07:27 Шохруххондан долзарб рақслар клипи? | |
Хооозиргина, вой мана хооозирнинг хозиргинасида Шохруххон ва унинг ижодий жамоаси "Лексус ёки Феррири" қўшиғига клип суратга олиш ишларини тугаллашди. "Зелёнка"да (яшил фон) олиниш сабаби клипда махсус визуал эффектлар қўлланиши режалаштирилганини пайқаш қийинмас бўлса керак.
"Не однозначный" маъноларга тўла ва ёки хар кимми ўз дунёқараш ва фантазияларини қитиғлайдурғон ушбу навоға (тобақилдим нима бўвотти манга?) янада маънодор номға сохиблик қилғувчи ("двойной-ааа?))") Double touch гурухи ирғишлаб берди)))) Суратлардан клипда бугунги кундаги энг оммавий турдаги рақслар намоёнланишини пайқаб қолдим. Гангнам стайлдан тортиб то Гарлем шейккача. Қизиғи, бундан Шохруххоннинг мутлақо хабари йўқ. Шохруххоннинг креатив продюссери Иззатуллонинг айтишича фақат куйлаш ва...ва яна куйлаш ва иногда...яна битта куйлаб беришлАР шиорини баралла кўтариб юрган Шохруххон, икки кундан бери бу клип нима хақида ва қандай кўринишга эга бўлиши хақида ўйлайвериб хунобла бўлаётган экан. Мана, суратда хам ўйланиб ётибди)) Атрофда шунча ғоялар ётибдию, бу эса шифтга қараб ўйланадия))) Суратларда камерани тагига 90-йилларнинг хит нарсаси ва қўшиқчиларнинг суперДИСКи бўлган магнит-кассетага кўзим тушиб, ачинибла кеттим). Лекинчи, роса шу кассетани устидан "издеваться" қилардим бору, магнитга росмана яқинлаштириб ёпишганидан завқланардиму, кейин қўшиқлар акс-садо бўлиб эштилишига тушунмасдим. Бир тарафдан қутулганимиз хам яхши бўлган, "чайнаб" юборармидией, перемотка (ручкала билан) қилинармидией...эх..носталДжИ) Бу борада Шохруххондан яна бир янгилик, у Озодбек Назарбеков билан дуэт куйлаш устида ижодни бошлаб юборган.)) Айни дамда Шохруххон ва унинг ижодий жамоаси ва айниқса продюсери "Эрталабкиси бошқача бўлади" тушунчасига амал қилган холатда, мазза қилиб, роса ва роса, қайта ва қайта уйқуни урибла ташамоқда))) уйқуни ўзиям итти боласи кучук қилиб, урииииб уриб ухлаш бошқачаде))
| |
Бўлим: Yangiliklar |
Кўрилган: 7872 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 14 | ||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |