшиқлар сони тайёр. Лекин хар куни йиғилганимизда изланяпмиз, импровизациялар қиляпмиз. Концертгача янгиликлар билан бойитилиши мумкин. Жонли ижродаги қўшиқларни  гармонияларни ўзгартирдик, шуниси билан хам концерт бўлиши керак, сабаби сиз билган қўшиқларни дискни сотиб олиб хам тинглаш мумкин, концертда эса бошқачароқ бўлиши керак. Қўшиқни бошқачароқ тарзда , бошқачароқ ижрода балки кўрсатиш керак.


 Sayyod: Бу ерда репетиция бошқа, лекин катта сахнага чиққандаги холат бошқа бўлади, техник холатлардан фарқли хаяжондан овоз йўқолиши мумкин, матн ёддан чиқиши мумкин,  мана шу нарсаларга хозирдан қандай тайёрланаяпсиз? Шу нарсаларни хам инобатга олиб олдини олишни хам ўйлаяпсизми?

Лола:-Албатта, биласизми тўйдан аввалги "синдром" холат бўладику, мана шундай холатни концертдан аввал сезяпман. Касал бўлиб қолсамчи, овозим бўғилиб қолсачи, ниманидир эшитмай қолсамчи деган нарсалар қўрқитмоқда.

Мана хозир сизлар ташрифингизда куйлашимиз ўзгарди. Буни созандалар хам сезишди, мен хам бэквокалисткалар хам бугунги ижродан  қониқмадик. Сабаби жараёнда бегона одамлар пайдо бўлди.  Овоз титрайди ва хоказолар билан одам ўзини бошқара олмас экан. Шунинг учун бугундан бошлаб репетиция жараёнига одамларни таклиф қилимб туришга келишдик.  Айнан мусиқада профессионалларни таклиф қилиб, хозирданоқ бу қўрқувни енгишни бошлаймиз.

 Бу мен учун катта таваккалчилик. Бу мен кечиб ўтишим керак бўлган катта тўсқинлик, сабаби  хаётимда жонли ижрода куйлаш билан боғлиқ бир воқеа бўлганди,  шу сабаб   ўз ичимга беркингандек бўлгандим.  Бу мендаги катта комплекс бўлиб қолганди... Хозир ўзим билан курашмоқдаман, катта хаяжон ва катта қўрқинч... Мухлис ва томошабинлар қўллаб-қувватлашига мухтожман . Жонли ижродаги куйлашга тушунган холда қабул қилишларини хохлардим. 

 

Sayyod: Жонли ижрода куйлашдан кимлардандир маслахатлашдингизми? Шартта келиб репетицияда жонли куйлаш бошқа бўлса керак?

Лола:-Билмасам, йиғилган созандалар менинг таъбимга кўра ижодкорлар, уларни излаб, улар билан ишлашни истаганман. Аввалги концертда ёдингизда бўлса джаз элементлари бўлган,  мени ғоям бўйича амалга мана шу Азиз Халмуратов орқали амалга оширилди.  У  жамоа рахбари, яна бас гитарада  Сурат Қосимов,  гитарада Жамшид  Раджабов, перкуссияда Олимжон Орипов,  барабан Дамир Фатхулин ва клавишда Адхам Абдураимов.  Мана шу професионал ижодкорлар даврасида йиғилиб  ишлаяпмиз,   кимдан иложи  бўлса маслахат оляпмиз,ўзим жонлида куйлашни истаган қўшиқларни айтаяпман, улар ўз вариантларини киритишяпти. Янги талқиндаги фикрларни билдиряпман, масалан "Сенга” қўшиғини романтик ва сокин кўринишда ярим акустикада намоёнлашни истаяпман. Ўз навбатида улар бу ғояларни амалга ошириш устида ишлашмоқда.  Жонли ижрода куйлашдаги маслахатларга келсак,  миндаль  ёғини   сув билан аралаштириб ичишлар , томоқ юмшатишлар тавсияси бўлди.


 Sayyod: Концерт хақида

Лола:-Бу йил умуман бошқа форматдаги концерт бўлади.  Репертуар хам.  Концертда  бўладиган янги альбомдан репертуар устида яхшилаб ишладим ва ўзим концерт учун танладим. Қўшиқ матнларига алохида эътибор билан ёндошиб, хаттоки баъзиларини ўзим ёздим , бир йил давомида альбом ёзилди  ва унга бор қалбимни бахшида қилдим. 11та янги хали хеч ким тингламаган қўшиқ концертда янграйди. Лекин альбомни сотувга концертдан аввал чиқартириш режамда бор. Концерт декорацияси устида хозир ишлаяпмиз ва у томошабин учун янгилик бўлиши керак.  Бу хам янгилик бўлади.


 Sayyod: Концертларда урф бўлган  дуэтлар бўладими?

Лола:-Айтганимдек, бу йил концерт ўзга форматда, минимализмга ёндошдик. Шунинг учун Шохруххон билан айтилган дуэт бўлади фақат. Янги дуэтлар бўлмайди.


 Sayyod: Лоланинг концерти деганда кўз ўнгимизда шоу ва рақслар намоён бўлади. Концертингиз фишкаси шоу  кўринишида бўлганига  ўз аудиториясига эга. Бу йил урғуни жонлига қаратсангиз шоуни кутган аудиториячи?

Лола:-Йўқ, урғу фақат мусиқа ва чироқлар ўйинига бўлади, жонли ижро бу асосий урғу эмас.  Шоу элементлари албатта бўлади. Чироқлар ўйини бетакрор бўлиши аниқ.  Аввалги  концертларимга қарагандаги ташвиш ва югур-юугрлардан фарқли, бу йилги тайёргарликдан завқланмоқдаман. Уйғонаману созандалар билан  репетицияга ошиқаман, кейин Татьяна Круглова билан рақслар репетициясига. Концерт куни хам мана шундай шошилмай, югурмай завқланиб ишлашни истаяпман ва буни томошабин хам сезишини хохлайман.


 

Sayyod: Бу йилги баннерингиз ўзгача нафис, майин ва сокинлиги билан диққатни тортди.  Имидж муаллифи ким?

Лола:-Бу ижод бўлганидан кейин хаммаси жараёнда кечади,  концерт устида ишлаётган хар бир инсон пирамиданинг хар бир ғишти каби, биттаси бўлмаса, пирамида тўкилиб тушади.  Менинг ғоям бўйича қандайдир табиийликни исталди, ахамият берган бўлсангиз суратда деярли бўйнилмаган. Майин ва сирли образ қилинди. Фотограф Равшания деган жуда иқтидорли қиз, у нафақат рассом ва суратчи балки инсон сифатида хам ажойиб. У билан шу ғоям хақида сухбатлашганимда, айнан бу у шуғулланадиган йўналиш эканлигини айтди.  Иккимиз бир тарафга қараб ишлаганимиз учун тажрибамиз амалга ошди. Келажакда у билан яна хамкорлик қиламиз деган умиддаман.

  Кўп нарса альбомга ундаги қўшиқларга хам боғлиқ, масалан бу йилги концертда урғу "Соғиндим” қўшиғидек охангда бўлиб, баннердаги кўзларга соғинч хиссини кўрсатдик. Яъни баннердаги кўзлар соғинган кўзлар (кулади). Мехр ва мухаббатга тўла!




 Sayyod: Концерт олдидан нималар хақида эълон қилмоқчисиз?

Лола:-Хаётимда турли нарсалар бўлган ва бу йил хаётимда катта ўзгаришлар бўлдиб, ўзим учун кўп хулосалар қилдим.  Бугунги кунга келиб енгил яшамоқдаман. Хаммага енгиллик тилайман. Ижобийлик тилайман, афсуски негадир у бугунги кунда камдек.  Хозир ўзим шуғулланаётган ишдан катта завқ олаётган эканан, хар бир инсонни хаётида мана шундай завқ келтирадиган нарсаси бўлишини истардим.  Майли у бир кичик нарса бўлсин, шунчаки уйида турмуш ўртоғига қараш бўлсин, иш ва ёки касб, шунчаки хаётдан завқланиб яшашларини истардим. Хаётдан яхши нарсаларни кўра билишларига харакат қилишларини тилайман. Хаётимда хозир ижобийлик, яхшилик ва енгиллик бор экан  Худога шукр қиламан.


 Sayyod: Сўнгги савол: Тўрт кунлик концертингиз давомида,  кўзингиз тушганида куйлашингиз осон бўлиши учун   томошабинлар залида кимни кўришни истардингиз?

Лола: -Отамни онам билан...






Суратлар муаллифи; Шахло Қодирова ва Сарвар Зохидов

Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj | Кўрилган: 16178 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: lola

Нравится
Барча изохлар: 27
1 Feruza_Chanel   (05-Ноя-2012 07:30) [Материал]
ohirgi savolga juda tasirli javop qilipti,, dry

2 Sherzod   (05-Ноя-2012 07:45) [Материал]
Suhbat judayam qiziqarlik utibdi, Lola samimie tilaklar uchun kattakon rahmat ijodingiz unimli, kanyertibgiz ziyoda utsin hamisha olloh uz panohida asrasin.

3 Dilmurod   (05-Ноя-2012 08:56) [Материал]
Lola biram asal, wakarki o'ziga jalb qiladi ko'z temasin, baxtiga, omadi, sogligiga. Konsert zur utadi bu aniq. Rayhon b.n duet xaqida suramabsizde?

4 Javhar   (05-Ноя-2012 09:03) [Материал]
lola

5 ranoshka   (05-Ноя-2012 09:04) [Материал]
"Лола: -Отамни онам билан..." а мужа? sad

6 Dadaxon   (05-Ноя-2012 09:11) [Материал]
Lolani ijodlariga zafarlar yor bölsin. Omad tiliman.

7 ๑⋆๑Ҳαмροзчиκ๑⋆๑   (05-Ноя-2012 09:17) [Материал]
Lolågå gåp yö í bölíwìýåm múmkummås. Íjodídå úlkån zåfårlår tlímåñ

8 STUDENTKA   (05-Ноя-2012 11:20) [Материал]
Lolaga omad tiliman, jonli ijroda kuylawga harakat qivotganlarini o'zidan faxrlanamiz. Konserti hich kimmikiga o'xwamidgan va faqat jonli bo'liwini tiliman. Sahna plastikasi va ijodiy potensial tarafdan Lolaga hich kim teng kelomidi, Rayhonam Shahzodayam

9 STUDENTKA   (05-Ноя-2012 11:24) [Материал]
Oilaviy baht hich qachon tark etmasin, farzandlarini kamolini ko'rsinla

10 layla   (05-Ноя-2012 13:54) [Материал]
lola zor

11 Bahоdir   (05-Ноя-2012 14:30) [Материал]
VAU LOLA!
LOLA.NAQADAR BETAKRORSIZ.HUDO HOLASA KANSERTDA UCHRAWAMZA.IJODIZGA OMAD,JONLI IJRODA YAXWI ETIWIYZGA TILAKDOWMAN,SAYYOD REPORTAJ UN RAHMAT!

12 Sardor_B   (05-Ноя-2012 14:45) [Материал]
лола ни хайоти кандай кечебди хозир ажрашибди деган мишмишлар хам ешитдик шу ростми

13 Sardor_B   (05-Ноя-2012 14:46) [Материал]
лекин яхши харакат килебди изланебди омадини берсин

14 Гавхарий   (05-Ноя-2012 14:55) [Материал]
красавица наша.

15 bahoydin   (05-Ноя-2012 15:13) [Материал]
agar uzbekistonni kinolari shu yigitaliga ohshaganlarga kolgan bolsa ozbekiston hayotda osker hatto oltn gepart naminatsyasiniham ololmiydi. ozbek kinosini obrosiniham tokib tashlashdi bu yulduscha kasaliga duchor bolganlar

16 Gulozora   (05-Ноя-2012 15:49) [Материал]
Mana shu Lola hayotini ham ijodini ham tengdalikda juda zo'r va barobar olib boradi qoil qolaman, ijodga qaytganidan hursandman man sog'inib qogandim sevimli qo'shiqchimni... Oilalarida hammasi yaxshi ekanligidan manga taalluqli bo'lmasada juda ham ich-ichimdan hursand bo'ldim!

17 Zinnura_K   (05-Ноя-2012 16:36) [Материал]
Lolaga omad tiliman..!

18 Zuxraxon   (05-Ноя-2012 20:01) [Материал]
Концерт аъло даражада утади худо холаса! Ижодизга омад тилиман!

19 MiSs_DiLfUzA   (05-Ноя-2012 22:28) [Материал]
Omad yor bölsin)))

20 Sanjar   (05-Ноя-2012 23:57) [Материал]
Lola turmushi shaxsiy hayoti yaxwiligi, turmuw o'rtogi b.n baxtliligi haqida etib, hamma miw miwlaga nuqta quygani zo'r bopti.
Ranoshka muj tak i tak budet tam, no nebudet sebya pokazivat dlya lishnego piara. LOLA samimiylik, oddiylik, chiroy baxt, OMAD, sogliq sizni tark etmasin, jonli ijro albbata zur boladi, Lola zursiz

21 Mansur93   (06-Ноя-2012 01:15) [Материал]
Klass böptiyu

22 Mansur93   (06-Ноя-2012 01:17) [Материал]
Klass b6ptiyu

23 I Love MY   (06-Ноя-2012 14:23) [Материал]
зор

24 Arslon   (06-Ноя-2012 20:34) [Материал]
Lola omad baxt quvon4 tiliman

25 ИЛХОМЖОН   (09-Ноя-2012 20:26) [Материал]
Лола яхши саънаткор дея олмиман. Лекин хозир санъат санаткорники эмаску. Аксинча пулли борники дейишади ёки.....

26 shamshod   (19-Ноя-2012 21:57) [Материал]
Lolani bezab turgan orxideyalar juda unga mos,u shu noyob gullardek nafis,bu gul nozik did soxibasi ekanligini bildiradi...juda yarashgan,gap yuq

27 dilya   (25-Ноя-2012 20:31) [Материал]
nega endi yaxshi sanatkor deyolmaskansiz? siz deyaolmisiz lekin lola zo'r sanatkor daxshat ba'zilarga yoqmasligi mumkin lekin bu degani bir san;atkorni yaxshimas degni emas angry

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!