03:08 Қоч Илхом-2. | |
Илхом Мий Арманинг "Хаста-хаста" қўшиғига ишланган хазиломуз клип яхшигина оммалашди. Тўғриси умуман кутлмагандим, ТВМдаги топ-10 дастуридан тушаётгани йўқ, олдинги хафтада хатто 2 ўринни хам эгаллади! Хозирда худди шу "Хаста-хаста" йўналишида шўх ва рақсбоп тарона ёзилмоқда, у билан бирга унга ишланадиган янги клип устида хам баробар иш олиб борилмоқда. Клип "Қоч Илхом, қоч!"-нинг мантиқий давоми бўлиб...воқеа ривожи сизни аниқ хайратлантиради! Ва албатта бош ролларга яна машхурлар таклиф этилади, бу эса хозирча сир! Илхомнинг кейинги 3-4 ижод намунасига хозирданоқ клипларига сценарийлар тайёр, клиплар сериали кутилмаган бурилишлар билан қизиқтириб борилади! Мазкур клипларда сайтимизнинг форум аъзоларига роль ижро этиш имконияти мавжуд! Фақатгина сайтимизга энг содиқ ва энг ашаддий мухлислар клипда роль ижро этишлари мумкин! Сайтимиз форумига sayyod.uz/forum/ манзилида аъзо бўл ва йиғилишларда иштирок этиб клипда иштирок этиш истагини билдир! Сайтимиз хамиша ёшлар билан хамнафас, уларни бўш вақтлари таралабедод ёки соғлиқ ва қонунга зид ишлар билан эмас, ижод билан ўтиши учун доимо харакат қилади! Импро-тк лойихамиз хам бунинг яққол исботи. Эндиликда клипларда иштирок этиш ва бир қанча лойихаларимизда қатнашиб ижод билан шуғулланиш учун имкониятлар фақат бизнинг сайтимизда! Яқин кунлар Илхом Мий Арма билан кутилмаган саргузаштлар)) Балки...СИЗНИНГ ХАМ ИШТИРОКИНГИЗДА! | |
Бўлим: Yangiliklar |
Кўрилган: 6410 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 14 | ||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |