Бош сахифа » 2017 » Май » 10 » Рашид Холиқов: "Ётиб қолганимда каравотни уриб йиғлардим"
14:16
Рашид Холиқов: "Ётиб қолганимда каравотни уриб йиғлардим"

-Туғилмаслигим керак эди...

-Оёғимни ўзбек профессорлари сабаб кесишмоқчи бўлишган. Ётиб қолганимда каравотларни уриб йиғлаганман. 

-Онам татар бўлган, Қозонлик татар! Соф ўзбек оиласида юзи ерга қарамаслиги учун қариндошларини келтирмай, тарбиямизни хам  кучли қилган ва ўзи эса ўзбеклашиб кетган.

-Руслан Шарипов менгача пул топмасди. "Сетора"га рахмим келиб Русланни уришганман.

-Махалламдагилар бошида мени артист сифатида менсимаган.

-Хозир чойхонада ёшлар бу фожеа! Чойхона бу отахонлар учун!

-Ўзимни овозимда куйлайман!

-"Хўжа" продюсерлари Руслан билан гаплашсам уни қўлидан тортиб олиб кетишарди. 

-Юзидаги нор сабаб уни бўянади дейишарди.

-Шахло Ахмедовани келин қилишга қарши эмас.

-Мухлислар эътирози: Ўғлини санъатда аъло клиплар билан талтайтирмаяптими?

-Хозир сомсапаз хам зўр  куйлай олади.

-Сенга қўшиқ ёзмасам, хеч ким бўлмайсан деганди...

-Ватангадо ва қариялар уйи хақида хам...

 

ЮТУБДА ТОМОША

 

 

Ретро афсоналаримиздан бири, бугунги давргача хануз ижоддаги "Шахзод" гурухининг солисти Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Рашид Холиқов билан сухбатни хамиша хам кўриб ўқийвермаймиз. Сабаби у деярли интервью бермайди. 

Рашид Холиқов деганда машхур бренд либосидаги ва  ўзига сочидан тирноғигача орасталик билан қараган серсалобат хамда дидли  хонанда кўз олдимизга келади.  Ўта маданиятли ва хушмуомала бу хонанда билан сайтимиз туридаги сухбати хаммага қизиқ бўлса керак.

 

Айниқса уни оёғи кесиб ташлашлик хавфи билан ётиб қолганидаги оғир дамлар хақида...

 

 

Рашид Холиқовни "Сайёд-медиа" офисимизга таклиф этдик. 

 

 

Биласизми, кўпгина саволларимни кутмай гўёки олдиндан сезгандек жуда қизиқ нарсалар билан бўлишди. Асосийси уни шахс сифатида кўпчиликка аён бўлмаган жихатлари ушбу сухбатда намоён бўлди десам муболаға бўлмас.

 

 

Оғир кечган болаликнинг чархланган ва тарбияга алохида урғу билан катта қилинган ушбу оиланинг ажиб сирларини ошкор қилди. 

"....Онам Равиля татар миллатига мансуб бўлган ва соф ўзбек оиласига келин бўлиб тушган. Балки шу сабаб юзимни ерга қаратмаларинг, ана татарни боласи ундай бўлади бундай бўлади деган гапларни яқинлаштирмаслик учунам нафақат бизни тарбиямизни балки оиладаги ўз аёллик вазифаларини хам қойиллатганлар... Кези келиб Қуръондан сураларни ўқишни бошлаганлар. ..."

 

Онаси берган ўгитларни хануз эслар экан айнан тарбияси негизидаги у сўзлар хаётида кўп асқотганини билдиради. 

 

 

-"Дўстларим мошинасида уйим олдидан ўтиб, мени чақиришмаганида жудаям алам қиларди... Хали кун келиб шундай машиналар хайдайки деб алам билан гапирардим"...

 

Хаётида эришган кўп нарсасига ўша аламлар хам туртки бўлган. 

 

 

"... Махалламдагилар бошида мени артист сифатида тан олишмаган.  Тўйларига бошқа артистларни чақиришарди..."

 

 

"...Санъатдаги ярим-яланғоч қизлар? Кимлар? Тамила? Ким у? Ман танимайман уни! Лола? Қайси?  ..."

 

 

 Ўзбек тилини билмаслик? Рус тилини билмасликчи? 

 

 

"...Клипимда уйланишимдан аввалги холат кўрсатилгани рост... Тўйдан аввал қайнонам билан уришиб, эшигини тепиб кетганман, ва хозир..."

 

 

"...Ётиб қолган пайтларим йиғлаганман. Бир маротаба хам эмас... Каравотларни уриб йиғлардим... Санъат оламидан мен танимаганлар хам келиб аслида нима бўлганидан кўпроқ қизиқарди. Хар бирига бошидан гапириб беравериш... Ўша пайтлар сараланиб қолганлардан нафақат бегоналар балки яқинларданам бўлган...."

 

 

Бу ва бошқа жуда қизиқ мавзуларда Рашид Холиқов билан видеосухбат 

 

 

Суратлар муаллифи Нодира Тўраева

 

 

Видео : Шахло Қодирова ва Нодира Тўраева. 

 

Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj | Кўрилган: 91942 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Rashid Halikov, Rashid Holiqov, Shahzod

Нравится
Барча изохлар: 7
1 nazisha   (10-Май-2017 15:50) [Материал]
Judayam xurmat qilgan ijodkorim. Interviyuni kutamiz ✌

2 Kamola   (10-Май-2017 15:53) [Материал]
Ассалому алайкум Сардорака. Интизорлик билан кутамиз. Чунки сизни саволларингиз халк тилидан айтилади.

3 Рустам   (12-Май-2017 12:33) [Материал]
туйлага жудаям кимматгна юришади

4 Madina   (12-Май-2017 20:46) [Материал]
Лола киму Лола диб дует этиб юрибдилаю biggrin

5 Рустам   (13-Май-2017 11:47) [Материал]
жудаям кимматга юришади туйлага

6 FA   (16-Май-2017 05:58) [Материал]
judayam chiroyli va mazmunli suxbat uchun katta raxmat!
iloji bolsa Farrux Zokirov va Sevara Nazarhon bn ham suxbat otkazila!

7 Asad Chor su   (17-Май-2017 15:54) [Материал]
Oka kop qovus ichidagi yulduz sanorkorla ibrat oladigan inson ekanligilari yaqqol korinib turibdi. Hayotdayam shunaqa tarbiyali inson.faqat kamera oldida maska taqvoladigan sanotkorkarla qatoriga kirmidi maxallam bolganlari uchun yaxwi bilaman...Hurmat Yana oshdi Rashidakaga

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!