Бош сахифа » 2013 » Октябрь » 7 » Октябрь ойи фахрли инсонлари!
06:57
Октябрь ойи фахрли инсонлари!

2013 йилнинг октябрь ойининг илк жумасини хам, бу йил  иккинчи бора амалда хам муборак қилиш насиб этганига шукр.

Қон марказига келганимизда бизни "Шифо-инфо" газетасидан журналистлар кутиб олишгани қувонтирди. Сабаби бу хайрия лойихасини қўллаб-қувватловчи ва  унда иштирок этаётган оммавий ахборот воситалари жудаям кам. Яна ўз ташаббуси билан ташриф буюраётганларга эса чексиз хурмат!


"Фахрли инсон" лойихамизда Халқ артистларидан илк маротаба Насибахоним Абдуллаева иштирок этган бўлсалар, бу сафар ушбу унвоннинг ёш ва янги сохибаси Гулсанам Мамазоитова биз билан биргаликда ўтказди . 

Аёллар фаол.... қизиғи қон топшираётганлардан айнан йигитлар озчиликни ташкил қилмоқда...

Бундан аввалги фотонигохда кўрганингиздек (фото), Гулсанам қон топшириш учун шай бўлиб келиб, қоидага кўра аввал шифокорлар кўригидан ўтиб, бармоғидан хам қон топширди. Лекин, шифокорлар унга яқиндагина она бўлганлигини инобатга олган холда, қон топширишни таъқиқлашди. 

 лойихамизнинг санъат оламидан энг фахрли иштирокчиси бўлган шоира, бастакор ва хонанда Шахноз бу сафар қўлга тушди! Гап шундаки, Шахноз акциямизда мунтазам равишда қатнашиб келмоқда ва хар сафар пинхона келиб моддий хайрияни ташлаб кетади.  Бу сафар фанфорум аъзолари папарацциларидан бири уни суратга олишга муваффақ бўлишди! 


Гулсанам хам қон топшира олмагани учун моддий хайрияга ўз хиссини қўшиб, лойихамиз тартибига кўра шифокорлар ва қон топшираётганлар учун жонли куйлаб берди. (видеода кўрасиз)

Фанклублар хам лойихамизни қўллаб қувватлаётгани бизга жудаям мухим! Муниса Ризаеванинг фанклуби бу сафар ўз хонандасини акцияда сездиришди! Мунисанинг фанклуби иштирокчиси бўлган Озода Саидзоданинг шогирди Муқаддас Усмонова (фото), шу куни  Мунисанинг "Секин аста" қўшиғини жонли куйлаб, олқишларга сазовор бўлди (видеода кўрасиз)

Акциямизда институтидан йиғилиб келадиган талабалар жудаям кам бўладиган холат.  Бу сафар Сингапур (MDIS) институти талабалари Азизжон Солиев бошчилигида келиб акцияда қатнашишди. Аксарияти русийзабон бўлган йигит ва қизлар умуман сайтимиз борлигиниям билмаслиги аниқ, лекин хайрия учун йиғилиб келишгани жудаям қувончли хол. Бунинг учун Азиз Солиевга ташаккур изхор этамиз. 

Шоир Ренис Мешаян хам бу сафар иштирок этиб, қон топширмоқчи бўлдию, аммо камда уч ой оралиқ бўлиши кераклиги учун шифокорлар унга хам рухсат беришмади. 


Шохруххон акциямизда қон топширганидан хабарингиз бор, бу сафар унинг продюсери Иззатилла Намазович (Аблакулов) хам қон топширди. Шохруххоннинг фанклуби лойихаларимизда фаол бўлиб,бу сафар бешинчи маротаба қон топшираётган "Фахрли инсон" лойихаси юлдузи Сирожиддин (Жосус)ни хам инобатга олсак, бу акциянинг мардлари хит-парадида Шохруххон ижодий жамоаси тўлиқ ва тўкис эгаллади!


Лойихамизнинг биринчи қисми бўлган қон топшириш акциясидан сўнг, доимгидек,  рўйхат бўйича топширилган қонларни, шифохонадаги болакайлар учун мухим бўлган рўйхат билан таққослаб, хисобот ўтказарканмиз, ациямизда юзлаб одамлар қатнашиб қон топшираман деб келишадию, аммо шифокорлар рухсатини фақатгина камчилик олмоқда эканлигини яна бир бора гувохи бўлдик.

Кимларнидир (коллеж ўқувчилари)  ёши тўғри келмай, кимларнидир гемоглабини, вазни, қон босими ва хоказо... Бу сафар шифохонага 3 гурух қони жуда мухим бўлдию, топширганлардан атиги икки одамники 3 гурух бўлди (шулардан бири Шохруххон продюсери Иззатилланики), ва рўйхат бўйича 20тача қон донори керак бўлди ва бизни акциямиз 16та бўлди...((

 "Фахрли инсон" лойихамизнинг биринчи тури қон топшириш акциясини тугатиб, лойиханинг  иккинчи тури бўлган хайрия тадбирига шифохонага ошиқдик. 


Бу туримизда мунтазам равишда қатнашиб келаётганларга чексиз хурматимиз... Доимгидек, дорихонадан вакил таклиф қилиниб, йиғилган пулларга дорилар сотиб олиниб, бемор болакайлар ва уларнинг оналарига шахсан тақдим қилинди. 


Кун давомида икки турда ўтказилган хайрия лойихамиздан кейин, ичимда   "Эх, бахт учун яна нима керак?" деган хитоб қилиб қўяман.  Енгил тортаман, хурсанд бўламан... Ўзимни фахрли инсон деб хис.... қилмайману, аммо, шу кунги иштирок этган  фахрли инсонлардан ФАХРЛАНАМАН! Чин дилдан!


ТЎЛИҚ ХИСОБОТ:

"Фахрли инсон” хайрия акциясига ташриф буюрган мехмонлар:

1.    Ўзбекистон халқ артисти  Гулсанам Мамазоитова

2.     Иззатила Аблакулов (Шохруххон продюссери)

3.     Ахрор (Хонанда)

 

 Акцияга келган фан клублар:

1.     Шерзодбек фан клуби

2.     Беном фан клуби

3.     Муниса Ризаева фан клуби


4.     Шохруххон фан клуби

5.     Сайёд фанфоруми   

   

 ва    MDIS (Management Development Institute of Singapore in Tashkent)

         талабалари

 

 

 Қон топширганлар рўйхати:

 

  Мехмонлардан:

1.       Иззатила Аблакулов (Шохруххон продюссери)

 

   Беном фан клубидан:

1.     Мирзаханова Азиза

 

  Шерзодбек фан клубидан:

1.     Хайритдинов Хафиз

 

Шохруххон фан клубидан:

1. Сирожиддин (Жосус)

 

Муниса Ризаева фан клубидан:

1.     Усмонова Муқаддас

2.     Абдурахмонов Ислом

 

Сайёд фанфорумидан:

1.     Маъмурова Зухра

2.     Позилжонова Нодира

 

MDIS талабалари ва бошқалар:

1.     Феруза

2.     Батирова Гулора

3.     Юлдашева Мадина

4.     Бурханова Дилнавоз

5.     Очилов Исмоил

6.     Солиев Азизжон

7.     Сатторов Тимур

8.     Сажирдинов Хожиакбар

 

                    Умумий  16 та донор қон топриширди.

 

  Акциямизнинг шу кунги ширинликлари хомийлари Сайёд фанфоруми аъзоларидан Дилдора, Дилшод, Зухра, Мухаббат ва Искандаров Бекзод 

 

                Моддий хайрия:

1.     Толипова Нодира

2.     Шавкат

3.     Ахрор (хонанда)(фото)

4.     Усмонова Озода

5.     Дилшод

6.     Заитова Дилдора

7.     Гулсанам Мамазоитова (хонанда)

8.     Шахноз (шоира, хонанда ва бастакор)

 

                         Йиғилган умумий сумма 1.720.000 сўмни ташкил этди


Фото: Sayyod-media маркази фотографи Абдурахмон Содиқов

Видео (эртага): Sayyod-media маркази пиар ва реклама бўлими рахбари Шахло Қодирова





Бўлим: Hayriya| Akciya | Tadbir | Кўрилган: 5994 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Faxrli inson, Gulsanam Mamazoitova, qon

Нравится
Барча изохлар: 13
1 Frenk-kent   (07-Окт-2013 07:26) [Материал]
thumbup

2 Nunush   (07-Окт-2013 10:05) [Материал]
ilohim bizga ham savobli ishlar qilishdan benasib aylamasin.

3 Zuhra_M   (07-Окт-2013 11:24) [Материал]
Yesss manam Fahrli Inson bo'ldim 2chi marotaba yexuuuu Olloxim ilohim kichkintoylarimizaga o'zin shifo ber

4 Zavqiddin   (07-Окт-2013 11:58) [Материал]
Aksiyada har oy qon topshirsa bo'ladimi??? Bunaqada odami kasal qilib qoyasizlarku savob deb. Shifokor yoki ma'sul xodim yo'qmi???
Ответ: Хар ой топширмайсиз! Бир йилда икки маротаба мумкин. Агар соглом булиб соглигингиз кутарса врачлар куригидан утган холда хар 2 ёки 3-4 ойда топширасиз. Хаттоки шунаканги донорлар борки хар ой кон топшириб турмаса булмайди. Хар бир кон топширувчи шифокорлар куригидан утгандан сунг ва улар рухсат берсагина кон топшира олади. Шифокорларнинг айтишича хар бир соглом одамда олинган кон урнини 48 соатда организм кайта тулдира оларкан.

Изохлар модератори Bek8111

5 Zavqiddin   (07-Окт-2013 12:33) [Материал]
Ўтган ой кузатгандим Беном фан клуб адими Азиза топширганиди. Шу ой хам топширибди.  2-4 ой эмас 1 ойдан кейин топширяпти.

6 ledy   (07-Окт-2013 13:31) [Материал]
Кон топширганларга куч-кувват ва саломатлик тилаймиз...

7 ledy   (07-Окт-2013 13:35) [Материал]
качондан бери шунча ишлар булаяпти. Нахотки бирон журналист буни ёритолмаса. Чет элда бировни мушугини куткариб колганниям герой деб телик.ка чикаришади, бу ерда канчадан-канча одамларни хаёти учун курашилётган пайти нахотки бошка ОАВлар ухлаб ётишса. Аслида бу кон топширганларни хаммасини Узбекистон каналида курсатиш керак. Ким хам буни уддаларди, ахир Узб.даги ягона хам ишлайдиган, хам ёзадиган, хам гоялар ишлаб чикиб яна оддий одамлар орасида юрадиган ягона шахс-Сардор Камилов. Бошкаси хеч ким эмас.

8 sasha1014   (07-Окт-2013 15:23) [Материал]
bu xammani qo'lidan kelmasligini o'zingiz yaxshi tushunibsizku! shunday ekan siz aytgan savollar menimcha befoydadur!      buning uchun inson ozini emas o'zgalarni manfaatini ko'zlashi kerak! shunaqa

10 ledy   (08-Окт-2013 00:02) [Материал]
Айтмокчи булганим, бу ишни килишмасин, лекин тв.да курсатишсин. Радиоэшиттирув тайёрлашсин. Газеталар ёзишсин... Шуни назарда тутгандим.

9 shahlo   (07-Окт-2013 15:23) [Материал]
Faxrli inson nukusdayam bo'ladimi? mellow

11 bek88   (08-Окт-2013 08:17) [Материал]
"Эх, бахт учун яна нима керак?"

12 AZIZA BENOM   (08-Окт-2013 13:04) [Материал]
Zavqiddin man 1 marta 2012 yil sentyabr oyida topshirganman. keyin qonim kam bolgan sababli topshirolmaganman. qon topshirganlarni korib xafa bolardim mani yordamim tegmayapti deb. mana Xudoga shukur xammasi joyida va 1 yil deganda qon topshirdim. sogligim yaxshi shifokorlar korigidan song ruxsat tegsa nega topshirmayman axir bu bilan kimnidir xayotiga tuzalishiga umid bolsa. mani arzimagan qonim ularning tuzalishi uchun umid.

13 Malika_95   (13-Окт-2013 23:18) [Материал]
omad iloxim bolala tuzalsin

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!