06:51 Рамазон хақида энг кўп куйлаган хонанда! | |
Муборак Рамазон кунларига илк қадамимизни босдик. Аввало Рамазон муборак, Рўза кунлари барчамизни иродамиз метиндан бўлиб, бу йилги кучли синовни хам енгиш насиб этсин. Бу йилги синов анчайин мураккаб келиши тахмин қилинмоқда, зеро бу йил энг иссиқ давр бўлар экан.
30 кун ўтгач, ғалабамиз шодлиги кучли бўлса керак. Нафақат жисман балки рухан хам тарбиялайдиган Рўза бу йил бизларни қанчайин қаттиқ тарбияласа, қалбимиз шу қадар юмшаши натижасига эришсак керак.
Шу кунларга яна етказганига шукр. Бугундан 30 кунлик Рўзани тўлиқ адо қилишга ният қилганларга биринчи кунимиз муборак!
Рамазонда сайтимизда Рўзага урғу беришга харакат қиламиз. Санъат оламидан Рамазонга аталган қўшиқларни хам бериб боришимиздан хабарингиз бор. Қарангки бу мавзуда энг кўп куйлаган хонандалардан Шахноз бўлиб чиқди. 2004 йилдан бери Рамазон хақида маъно ва савияли қўшиқларни тақдим этаётган шоира, бастакор ва хонанда Шахноз бу йилги Рамазон учун хам қўшиқ тайёрлаган бўлиб, унда Аллохнинг 99 исми нашидаси бўлар экан. Бу қўшиқ Шахноз ижодидан Рамазон учун аталган еттинчи қўшиқ бўлади. Яқин кунлар бу янги таронани Рамазон тухфаси сифатида тақдим этамиз, хозирча эса шу кунгача бўлган Рамазонга аталган Шахнознинг хамма қўшиқларини ёдга оламиз:
"Мехрибоним" - 2004 йил. Кўчирмоқ 9мб "Илтижо" - 2006 йил. Кўчирмоқ 8мб "Балки" - 2007 йил. Кўчирмоқ 5мб (видео Ютуб, видеоМайтуб) "Хуш келибсан Рамазон" 2009 йил. Кўчирмоқ 7мб ( видеоЮтуб, видео Майтуб) "Рамазон муборак" 2011 йил. Кўчирмоқ 7мб "Насиб айла" 2013 йил. Кўчирмоқ. 4мб
| |
Бўлим: MP3|Video |
Кўрилган: 11429 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 12 | ||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |